Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
"Саломатлик" лойихаси

МУҲИМИ: ТИББИЙ ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ

Дарҳақиқат, бугунги кунда бирламчи тиббий хизмат тизимида ишлар кўлами кенг тарзда олиб борилмоқда. Айниқса, қишлоқ врачлик пунктларида фаолият олиб бораётган умумий амалиёт шифокорлари ҳамда ҳамшираларнинг астойдил меҳнатлари туфайли аҳоли орасида тарғибот ва ташвиқот ишлари кучайтирилиб, касалликларнинг олди олинмоқда. Президентимизнинг мазкур йўналиш ҳамда чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган инсонлар саломатлигига бўлган эътибор ва ғамхўрликлари туфайли давр талабидаги қишлоқ врачлик пункт-ларининг бунёд этилиши ҳамда замонавий технологиялар билан жиҳозланиши, шунингдек, малакали кадрлар фаолияти аҳолига янада қулайлик туғдираётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Саломатлик-1-2" ва "Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш" (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки) лойиҳалари ҳамкорлигидаги фаолиятлар жараёнида қишлоқ врачлик пунктларидаги ишлар янада изчиллик билан олиб борилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати кундан кунга ошиб бормоқда. Бутун республикамиз бўйлаб ўз нуфузига эга бўлган бундай жараён халқаро экс-пертларнинг эътироф этишича, мамлакатимизда бирламчи тиббий тизим жаҳон тиббиётида ноёб модель ҳисобланади. Шундай экан, бугунги кунда қайси қишлоқ врачлик пунктига борманг, ишларнинг тезкорлик билан олиб борилаётганлигига гувоҳ бўласиз. Яқинда биз Бухоро вилоятининг чекка Олот ва Қоракўл туманларининг қишлоқ врачлик пунктларида бўлиб, амалдаги фаолиятлар билан танишиб қайтдик.

Ўткир АЗИМОВ, Бухоро вилояти, Олот туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи:

– Мустақиллигимиз шарофати билан барча соҳалар қатори тиббиёт тизимида ҳам катта ўзгаришлар рўй бериб, халқимиз саломатлиги йўлидаги фаолиятлар янада жадаллашиб, самарали натижаларга эришилмоқда. Жумладан, тизимда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ёрдам, санитария-эпидемиология, бирламчи тиббий хизмат ҳамда кадрлар масаласига жиддий эътибор қаратилиб, бу борада кўпгина амалий фаолиятлар йўлга қўйилган.

Шу ўринда айтишим жоизки, вилоятимиз соғлиқни сақлаш тизимида ҳам самарали фаолиятлар амалга оширилиб, халқимиз саломатлиги йўлида диққатга сазовор ишлар қилиб келинмоқда десам, янглишмаган бўламан.

Шу жумладан, Олот туманида ҳам бир қанча фаолиятлар тўғри йўлга қўйилган бўлиб, соҳага оид чиқарилаётган Фармон ва Қарорларнинг амалдаги ижроси бўйича тиббиёт ходимларимиз фаоллик ва тезкорлик билан иш юритиб келмоқдалар. Ҳудудимизда 87350 нафар аҳоли бўлиб, уларга 190 нафар врач, 1137 нафар ҳамшира сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Давлатимиз томонидан бирламчи тиббиёт тизимига бўлган эътибор туфайли, қишлоқларда истиқомат қилаётган аҳолига кенг қулайликлар яратилди. Айниқса, замон талаблари даражасидаги қишлоқ врачлик пунктларининг ташкил этилиши аҳолининг узоғини яқин қилди. Улар бир пайтлар қишлоқдан олис бўлган тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишарди. Эндиликда эса ёнгиналаридаги мўъжазгина масканга боришиб, керакли таш-ҳис ва даво муолажаларини ўша ернинг ўзида олишмоқда. Бундан ташқари патронаж ҳамшираларнинг кунора хонадонларда бўлиб, аҳоли саломатлигидан доимий хабардор бўлишлари уларнинг тиббиёт ва соғ-ликларига ишончларини янада оширмоқда. Туманимизда 25 та қишлоқ врачлик пункти бўлиб, шулардан олтитаси типовой, қолганлари эса мослаштирилган. Уларнинг ҳаммаси "Саломатлик-2" лойиҳаси асосида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган. Умумий амалиёт шифокорларининг барчаси лойиҳа дои-раси бўйича таҳсил олишган, ҳамшираларимиз "Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш" лойиҳаси бўйича ўқув курсларида ўқиб, назарий ва амалий билимларини ошириб қайтдилар. Даврнинг талабига асосан, айни кунда 4 та ҚВП қошида дорихона ва 2 та ҚВП қошида фитобар ташкил этилган. Айни кунда аҳоли орасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлом авлодни шакллантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1096-сонли ҳамда жорий йилнинг 1 июлидаги ПҚ-1144-сонли "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарорлари ижроси бўйича амалий ишлар бажарилиб, оналик ва болаликни муҳофазалаш, репродуктив саломатлик, соғлом авлодни шакллантириш масалаларига катта эътибор қаратилиб, тиббиёт ходимлари томонидан тар-ғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, хозиргача 24131 нафар фертил ёшидаги аёлларимиз тиббий кўрикдан ўтказилди.

Туманимизда шошилинч тиббий ёрдам йўналишига ҳам катта эътибор қаратиб келинмоқда. 6 та "Дамас", 1 та "УАЗ" автомашиналари халқ хизматида.

Бундан ташқари, Юртбошимизнинг 2009 йил 21 майдаги "Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 1114-сонли Қарори асосида автомашиналардан унумли фойдаланиш мақсадида автосарой янгидан қурилиб, ҳайдовчилар учун барча шароит ва имкониятлар яратилиб, улар бир хил формадаги кийим-лар билан таъминланди. Яна шу нарсани айтиб ўтмоқчиманки, тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги шифохонада бел-умуртқа чурралари операцияси амалга оширилмоқда. Айниқса, қорин олди девори катта чурраларида гернеоалопластика операциялари ўтказилиб, муваффақиятли якун топмоқда. Шунингдек, диффуз бўқоқ касалликлари бўйича ҳам хирургик амалиётларни йўлга қўйдик.

Мақсадимиз халқимиз саломатлиги йўлида хизмат қилиш экан, бу борада асло толмасдан, олдимизда турган асосий вазифаларимизни сид-қидил-дан бажариб, жамиятимиз тарақ-қиё-ти учун ҳар биримиз масъулликни ҳис эта билишимиз керак. Йилимизга якун ясар эканмиз, амалдаги ишларимизни сарҳисоб қилиб, кейинги Баркамол авлод йилида фаолиятларни янада изчиллаштириб, эзгу мақсадлар йўлида астойдил хизмат қилишга тайёрмиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизни кириб келаётган Янги йил билан қизғин қутлайман, оилаларида тинчлик-тотувлик ва сиҳат-саломатлик бўлишини тилаб қоламан.

№ 52, 25.12.2009 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.