Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Депутат минбари

РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИК: СОҒЛОМ АВЛОД ГАРОВИ

2013 йилнинг 27 декабрь куни Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг "Болалар ва ўсмирларнинг репродуктив саломатлиги – соғлом авлод гарови" мавзуидаги сайёр давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими, Адлия вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти масъул ходимлари, соғлиқни сақлаш соҳасидаги олий таълим ва илмий муассасалар олимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Фахритдин Раджабов кириш сўзи билан очиб, юртимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, соғлиқни сақлаш тизимини барпо этишнинг янгича ёндашувлари ишлаб чиқилганлиги, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш, мустаҳкамлаш борасида "Соғлом она – соғлом бола" ғояси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги, оила ва жамиятда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний ҳамда маънавий баркамол авлодни шакллантириш бўйича олиб борилган ишлар ўз самарасини бераётганлигини эътироф этиб ўтди. Шунингдек, Президентимиз 2014 йилни "Соғ¬лом бола йили" деб эълон қилганлиги, бу албатта, мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлод масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларининг бири этиб белгиланганлигини, шу билан бирга, мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларимизнинг мантиқий давоми сифатида янги босқичга олиб чиқиш имконияти муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди.

Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Нурия Айтжанова "Ўзбекистонда болалар ва ўсмирларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга оид қонун ҳужжатлари ва бу соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар ҳа¬қида" атрофлича тўхталиб, бу борада ўз фикрларини баён этди. Тадбирда иштирок этган Соғ¬лиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилфуза Ҳасанова Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисмини болалар ва ўсмирлар ташкил этиши, хозирги кунга келиб, 14 ёшгача бўлган болалар сони 8.500.000 дан зиёд, 15-18 ёшдаги ўсмирлар эса 1.900.000 дан зиёдни ташкил этишини инобатга оладиган бўлсак, мамлакатимизда баркамол авлодни шакл¬лантиришда болалар ва ўсмир қизларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати соҳага оид Давлат дастурларининг қабул қилиниши билан янада янги босқичга кўтарилганини алоҳида айтиб ўтди. Жумладан, тиббиёт олий ўқув юртлари, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва илмий-тадқиқот институтларининг етакчи ходимлари ва мутахассислари иштирокида мазкур дастурлар асосида мунтазам равишда фертиль ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларнинг 100 фоизини қамраб олган ҳолда, чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, у ўз маърузасида аҳоли, шу билан бирга ўсмир қизларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг репродуктив ҳуқуқлари, саломатлик ва соғлом оилани шакллантириш бўйича билимларини ошириш мақсадида Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази ва унинг вилоятлардаги 13 та филиаллари ташкил этилганлигини қайд этиб ўтди.

Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётган "Соғлом она – соғлом бола" дастурини амалга оширишда болаларни, айниқса қизларни спортга жалб этиш масаласи алоҳида ўрин тутади. Мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ҳар бир маҳалла, ҳар бир оилага татбиқ этиш учун барча шароитлар яратилмоқда. Ўқувчи болалар ва ёшлар орасида "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универ¬сиада" спорт мусобақалари кенг оммалашди. Бугунги кунда республикада миллионлаб ўқувчилар спортга жалб этилмоқда, натижада 2005 йили мамлакатимизда мутлақо соғлом болалар 52,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2012 йилга келиб бу кўрсаткич 63,2 фоизни ташкил этди.

Тадбирда асосан болалар ва ўсмир қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилашда тўғри овқатланиш, микронутриент ва йод етишмаслигининг олдини олиш мақсадида "Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида", "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қо¬нунларининг қабул қилиниши, аҳоли ўртасида тўғри ов¬қат¬ланиш, микронутриент, йод етишмаслиги натижасида келиб чиқадиган ҳолатларнинг олдини олишда ижобий самарасини бераётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир иштирокчилари она ва бола репродуктив саломатлиги – соғлом авлод гарови эканлигини эътироф этиб, экологик номақбул ҳудудларда болалар гинекологияси ва эндокринологияси бўлимларини ташкил этиш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш, тиббиёт ходимлариининг касбий маҳорати ва билимларини ошириш масаласига эътиборни кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, болалар ва ўсмир қизларнинг гинекологик ва бошқа касалланиш кўрсаткичларини аниқлаш методикасини яратиш бўйича меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш, олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида болалар ва ўсмирлар репродуктив саломатлик хизматини такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, юқори технологияли таш¬ҳислаш ҳамда даволаш усулларини, шунингдек, профилактик чора-тадбирларни кенг татбиқ этиш йўли билан уларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан муҳокама этилган масалаларни умумлаштирган ҳолда "Соғлом бола йили" Давлат дастурига амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

№ 1, 03.01.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.