Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
"Саломатлик" лойихаси

БАРКАМОЛ АВЛОД ЭРТАНГИ КЕЛАЖАГИМИЗ ЯРАТУВЧИСИ

– Ҳудудимизда 2828 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ врачлик пунктимиз "Саломатлик-2" лойиҳаси томонидан тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган. Ундан ташқари, табиий газ, сув таъминоти ҳамда телефон ва барча шароитлар мавжуд бўлиб, аҳолига малакали тиббиёт ходимларимиз томонидан сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Айтишим жоизки, давлатимизнинг сиёсий устувор вазифаларидан бири бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишларига янада чуқур эътибор қаратиб келмоқдамиз. Шу пайтгача фертил ёшидагиларнинг 658 нафарини тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга керакли тавсия ва маслаҳатларимизни бердик. Бундан ташқари, тарғибот ишларини кучайтириб, ҳар бир патронаж ҳамшира кунора оилаларда бўлиб, тиббий мада-ния-т-ни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича астойдил меҳнат қилиб келмоқда.

Бундан кейин ҳам фаолиятларимизни самарали давом эттириш учун ўз устимизда ишлаб, аҳолининг тиббиётга ва ўз соғликларига бўлган ишончини орттириб боришимиз керак.

Имом ЎРИНОВ, "Гулистон" маҳалласи, пенсионер:

– Ёшим 72 да. Хурсанд бўлиб айтмоқчиманки, аввало, Юртбошимизга катта раҳмат. Биздек инсонлар саломатлигини ўйлаб, мана шундай шароитлар яратиб бераётганликларидан чексиз миннатдормиз. Шу жумладан, "Гулистон" ҚВПсининг барча шифокор ва ҳамшираларидан оила аъзоларимиз билан мамнунмиз. Уларнинг муомаласи, оиламизга кўрсатаётган тиббий ёрдамлари дарддан фориғ бўлишимизга катта ёрдам бермоқда.

Ана шундай қалби пок дўхтирларимиз бор экан, тиббиёт ва соғлигимизга бўлган ишончимиз тобора ортаверади.

Шукурой РЎЗИЕВА, доя:

– Соғлом онадан соғлом фарзанднинг дунёга келиши нафақат тиббиёт ходими, балки оила аъзоларининг ҳам энг муҳим вазифаларидан бири эканлиги ҳеч биримизга сир эмас. Шу боис, кейинги пайтларда оилаларга чуқур кириб борган ҳолда биргина ҳомиладор аёл эмас, балки унинг турмуш ўртоғи ҳамда қайнона-қайноталари билан суҳбатда бўлиб келяпмиз. Шу тариқа, улар ҳомиладор аёл соғлигида кечаётган ўзгаришлардан ўз вақтида хабардор бўлиб, уни туғруққа тайёрлаш ҳамда туғруқдан кейинги ҳолатлар бўйича етарли маълумотларга эга бўлишмоқда. Бунинг натижасида оналардан соғлом фарзандлар туғилиб, чақалоқ парваришида ота ҳам, қайнона ҳам бирдек масъулликни ҳис қилишмоқда. Фаолиятимни янада ривожлантиришда "Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш лойиҳаси" дас-тури асосида ташкил этилган "Шахслараро мулоқот", "Кўкрак сути билан боқиш", "Бирламчи тиббий санитария тизимида ҳамширалар ишининг асосий кўникмалари", "Репродуктив саломатлик" мавзулари бўйича ўқув семинарларидаги машғулотлар муҳим роль ўйнаб келмоқда.

№ 52, 25.12.2009 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.