Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Депутат минбари

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ: ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ҚАРАТИЛГАНЛИГИ БИЛАН АҲАМИЯТЛИДИР

2015 йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари билан биргаликда "Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ло¬йиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, мутасадди вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарлари, масъул ходимлар, олим ва экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спекерининг ўринбосари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Борий Алихонов кириш сўзи билан очиб, инсон соғлиги ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қонун устуворлиги асосий ўринга эга эканлиги, бу борада соғлиқни сақлаш тизими бўйича ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида соҳага оид 14 та қонуннинг тартибга солинганлигини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ёқуб Умаров 1992 йилнинг 3 июлида "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши мамлакатимизда биринчи навбатда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошишига, турмуш фаровонлиги яхшиланишига, юқумли ва вирусли касалликларнинг олди олинишига, санитария-эпидемиологик бар¬қарорликни таъминлаш ҳамда санитария-эпидемиологик хизматининг вертикал тузилмаси сақланишига эришилганлигига эътиборни қаратиб, айниқса, эмлаш ишларининг ўз вақтида амалга оширилиши натижасида қизамиқ, кўкйўтал, қоқшол, дифтерия, полиомиелит, паротит каби юқумли касалликларнинг олди олинганлигини айтиб ўтди.

Тадбирда асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2014 йил 24 июлда биринчи ўқишда қабул қилинган "Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди. Ушбу қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Нурия Айтжанова маъруза қилиб, қонунда кўзда тутилган муҳим жиҳатларга атрофлича тўхталди. Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази мутахассиси Баҳодир Ахунжанов "Аҳолининг санитария-эпидемиология осо¬йишталигини таъминлашда қо¬нунчиликни такомиллаштириш зарурати" хусусида ўз фикр¬ларини баён этди. Шу-нинг¬дек, давра суҳбати давомида иштирокчилар қонун лойиҳаси бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир якунида қўмиталарнинг "Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган тегишли қўшма қарори қабул қилинди.

Ибодат СОАТОВА. Суратлар муаллифи Анвар САМАТХОДЖАЕВ.

№ 8, 27.02.2015 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.