Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Депутат минбари

ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

Президентимиз ташаббуси билан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида олиб борилган изчил ислоҳотлар самарасида "Соғлом она – соғ¬лом бола" дастури умуммиллий ҳаракатга айланди. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг яхшиланиши халқимиз турмуш фаровонлигининг ошишига олиб келмоқда. Истиқлол йилларида оналар ўлими 3,1 баробар, болалар ўлими 3,2 баробар камайгани, нуфузли ҳалқаро ташкилот – "Save the Children" ("Болаларни асрайлик") томонидан тузилган жаҳон рейтингида Ўзбекистонда ўсиб келаётган ёш авлод саломатлиги ҳақида энг кўп ғамхўрлик кўрсатаётган давлатлар ўнталигига киргани бунинг ёрқин далилидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Адолат" социал демократик партияси фракция¬си ва Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамкорлигида "Оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш" мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам айнан ушбу масалаларга катта эътибор қаратилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофазалаш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш, соҳага доир муаммо ва камчиликларни жойларда ўрганиш ҳамда уларни бартараф этишнинг ҳуқуқий ечимларини шакллантириш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қо¬нунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ёқуб Умаров кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифасига айлангани ва бу борада диққатга молик ишлар амалга оширилаётганлиги, бунинг натижасида қўлга киритилаётган муваффақиятлар хусусида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазири ўринбосари Лазиз Тўйчиев ҳам республика тиббиёт тизимидаги самарали ишларга урғу қаратиб, ўтган давр мобайнида соҳага доир 14 та қонун ҳужжатлари ҳаётга татбиқ этилгани, улардан бир қанчасига замон талабидан келиб чиқиб, ўзгартиш ва қў-шимчалар киритилгани бугунги кунда юртимизда фуқаролар соғ¬лиғини сақлашнинг ҳуқу¬қий асослари янада мустаҳкам¬ла¬нганлиги, бунинг баробарида давлатимиз раҳбари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тизимни ислоҳ қилишга доир 100 дан зиёд фармон ва қарорлари аҳоли саломатлигини таъминлашда долзарб аҳамият касб этаётганлигига алоҳида эътибор қаратди. Бундан ташқари, Президентимизнинг 2009 йилдаги "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғ¬лом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги Қарорлари мазкур йўналишдаги ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлигини алоҳида гапириб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, "Соғлом бола йили" Давлат дастури асосида 2014 йил давомида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида 137 та тиббиёт муассасасида қарийб 410 миллиард сўмлик қурилиш, реконст¬рукция ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. "Соғлом она – соғлом бола" лойиҳаси доирасида жами 13 миллион 600 минг¬дан зиёд аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Бунинг натижасида 2 миллион 800 минг аёл ва 2 миллион 500 минг бола соғломлаштирилгани бу йўлдаги катта қадам бўлди. Юқоридаги фаолиятларнинг мантиқий давоми сифатида айтиш муҳимки, Ўзбекис¬тон Республикаси Президентининг "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғ¬рисида" қабул қилинган Қарори болаларимизни жисмоний ва маънавий жиҳатдан камол топтириш ва ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётганлиги билан алоҳида аҳамият касб этаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Дастур аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш тизимининг барча босқичларида оналар, болалар, ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича сифатли тиббий хизматлардан кенг ва бир хил фойдаланишни таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча босқичларида, айниқса, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғин муассасаларида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги тиббий кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирларга малакали, махсус ҳамда юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш борасида замонавий инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилганлиги ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.

Таъкидлаш керакки, дастурда аниқ чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, уларнинг аксарияти ҳаётга самарали татбиқ этилмоқда. Масалан, ҳар ойда фертиль ёшдаги аёллар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳафталиги ёки ҳар йили чекка ҳудудлардаги аҳоли "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" шиори остида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва етакчи клиникаларнинг юқо¬ри малакали мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кў¬рикдан ўтказилмоқда.

Тадбир давомида депутатлар ва соҳа мутахассислари томонидан тизимда учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида ҳам атрофлича сўз юритилди. Хусусан, болаларни кўкрак сути билан озиқлантириш, аёллар орасида кам¬қонлик ва буқоқ касалликларининг олдини олиш каби долзарб масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу муаммоларнинг олдини олиш учун оилавий поликлиникалар, ҚВП, скрининг ва перинатал марказлари, туғруқхоналарда болаларни кўкрак сути билан озиқлантиришнинг афзалликлари ҳамда камқонлик ва йод етишмаслиги билан боғлиқ касалликларнинг олдини олишга доир кўргазмали воситаларни янада кў¬пайтириш, бу борадаги тарғибот ишларининг замонавий услубларидан кенг фойдаланиш бўйича ўз таклиф-тавсияларини билдирдилар.

Тадбир якунида оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Намоз ТОЛИПОВ.

№ 37, 18.09.2015 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.