Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Депутат минбари

ҚОНУНЧИЛИК БАЗАСИ ТАКОМИЛЛАШАДИ

Жорий йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг ОИВ/ОИТСга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган семинари бўлиб ўтди.

Йиғилишни Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Фахриддин Ражабов кириш сўзи билан очиб, Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида мамлакатимизда ОИВ/ОИТСга қарши кураш бўйича ягона тизим яратилганлигини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ОИВ касаллигининг тарқалишига қарши курашнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда беморларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва улар ижросини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Қўмита аъзоси Нурия Айт¬жанованинг фикрича, мазкур ҳужжатларда одамнинг иммунитет танқислиги вируси инфекциясидан ишончли ҳимоялаш тизими яратилган бўлиб, бу борада зарур профилактика чора-тадбирларини қўллаш юқори натижаларни кўрсатмоқда. Табиийки, ислоҳотлар касалликка қарши кураш бўйича марказларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ушбу соҳада фаолият юритаётган ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантиришга ҳам хизмат қилмоқда. Бугунги кунда юртимизда фаолият юритаётган ОИТСга қарши кураш марказларининг моддий-техник базаси йилдан-йилга мустаҳкамланиб, мазкур йўналишда янги диагностика ва даволаш услублари татбиқ этилаётганлиги, шунингдек, қон хизмати хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг қамровли ишлар бажарилаётганлигига алоҳида урғу берди.

Маърузачи Қонун лойиҳасида амалдаги "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишининг олдини олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишининг олдини олишга қаратилган бўлса, таклиф этилаётган қонун лойиҳасида одамнинг иммунитет танқислиги келтириб чиқарадиган касаллик тар¬қалишига қарши курашиш бўйича муносабатларни тартибга солиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, амалдаги қонунда (3-модда) ОИВ/ОИТС касаллиги юққан юқмаганлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтиш ҳуқуқи белгиланган бўлиб, бироқ тиббий текширув турлари – ихтиёрий, шартли ва тиббий текширувлардан ўтиш тартиби қонун билан тартибга солинмаган.

Инсон ҳуқуқлари таъминланишини ифода этувчи тегишли халқаро ҳужжатлардаги "касалликка чалинганларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларнинг махфийлигини

сақлаш" қоидаларига риоя этиш ҳақидаги талабларга кўра, қачон ихтиёрий тиббий текширувдан ўтиш мумкинлиги, қачон тиббий теширувдан ўтиш шарт эканлиги, қачон шахсни тиббий текширувдан мажбуран ўтказилиши ҳақидаги қоидалар қонунда белгиланмаган бўлиб, таклиф этилаётган қонун лойиҳасида ушбу муносабатларнинг ҳуқуқий асосини яратиш назарда тутилмоқда. Амалдаги қонунда (6-модда) "ОИТС/ОИВ касаллигини юқтирганлар тиббий кузатув остида бўлиши шарт"лиги белгиланган. Лекин "тиббий кузатув" қандай амалга оширилиши, унинг тартиби қайси орган томонидан белгиланиши масалалари очиқ қолган. Шунинг¬дек, мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида, қонун лойиҳасида Ўзбекистон ва чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларда ОИВ касаллигини аниқлаш бўйича махфийликка асосланган ихтиёрий ёки ошкора тиббий текширувни ўтказиш, ОИВ қайд этилган тақдирда эса унинг оқибатларини, яъни улар қон ва бошқа биологик суюқлик, органлар ва тўқималарнинг донори бўла олмаслигини белгилаш каби нормалар киритилмоқда. Шу билан бирга, қонун лойиҳасига бошқа таклифлар ҳам киритилиши кўзда тутилган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Саидмурод Сайдалиев, Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори Нурмат Атабеков ҳамда бошқалар сўзга чиқиб, янги қонун ҳужжатларига киритилиши кутилаётган таклифлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Семинар иштирокчилари ҳам мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволлари ҳамда таклифларини ўртага ташладилар.

Шу ўринда айтиш жоизки, бу борадаги ишлар Соғлиқни сақлаш ҳамда Ички ишлар вазирликлари, қолаверса, кенг жамоатчилик томонидан ҳамкорликда олиб борилсагина касалликнинг олдини олишга эришилади.

Ибодат СОАТОВА. Суратлар муаллифи А. САМАТХОДЖАЕВ.

№ 17, 26.04.2013 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.