Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
"Саломатлик" лойихаси

ЖАМИЯТ ОЛДИДАГИ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Мақоланинг сарлавҳасини бежиз бундай номламадик. Шиддат ила ўтаётган давр мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий соҳаларда кечаётган изчил фаолиятларни янада кучайтириб, ҳар биримиздан тезкор, шижоат, холислик ва ҳалоллик билан ишлашни талаб қилмоқда. Бугун қайси бир соҳага эътибор қаратмайлик, туб ўзгаришларнинг гувоҳи бўламиз. Жумладан, мамлакатимиз тиббиёт тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар боис, соҳадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари инсон саломатлиги ва унинг манфаатлари олий қадрият дея бежиз таъкидламадилар. Айниқса, жамият саломатлигини сақлашнинг устуворлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббиёт тизимининг энг асосий вазифаларидан бири эканлигига алоҳида урғу қаратмоқдалар.

Мазкур йўналиш бўйича республикамиз тиббиёт тизимида ҳам муайян ишлар ўз ифодасини топмоқда. Жумладан, юқумсиз касалликлар ва уларнинг хавфли омилларини олдини олишга қаратилган ишлар 2015 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида олиб борилмоқда. Бу вилоятларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари, ёндашувлари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда "Соғлом ҳаёт" дастури амалга оширилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, лойиҳа босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Бундан кўзланган мақсад аҳоли орасида юқумсиз касалликларни юзага келтирувчи асосий хавфли омиллар, яъни нотўғри овқатланиш, етарлича бўлмаган жисмоний фаоллик, тамаки ва алкоголь истеъмол қилишнинг олдини олишдан иборатдир.

Бу хавфли омилларга қарши кураш идоралараро ўзаро ҳаракатни талаб этади. Шунинг учун Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида манфаатдор идора ва нодавлат ташкилотлар вакилларидан иборат мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тузилиб, хавфли омилларга қарши чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлашимиз жоизки, хавфли омилларга қарши кураш жараёни муайян қийинчиликлар билан кечмоқда. Бу эса кутилган натижаларга эришиш учун катта кучни сафарбар қилишни тақозо этмоқда.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади, таркибида трансёғли кислоталар ва тўйинтирилган ёғлар, туз, қўшиладиган қанд-шакар миқдори кўп бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари саломатликка хавфли эканлигини биламиз, бироқ қачонгача ушбу маҳсулотлар аҳоли ўртасида оммалашишига кўз юмиш мумкин?

Айниқса, таълим муассасалари яқин атрофида болалар саломатлиги учун хавфли бўлган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотларининг сотилишига ёки оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилаётган рекламаларга қачонгача қараб турамиз?

2011 йил 5 октябрда "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги барчамизга маълум. Бу орада мазкур Қонуннинг амалиётда ижро этилишини таъминлаш мақсадида қатор қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Лекин шу пайтга қадар Қонун ижроси бўйича ҳаётимизда кўзга ташланадиган ижобий натижалар кузатилгани йўқ.

Мисол учун, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида жамоатчилик мониторинги ўтказилганда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилиши, таълим, спорт-соғломлаштириш ва диний муассасалардан беш юз метрдан кам радиусда жойлашган савдо объектларида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотилиши, боз устига, юқорида тилган олинган муассасалар ёки кўпқаватли бинолар ёнида сигареталарни доналаб сотиш, ноқонуний бўлган тамаки маҳсулоти, яъни носвойни жисмоний шахслар томонидан сотиш, жамоат жойлари ва транспортларида тамаки чекиш одат тусига айланаётганлиги аниқланди. Нима учун қонуний асослар етарли бўлса ҳам мутасадди ташкилотлар ҳанузгача бу ҳолатга кўз юмиб келишмоқда?

Бундан ташқари, жамоатчилик ёки маҳалла-кўй назорати қаерда қолди?

Таъкидламоқчи бўлганимиз, бу лойиҳа доирасида кўтарилаётган оддийгина бир мисол, холос. Лекин муҳокамага қўйилган ушбу долзарб мавзу нафақат Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари, балки шу кунга қадар бошқа ҳудудларда ҳам кенг тарғиб қилиниши зарур эмасми?

Шу ўринда айтиш муҳимки, қачонки инсон саломат бўлсагина жамият барқарор бўлади.

Лойиҳа доирасида мунтазам ўтказиб келинаётган тадбирлардан хулоса қиладиган бўлсак, фикр, мулоҳаза ва таклифлар ўртага ташланади. Улар ечимига йўл изланади. Шундай экан, бу жамият олдида турган долзарб масала. Аммо мазкур тадбирларда халқимиз ишонган ва ўзига ҳамфикр деб билган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгаш депутатларига кўзимиз тушмади. Жорий йил бошидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятининг мониторинги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси зиммасига юклатилди. Бу албатта, инсон саломатлигини асрашдек масъулиятли ишга бўлган катта ишонч экан, бизнинг таклифимиз депутатларимиз ҳам ушбу эзгу мақсадга қаратилган лойиҳа доирасида ўз ечимини тополмаётган муаммоларни бартараф қилишда фаол иштирок этсалар, олдимизда турган мақсадларга эришишимизда муҳим пойдевор бўлишига ишончимиз комил.

№ 29, 21.07.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.