Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Депутат минбари

ХАЛҚ МАНФААТИНИНГ УСТУВОР ИМКОНИЯТЛАРИ

2015 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2014 йил 18 декабрь куни киритилган "Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ло¬йиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, девон ходимлари, Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ва "Ўзстандарт" агентлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидлаш муҳимки, жорий йилнинг 20 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан мазкур қонун ло¬йиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги "Соғлом бола йили" Давлат дастури тўғрисида"ги 2133-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланган. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раи¬си Ёқуб Умаров кириш сўзи билан очиб, ушбу қонун инсонлар саломатлигини сақлашда муҳим ўрин тутиши, шунингдек, юртимизда унинг ижроси бўйича амалдаги фаолиятларга алоҳида тўхталиб, кун тартибига қўйилган асосий масала, яъни Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар киритиш бўйича депутатлар томонидан берилган савол ҳамда таклифларга эътибор қаратди.

Мутахассислар йиғилиш давомида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра йодланган ош тузи жамия¬т¬нинг барча қатламлари учун хавф¬сиз ҳисобланиши, шу билан бирга, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази маълумотларига кўра, йодланган ош тузини истеъмол қилиш натижасида ҳеч қандай салбий ҳолат ва ножўя таъсирлар кузатилмаганлигини қайд қилдилар. Йодланган ош тузини истеъмол қилишга тиббий ёки бош¬қа қарши кўрсатмалар йўқ. Агар ҳар бир киши ўртача физиологик шароитда кунига 5 гр. ош тузи истеъмол қилиши назарда тутилса, бу унинг кунига 200 мкг. йод қабул қилишини ва бу барча хал¬қаро ташкилотлар тавсия этган энг оптимал миқдор эканлиги ойдинлашади.

Йиғилиш давомида иштирокчилар "Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги 73-сонли Ўзбекис¬тон Республикаси Қонуни лойиҳаси юзасидан депутатлар томонидан берилган саволларни муҳокама қи-либ, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилиш якунида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Ибодат СОАТОВА. Суратлар муаллифи Анвар САМАТХОДЖАЕВ.

№ 9, 06.03.2015 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.