Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Депутат минбари

ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ҲАРАКАТИ ВА САЙЛОВЛАР ЖАРАЁНИ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш соҳаcида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Уларнинг ҳаммаси табиий ресурсларни асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, ҳозирги ва келгуси авлодлар учун соф табиий муҳитни сақлаб қолишга йўналтирилган. Ўзбекистон Республикасида "Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари" концепцияси амалга оширилаётган ва инсон ҳуқуқларининг устуворлиги таъминлаб берилаётган даврда экологик хавф¬сизлик, мусаффо атроф-муҳит, соғлом генофонд масалалари мамлакатимизнинг ҳозири ва келажагини ўйлаёт¬ган фуқароларни бефарқ қолдирмаслигини билдиради.

Дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида нафақат жамоат ташкилоти сифатида, балки етакчи сиёсий куч тариқасида танилишга улгурган экологик ёки "яшиллар" ҳаракатлари мавжуд. Афсуски, ҳозирда улар фаолиятида айрим нуқсонлар кўзга ташланиб қолмоқда. Жумладан, уларнинг фаолияти ўта сиёсийлаштирилганлигини ҳам алоҳида айтиш лозим. Чунки, бу ташкилотлар ўз олдига сиёсий мақсадларни, вакиллик органларига ўринлар эгаллаш вазифаларини қўйиб, парламентда ўрин олгач, саъй-ҳаракатларини аввало сиёсий курашларга йўналтириб, экология масаласидаги мақсад ва вазифалар билан амалда шуғулланмай қўймоқда.

Ўзбекистон экологик ҳаракатининг бош мақсади Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигига жиддий хавф солаётган яширин куч – экологик муаммолар ва атроф-муҳит муҳофазасидаги лоқайдликларга барҳам бериш ва экологик ҳолатни соғ¬ломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш, бу борада қабул қилинган қонунлар ва давлат миқёсидаги бош¬қа қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда бу соҳадаги қонунчиликни ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича тизимли ишларни юритиш ҳамда яна бир қанча муҳим масалаларни амалга оширишдан иборатдир. Қолаверса, жамоатчилик эътиборини экологик соғ¬ломлаштириш ва атроф-муҳит муҳофазаси муаммоларини изчил суръатда ҳал этиш заруратига қаратган ҳолда, Экоҳаракат мамлакатимизнинг барча фуқароларини Ватанимизнинг бебаҳо табиий бойликларини келгуси авлодлар учун асраб-авайлашдек олий вазифани бажаришда фаол иштирок этишга чақиради.

Атроф-муҳит масалаларига доир ҳозиргача қабул қилинган давлат дас¬турларини амалга ошириш бўйича изчил иш олиб бориш катта аҳамиятга эга. Айниқса, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга эътиборни кучайтириш муҳимдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги вакиллик Ўзбекистон экологик ҳаракатига табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, уларнинг марказда ва жойларда оғишмай ижро этилишига бевосита, самарали таъсир кўрсатиш имкониятини беради.

Шу билан бирга, Экоҳаракат давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органлари томонидан экологик ва табиатни муҳофаза қилиш борасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, экологик ва аҳоли саломатлиги муҳофазаси соҳасидаги қонунчиликни халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳолда ривожлантириш мақсадида янги қонунларнинг қабул қилиниши, амалдаги қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилиши бўйича ташаббуслар билан чиқмоқда.

Экоҳаракатнинг ўз олдига қўйган мазкур вазифаларини самарали ҳал этиши кўп жиҳатдан Экоҳаракат иштирокчиларининг фаоллигига, улар фаолиятининг жамоат бирлашмалари ва қолаверса, давлат тизими томонидан қўллаб-қувватланишига боғлиқ. Шу маънода, 2008 йил 25 декабр¬да қабул қилинган "Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳа¬қида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳим амалий аҳамиятга эгадир.

Мазкур қонун мамлакатимизнинг демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида янада ривожланишини таъминлаш борасида улкан аҳамиятга эга бўлган айнан шу вазифаларни ҳал этишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг 13 та қонунига, шунинг¬дек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини изчил эркинлаштириш ва демократлаштириш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди.

Мазкур қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституция¬сининг 77-моддаси 1-қисмига Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлик ўринлари сонини 120 тадан 150 тага кўпайтиришни назарда тутувчи ўзгартиш киритилди. Бунда 135 депутат ҳудудий сайлов округлари бўйича кўп партиявийлик асосида сайланди.

