Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Депутат минбари

ҚОНУН ЛОЙИҲАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган "Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини такомиллаштириш бўйича тузилган ишчи гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжат "Соғ¬лом бола йили" Давлат дастурига асосан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига киритилди.

Айтиш жоизки, ишчи гуруҳи таркибига қуйи палата депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари, Касаба уюшмалари федерациялари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Савдо-са¬ноат палатаси, Тошкент Давлат юридик университети вакиллари, экспертлар киритилган.

Йиғилишда "Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишининг зарурати, унинг мазмун-моҳияти ҳамда қонун лойиҳасини такомиллаштириш ва маромига етказиш бўйича ишчи гуруҳи аъзоларининг фикрлари, таклиф ва тавсиялари муҳокама этилди. Таъкидланганидек, Ўзбе¬кистонда жамоат саломатлигини, шу жумладан, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани яна бир маротаба қайта ўрганиб чиқиш, иқтисодий, ижти¬моий ва маданий алоқаларнинг интенсивлиги ҳамда атроф-муҳит билан боғлиқ юз бераётган г¬лобал ўзгаришлар шароитида аҳоли саломатлиги хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш зарурати мавжуд.

Қонун лойиҳасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, шу жумладан, таълим-тарбия, маданият, спорт ва бошқа муассасаларга қўйиладиган санитария-эпидемиологик, касалликлар профилактикаси бўйича талабларни, аҳоли, айниқса, болаларни эмлаш, соғ¬лиғини сақлаш ва мус¬таҳкамлаш, санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя этишни таъминлашни ҳамда мактабгача, умумий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими бос¬қич¬ларида ўқувчиларни санитария ва гигиена асослари бўйича ўқитишга доир чора-тадбирларни жорий этиш назарда тутилган.

Муҳокамалар чоғида Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партия фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи вакиллари фаол иштирок этишди ва бир қатор таклифлар билдиришди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан қонун лойиҳасини, санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш соҳасида фаолият юритаёт¬ган мутахассислар, тадбиркорлар, жамоат ташкилотлари ўртасида кенг муҳокамадан ўтказиш мақсадга мувофиқ, деган хулосага келинди.

Шундан сўнг қонун лойиҳасини маромига етказиш ва такомиллаштириш бўйича иш¬чи гуруҳи аъзолари олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

Намоз ТОЛИПОВ.

№ 30, 01.08.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.