Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Депутат минбари

ТИЛИМИЗНИ АСРАБ-АВАЙЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ БАРЧАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ

Биринчи Президентимиз томонидан мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнида ўзбек тилининг мавқеи мустаҳкамлангани, шу билан бирга, бошқа тилларнинг ривожланишини кафолатлашга алоҳида эътибор қаратилгани "Давлат тили ҳақида"ги Қонуннинг бағрикенг халқимиз азалий қадриятлари билан йўғрилганидан далолатдир. Дунёдаги барча миллат ва элатлар узоқ даврлардан буён шаклланиб, аждодлари томонидан улуғланиб келган тилини асраб-авайлайди, уни ривожлантиради, келажак авлодларга етказади.

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,

4-модда.

Шу маънода ўзбек тилининг давлат тили мақомини олиши ва ҳаётимизнинг маъно-мазмуни, халқимизнинг эзгу интилишлари, беғубор орзулари, ёруғ мақсад-муддаолари, истиқболи билан ҳамоҳанг юксалиши ўзига хос тарихий жараён маҳсулидир. 1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида "Давлат тили ҳақида"ги Қонуннинг қабул қилиниши халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқарди. Ўзбек тилининг давлат тили сифатида ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётимиздаги мавқеи юксалди. Мазкур қонун халқимизнинг ўзига хослигини белгилаб берадиган она тилимиз ҳуқуқий мақомга эришишига улкан замин яратди. Ўзбек тилининг ўзига хос жозибасидан, бой луғатидан фойдаланиш билан унинг бор бўй-бастини намоён этишга, илмий асосда ўрганиш ҳамда янги-янги атамалар, сўзлар билан тўлдириб бориш учун кенг имкониятлар ҳозирлади.

"Давлат тили ҳақида"ги Қонун давлат бошқаруви, ижтимоий ҳаёт, халқаро ва миллатлараро муносабатлар, ишлаб чиқариш, судлов ишлари, нотариал ҳаракатлар, фуқаролик ҳолатини қайд этувчи ҳужжатлар, ахборот олиш ҳамда инсон ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ бошқа муносабатларда давлат тили ва бошқа тилларнинг қўлланилишини тартибга солиб келаётир. Қонунда Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари давлат тилида қабул қилиниб, шу ва бошқа тилларда эълон қилинишининг белгилаб қўйилгани мамлакатимизда яшовчи турли миллат ва элат вакилларига нафақат ўз тилларидан эркин фойдаланишида, балки мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларидан ўз вақтида бохабар бўлиши, қонун нормаларини тўғри талқин қилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қонунда давлат ҳокимияти, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш, ҳужжатлар қабул қилиш давлат тилида амалга оширилиши мустаҳкамлаб қўйилгани ҳолда ушбу ҳужжатлар бошқа тилларга таржима қилиниши ва эълон қилиниши, маҳаллий ҳокимият ҳужжатлари муайян миллат вакиллари зич яшайдиган жойларда мазкур миллат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши уларга ўз тилларидан фойдаланишида кенг имкониятлар яратади.

Қонун нормаларига мувофиқ мамлакатимиз ҳудудида яшовчи шахсларга давлат ташкилотлари ва муассасалари, жамоат бирлашмаларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан давлат ва бошқа тилларда мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланган. Бу ҳам бошқа миллат ва элатлар вакилларига ўз ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишда енгиллик туғдиради. Ахборот олиш кафолатлари ва эркинликларини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари, ноширлик, реклама фаолиятида ҳам давлат тили билан бир қаторда, бошқа тилларга етарлича шароит яратилишига эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси "Давлат тили ҳақида"ги Қонуннинг жойлардаги ижросини ўрганиш орқали уни ҳаётий тажрибалар асосида такомиллаштириш борасида фаолият олиб бормоқда. Шу мақсадда ўтган даврда назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди, давра суҳбатлари ташкил этилиб, экспертлар, соҳа мутахассислари иштирокида мутасаддилар билан қонун талаблари ижросини таъминлашга оид муҳокамалар ўтказиб келинмоқда.

Давлат тили ва бошқа тилларнинг ривожланишида таълим муассасалари муҳим роль ўйнайди. Қонунга мувофиқ мактабгача таълим муассасалари давлат тилида фаолият кўрсатиши билан бирга, бошқа миллат вакиллари зич яшайдиган жойларда уларнинг ўз тилларида фаолият кўрсатадиган мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиши таъминланиши белгиланган.

Мамлакатимизда яшовчи фуқароларга таълим олиш, тилини эркин танлаш ҳуқуқи берилган, ушбу ҳуқуқларни рўёбга чиқариш мақсадида давлат тили ва бошқа тилларда умумий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий маълумот олиш кафолатланган. Мамлакатимизда мактаб таълими 7 тилда – ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, туркман ва тожик тилларида олиб борилмоқда.

Олий ўқув юртларида айрим махсус фанлар, хусусан, техник ва халқаро мутахассисликлар бўйича ўқитиш чет тилларда олиб борилишининг ташкил этилиши, чет эл олий ўқув юртлари филиалларининг юртимизда фаолият юритишига шароитлар яратиб берилиши, битирув-малакавий ишлари, магистрлик ва докторлик диссертацияларини давлат ёки бошқа тилларда ёзиши ва ҳимоя қилиши мумкинлиги чет тилларнинг мамлакатимизда кенг қўлланилишини қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Таъкидлаш керакки, ўзбек тилининг давлат тили сифатида амалдаги илмий қоидаларига риоя этилишида ютуқлар билан бирга, айрим камчиликлар ҳам мавжуд. Хусусан, шаҳарлар кўчаларидаги эълонлар, бекатлар номлари, улардаги бошқа ёзувлар, умуман, ташқи ёзувларда "Давлат тили ҳақида"ги Қонун талабларидан четга чиқиш, сўзларни хато ёзиш одатий ҳолга айланиб қолмоқда.

Айни пайтда қўмита аъзолари "Ташқи ёзувлар тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.

Хулоса қилиб айтганда, "Давлат тили ҳақида"ги Қонунни ҳаётга татбиқ этиш ва унинг нуфузини мустаҳкамлаш миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши ҳамда эътиқодидан қатъи назар, барча фуқароларнинг бурчидир. Амалдаги қонун нормалари бизни ана шунга ундайди.

Ўрол ҲАЙИТОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.

№ 39, 14.10.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.