Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Депутат минбари

МУҲОКАМАДА: ДОЛЗАРБ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қизғин муҳокама қилинди. Муҳокамалар чоғида одам иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) келтириб чиқарадиган ОИТС касаллиги ҳозирги вақтда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айлангани алоҳида қайд этилди.

Ушбу қонун лойиҳаси юзасидан сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Экологик ҳаракатдан сайланган депутатлар гуруҳи аъзолари ўз нуқтаи назарларини билдирдилар.

ЎзЛиДеП фракцияси вакилларининг таъкидлашича, Ўзбекистонда ушбу касалликнинг олдини олиш бўйича доимий тизимли иш олиб борилмоқда. 1999 йил августда қабул қилинган "Одам иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида"ги Қонун ушбу соҳани тартибга солишга қаратилган асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Шу билан бир вақтда, хал¬қаро тажрибани ҳар томонлама таҳлил қилиш ўтган давр мобайнида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш масаласига ёндашувлар кескин ўзгарганлигини кўрсатмоқда. Бу ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи амалдаги қонунни янада такомиллаштириш зарурлигини белгилаб берди. Амалдаги қонунда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси фаолия¬ти, унинг ваколатлари, уни ташкил этиш тартиби ҳуқуқий тартибга солинмаган.

Касалликка қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш босқичма-босқич такомиллаштириш йўли билан амалга оширилмоқда, деб таъкидлашди ЎзХДП фракцияси депутатлари. Шу муносабат билан мамлакатимиз ва чет эл тажрибасига мувофиқ ушбу соҳани тартибга солишга қаратилган "Одам иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш зарурати пайдо бўлди.

Қонун лойиҳасида ушбу соҳанинг ҳуқуқий муносабатларини тартибга солишга доир муҳим нормалар ўз аксини топган ва ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати белгиланган. Масалан, тиббий текширувдан ўтиш тартиби алоҳида нормалар билан белгиланмоқда. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши бу йўналишда иш олиб бориш ва тадбирлар ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтиради, бунда Қонунда масъул шахсларнинг ваколатлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари янада аниқроқ белгилаб қўйилади, деб ҳисоблайди ЎзХДП фракцияси аъзолари.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП фракциясининг фикрича, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жамият ва ҳаёт учун хавфли бундай касалликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган миллий давлат дастурларини кучайтириш муҳим. Тарихий жиҳатдан Ўзбекистон халқига хос, буюк аждодларимиз асарларида ўз аксини топган соғлом турмуш тарзи ва саломатлик маданияти анъаналарини кенг тарғиб қилишни фаоллаштириш зарур.

Шу муносабат билан Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП фракцияси аъзолари ОИВ инфекцияси тарқалишига қа¬р¬¬ши курашиш бўйича бевосита фаолият олиб борадиган давлат органларининг тиббий текширувдан ўтиш тартибини ҳамда ОИВ инфекциясини тарқатганлик учун жавобгарликни белгиловчи айрим нормалари юзасидан таклифлар билдирдилар.

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш, уш¬бу соҳага бевосита дахлдор давлат органлари фаолиятини аниқ тартибга солиш тарафдори бўлган Ўзбекистон "Адолат" СДП фракцияси ҳам ўз нуқтаи назарини билдирди. Фрак-циянинг фикрича, қонун лойиҳаларида ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда фаолият кўрсатиш тартиби аниқ ифодаланиши ва белгиланиши керак. Тиббий текширувдан ўтиш турларини, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ОИВ инфекциясининг тарқалиши учун жавобгарликни белгилаб қў¬йиш турлича талқинлар ва шарҳларни келтириб чиқармаслиги керак.

Экологик ҳаракатдан сайланган депутатлар гуруҳининг фикрича, қонун лойиҳасида ушбу соҳадаги давлат сиёсати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари белгилаб қўйилмоқда. Тегишли ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида қонунчилик даражасида жавобгарлик соҳасининг бундай аниқ фарқлаб қўйилиши ушбу соҳада давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда самарадорликни ошириш имконини беради.

Ибодат СОАТОВА.

№ 23, 14.06.2013 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.