Ўн бешта депутатлик ўрни ўз сафига кенг жамоатчиликни, мутахассислар, олимлар, шунингдек, шу соҳада фаолият юритаётган нодавлат ташкилотларни бирлаштирган жамоат ташкилоти – Ўзбекистон экологик ҳаракатига ажратилди. Ўзбекистон экологик ҳаракати сиёсий ташкилот ҳам, сиёсий партия ҳам эмас. Унинг фаолияти сиёсий қарашларидан қатъи назар, аҳолининг деярли барча қатламлари манфаатларига дахлдор бўлган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг аниқ муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган. Шунинг учун ҳам жаҳон парламентаризми тарихида илк бор парламентда Ўзбекистон экологик ҳаракати учун депутатлар ўринларини махсус квоталаш инс¬титути жорий этилди. Мазкур янгилик нафақат бутун жамият ва давлат, балки ҳар биримиз учун фавқулодда муҳим бўлган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муам-моларни бартараф этишда парламентнинг ролини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги қонунига алоҳида 71-боб киритилиб, унда Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатларни сайлаш тартиби; Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатасига депутатликка сайланадиган шахс¬ларга қўйиладиган талаблар; Экоҳаракат томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига депутатларни рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати; Экоҳаракатдан депутатларнинг такрорий сайловини ўтказиш тартиби ва сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш, Экоҳаракатдан сайланган депутатларнинг фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ бошқа масалалар белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар Экоҳаракатнинг республика конференция¬сида яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Сайловни ўтказиш муддатлари ва тартибини белгилаш, Экоҳаракатдан сайланган депутатларни рўйхатга олиш Марказий сайлов комиссияси томонидан амалга оширилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқ ҳамда ошкора амалга оширилади.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуннинг 48-моддасида Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган пайтдан эътиборан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати мақомига эга бўлди. Экоҳаракатдан сайланган депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар гуруҳини тузиши мумкинлиги белгиланди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати ўтган давр мобайнида атроф- муҳит муҳофазаси ва соғлом муҳит яратиш орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида самарали фаолият олиб борди. Бу ўринда мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида қилган маърузасидаги: "Ўзбекистон Экологик ҳаракати янги сифат босқичига кўтарилди, юксак депутатлик минбаридан туриб атроф- муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ўртага қўйиш ва назорат қилиш, инсонни ва мамлакат аҳолисини экология-нинг хавфли ҳамда тажовузкор ўзгаришларидан ҳимоя қилиш учун улкан имкониятларни қўлга киритди", деган фикрлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлар гуруҳи учун дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси" номли маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Экоҳаракатдан сайланган депутатлар депутатлик гуруҳи фаолияти ҳаракат дастурини ишлаб чиқиб, шу асосда қонун ижодкорлиги соҳасида қизғин иш олиб бормоқдалар.

Бу борада Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари пар¬ламент¬даги сиёсий партия фракциялари, қўмиталари томонидан ташкил этилган қонун ижодкорлиги, парламент эшитувларида, назорат таҳлилларида, давра суҳбатларида, семинарларида ўз фикр-мулоҳазалари, таклифлари билан ҳамда экология ва атроф, муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида муйаян ишларни амалга ошириб келмоқдалар.

"Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жа¬мия¬тини ривожлантириш Концепцияси"нинг IV, яъни "Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш" йўналишида белгилаб берилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 январдаги 3561-сонли Фармойишига мувофиқ тасдиқланган "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепция¬сини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури"ни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир қатор депутатлари томонидан ишлаб чиқилган "Сайлов эркинлигининг бундан буён ҳам таъминланиши ва сайловга оид қонун ҳужжатларининг ривожлантирилиши муносабати билан "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги ҳамда "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қи¬линди.

Мазкур қонунга мувофиқ, "Ўз¬бекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг "Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишдаги ошкоралик" номли 6-моддаси еттинчи қисмига кўра, кузатувчиларга "Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон экологик ҳаракатидан номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Конференциясида иштирок этиш" ҳуқуқи берилди.

Кузатувчиларга Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов бўйича Конференциясида иштирок этиш ҳуқуқи берилиши Ўзбе¬кистон экологик ҳаракатидан депутатлар сайловининг ошкоралиги ва очиқ-ойдинлигини таъминлаш имкониятини яратади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мамлакатимиз Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида баён қилинган асосли ғоялар ва қоидаларни ўзида мужассам этди.

Конституциянинг "Сайлов тизими" деб номланган XXIII боби 117-моддасига киритилган тузатишларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек референдумни ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилиб, унинг фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат эканлиги белгилаб берилди.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунида эса "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Ўзбекис¬тон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Марказий сайлов комиссия¬сини демократик шакллантиришга, унинг фаолияти асосий принципларини белгилашга, унинг мустақиллигини, шу жумладан, молиявий мустақиллигини мустаҳкамлашга, шунингдек, сайлов ва референдум тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгилашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Чунончи, "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг "Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари" номли 5-моддаси "Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Ўзбе¬кис¬тон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов бўйича конференциясини ўтказиш ҳа¬қида қарор қабул қилади" деб тўлдирилганлиги Экоҳаракатдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар яширин овоз бериш йўли билан сайланиши учун ушбу ҳаракатнинг республика конференцияси ўтказилиши мустаҳкамланди.

Абдураҳим ҚУРБОНОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси.

№ 38, 26.09.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.