Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Депутат минбари

АҲОЛИНИНГ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ МАСАЛАЛАРИДА ОСОЙИШТАЛИГИ ҚОНУНИЙ КАФОЛАТЛАНАДИ

Хабарингиз бор, куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатларимиз томонидан "Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Фуқаролар саломатлиги ва уларнинг бу борадаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қонун устуворлиги асосий ўринга эга бўлиб, бу борада соғлиқни сақлаш тизимига оид ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида соҳага оид 14 та қонун қабул қилиниб, босқичма-босқич такомиллаштирилмоқда. Мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осо¬йишталигини таъминлашга қа¬ратилган, яъни инсоннинг соғ¬лом муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган, шунингдек, уларнинг саломатлигига хавф соладиган омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, юқумли ҳамда вирусли касалликларнинг олдини олиш масалаларини тартибга солувчи "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1992 йилнинг 3 июлида қабул қи¬линган эди.

Республикамизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида давлат санитария назорати тизими яратилган бўлиб, давлат санитария назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманлар давлат санитария врачлари бошчилик қилиб келаётган 216 та давлат санитария-эпидемология маркази томонидан амалга ошириб келинмоқда ва ижобий натижаларга эришилмоқда.

Жорий йилнинг 9 июль куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди, Қонунчилик палатаси кенгаши қарорига асосан, Меҳнат ва ижтимоий масалалар ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари масъул этиб белгиланди.

Қонун лойиҳаси "Соғлом бо¬ла йили" Давлат дастури I бобининг 3-бандига асосан, аҳолини санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, шу жумладан, таълим-тарбия, маданият, спорт ва бошқа муассасаларга қўйиладиган санитария-эпидемиологик, касалликлар профилактикаси бўйича талабларни, аҳоли, айниқса болаларни эмлаш, соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, санитария нормалари ва қоидаларига риоя этишни таъминлашни ҳамда мактабгача, умумий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими босқичларида болаларни санитария ва гигиена асосларига ўқитишга доир чора-тадбирларни жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Албатта, таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг амалдаги "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан фарқли томонлари нимадан иборат, деган ўринли савол туғилиши табиий.

Бунга жавобан, қонун лойиҳасида биринчи марта қонуннинг ўқилиши, амалда қўлланилишини осонлаштириш ва соддалаштириш учун санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш соҳасидаги асосий тушунчалар алоҳида модда сифатида белгиланмоқда (3-модда). Қонун лойиҳасида аҳоли санитария-эпидемиологик осо¬йишталигини таъминлашнинг асосий тамойилларини ҳамда ушбу соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш назарда тутилмоқда (4 ва 5-моддалар).

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш ҳамда унинг асосий йўналишларини белгилаш, соҳага оид давлат дастурларини тасдиқлаш ва амалга ошириш, давлат назоратини олиб боришни ташкил этиш ва шунга ўхшаш бошқа ваколатлар Вазирлар Маҳкамаси ваколатларига киритилмоқда (6-модда).

Қонун лойиҳасида, ушбу қо¬нуннинг ижро механизмини таъминловчи санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормаларига алоҳида модда ажратилиб, унинг таърифи берилмоқда (7-модда).

Ушбу қонун лойиҳасининг "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги Қонундан фарқи шундан иборатки, аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталигини таъминлаш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларга санитария-эпидемиологик осойишталикнинг таъминланишида мажбурият¬лар билан биргаликда ҳу¬қуқлар ҳам белгиланмоқда (3-боб 8-12-моддалар).

Тақдим этилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда, қонун ташаббускори субъекти ушбу масалага жиддий ёндашган ва аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталигини таъминлаш соҳасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ҳу¬қуқ¬ларига алоҳида 12-модда ажратилган.

Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойиш¬талигини таъминлаш маълум бир талаблардан иборат бўлиб, ушбу талаблар қонун лойиҳасидаги 4-бобда белгиланмоқда.

Унда техник тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқувчиларга, ер участ¬касини танлашга, объектларни режалаштириш, лойиҳалаш, қуришга, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, кимёвий ва биологик моддаларни утилизация қилиш ва зарарсизлантиришга, озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқаришга, ташишга, хўжалик-ичимлик суви таъминотига қўйиладиган, таълим ва тарбия шароитларига, меҳнат шароитларига ҳамда касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олишга, соҳага оид талабларни махсус экспертизадан ўтказишга доир санитария-эпидемиологик талаблар белгиланмоқда (13-23-моддалар).

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудини санитария жиҳатдан муҳофаза қилиш, профилактик эмлашлар ўтказиш, дезинфекция тадбирлари, мажбурий тиббий кўриклар ҳамда фуқароларни гигиеник тарбиялаш ва ўқитишга қаратилган эпидемик ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга бағишланган алоҳида янги 5 боб киритилмоқда (24-29-моддалар).

Қонун лойиҳасининг 6-боби "Давлат санитария назорати" деб номланмоқда ва унда Давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар, мансабдор шахслар, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачи, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманларнинг бош давлат санитария врачлари ваколатларини, ҳуқуқ ва мажбу¬рият¬ларини, мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ҳамда уларнинг ҳаракати ва ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш ҳамда ушбу мансабдор шахслар фаолия¬тининг асосий кафолатлари, улар фаолиятига аралашишга йўл қўймаслиги ҳақидаги талабларни белгилаш назарда тутилмоқда (30-39-моддалар).

Қонун лойиҳасининг 7-боби якунловчи моддаларга бағишланган бўлиб, мазкур бобнинг 43-моддасида, ушбу қонун ло¬йиҳасининг қабул қилиниши билан айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотишига бағишланган. Ушбу моддага асосан, қонун ва қонунларнинг баъзи бир моддалари ўз кучини йўқотмоқда.

Қонун лойиҳаси 7 та боб, 45 та моддадан иборат бўлиб, унда бир қатор муҳим нормалар ҳам мавжуд.

Қўмита қошида тузилган ишчи гуруҳи томонидан қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилингандан сўнг, уни иккинчи ўқиш муҳокамасига тайёрлаш жараёнида қонун лойиҳасида назарда тутилган муҳим нормаларнинг мавжудлиги ёки ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши юзасидан қўшимча маълумотлар берилиши назарда тутиляпти.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда соҳага оид халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва меъёрлари ҳисобга олинган, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Россия Федерацияси, Беларусь ва Қозоғистон каби давлатлар тажрибаси ўрганилган.

Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партия фракциялари, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи, юридик ва қўмиталар билан ишлаш бўлимларидан қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосалари олинди.

Ушбу қонуннинг қабул қи¬линиши, Президентимиз томонидан тасдиқланган "Соғлом бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажаришда, аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осо¬йишталигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш учун қўйилган вазифаларнинг тўлақонли рўёбга чиқишида муҳим аҳамиятга эга.

Нурия АЙТЖАНОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

№ 30, 01.08.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.