Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
"Саломатлик" лойихаси

МЕЪДА ИЧАК КАСАЛЛИКЛАРИ БЎЙИЧА КЛИНИК ПРОТОКОЛЛАР ТЎПЛАМИ

Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари шифокорлари учун

6. Беморда асоратлар бўлса, жўнатиш мезонлари

Асоратлар ривожланса, тиббий ёрдам кўрсатиш қадамлари:

* Қизилўнгач стриктурси –МТШси жарроҳлик бўлимига.

* Қизилўнгач яраси – МТШси жарроҳлик бўлимига.

* Баррет қизилўнгачи ривожланса – вилоят онкологик диспансерига.

* Қизилўнгач аденокарциномаси – вилоят онкологик диспансерига.

7. Кейинчалик ҚВП назоратида бўлиши керак

* Парҳез режими: диспепсия белгилари авж олмаслиги учун қуйидаги маҳсулотларни чеклаш керак: кофе, шоколад, кофеин сақловчи маҳсулотлар, ёғлар, зираволар, цитрус мевалар, томат. Кечқурун ва ухлашдан олдин овқат қабул қилмаслик.

* Ностероид яллиғланишга қарши воситалар, глюкокортикостероидларни тўхтатиш.

* Алкоголь ичиш ва чекишни тўхтатиш.

* Тана вазнини назорат қилиш.

8. ҚВП шароитида диспансеризация қилиш

ГЭРК бор беморлар диспансеризацияда туриши шарт эмас.

4-илова

ГЭРКни даволашда ППИнинг стандарт дозаси

1. Омепразол 20 мг 2. Лансопразол 30 мг

3. Пантопразол 40 мг 4. Рабепразол 20 мг

5. Эзомепразол 20/40 мг

5-илова

ГЭРКли беморларни олиб бориш кетма-кетлиги

МЕЪДА ВА 12 БАРМОҚЛИ ИЧАК ЯРА КАСАЛЛИГИ

ХКТ рақами – 10:

K25 Меъда яра касаллиги

K26 12 бармоқли ичак яра касаллиги

Таърифи

Меъда ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги – сурункали қайталанувчи касаллик бўлиб, меъда ва 12 бармоқ ичак соҳасида яра ҳосил бўлади.

Эпидемиологияси

Саломатлик ва тиббий статистика институти ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, меъда ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги умумий кўрсаткичи ва бирламчи касалланиш 526дан 381,22гача ҳамда 95,7дан 37,9 гача 2007-2011 йиллар оралиғида камайган.

Обсервацион текширувларга кўра НР-инфекцияси тарқалиши Ўзбекистонда 80 фоизни ташкил қилади. Мета таҳлил шуни кўрсатадики, эрадикация қилинган инфекция яра даволаниши, қайталаниши ва асоратларни камайтиришга олиб келади.

Хавф омиллари:

* анамнезда ЯК бўлиши;

* оилавий анамнезда меъда хавфли ўсмаси бўлиши;

* ёш > 65 ёш;

* эркак киши;

* НЯҚВ, глюкокортикостероидлар қабул қилиш;

* чекиш;

* алкоголь ичиш.

ҚВП шароитида ташхислаш ва даволаш

1. Шикоят ва анамнез йиғиш

Анамнезда ЯКги, оилавий анамнезда меъда хавфли ўсмаси бўлши, НЯҚВ ёки ГКС қабул қилиш.

Оғриқ бўлиши – яра касаллигининг асосий белгиси. Оғриқ симилловчи, босувчи бўлиб, ханжарсимон ўсиқ остида ёки чап қовурға остида бўлади. Оғриқ қизилўнгач бўйлаб тарқалиши, кўп миқдорда кекириш, жиғилдон қайнаши, яра касаллиги кўпинча кардиянинг етишмовчилиги ва меъда-қизилўнгач рефлюкси билан кузатилади. Оғриқ ўнг елка, ўнг ёки чап қовурға остига тарқалади, бу жараёнга ўт йўллари ва меъда ости бези қўшилганидан дарак беради.

Оғриқ характери ва жойлашиши

* Меъда яраси – эрта оғриқ; меъда юқори қисми яраси (кардиал қисм), овқатдан сўнг дарров бошланиши, кўпинча аччиқ ва/ёки иссиқ овқатлардан кейин пайдо бўлувчи оғриқлар; агар яра меъда танаси ёки тубида жойлашса (медиогастрал яралар) оғриқ овқатдан 20-30 дақиқадан сўнг бўлиб, кам ҳолларда тунда кузатилади.

* Яра привратник атрофида ва 12 бармоқли ичакда бўлса – кечки оғриқлар; агар яра 12бармоқли ичакнинг пиёзча ёки меъданинг антрал қисмида бўлса, наҳорги оғриқлар (оч қоринга), тунги оғриқлар 1,5-2 соатдан сўнг овқатдан кейин намоён бўлувчи (кечки оғриқлар). Оғриқ овқатдан кейин камаяди. Кучли оғриқлар яранинг привратник каналида жойлашганида кузатилади, овқатдан 40 дақиқа – 1 соатдан кейин пайдо бўлади.

Асоратлар келиб чиқса – қора, кўмирсимон ахлат, қон қусиш, камқонлик, тана вазни камайса (> 10 %) бемор КТМПга гастроэнтеролог кўригига жўнатилади.

2. Клиник кўрик: ҳаёт учун керакли кўрсаткичларни баҳолаш: пульс, артериал қон босими, ҳарорат; бўй ва вазнни ўлчаш, ТВИни ҳисоблаш; тери ранги; тил кўриги. Пальпатор эпигастрал соҳадаги оғриқни текшириш.

3. Лаборатор-инструментал текширувлар:

* Умумий қон таҳлили.

* Умумий ахлат таҳлили.

* Ахлатни яширин қонга текшириш.

4. ҚВПда даволаш

Номедикаментоз даво

* Беморга касаллик бўйича, сабаби, даволаш мақсади ва лозимлиги, соғлом турмуш тарзи ҳақида маълумот бериш керак. (Соғлом турмуш тарзни тарғибот қилиш).

* Чекишни тўхтатиш. Беморларда чекишни тўхтатиш, бу ўз навбатида рецидив давомийлиги ва сонини камайтиради, даволаш эффективлигини оширади.

* Алкоголь ва кофени чеклаш. Алкоголь ва кофени ичишни камайтириш ёки чеклаш.

* Рационал овқатланиш. Парҳезга риоя қилиш, кам-камдан, тез-тез, кам миқдорда овқатланиш, кунига 4-5 маҳал. Таомномадан аччиқ, тузланган, дудланган маҳсулотларни чиқариб ташлаш, чунки булар белгиларнинг ривожланишига олиб келади.

* Агар бемор НЯҚВ қабул қилаётган бўлса, тўхтатиш.

Медикаментоз даво

Уч компонентли эрадикацион даво

1-қатор стандарт уч компонентли эрадикацион даво 14 кунга берилади ва қуйидагилар киради:

* омепразол 20 мг.дан кунига 2 маҳал;

* амоксициллин 1 г.дан кунига 2 маҳал;

* метронидазол 250 мг.дан кунига овқатдан сўнг 4 маҳал.

Даволаш самарадорлиги мезонлари

* Касаллик белгилари бўлмаса – ҳаёт сифати яхшиланади.

* Яра дефекти чандиқланиши (ЭФГДСда исботланиши).

* НР-инфекцияси йўқлиги.

КТМП гастроэнтерологи кўригига жўнатиш мезонлари

* 1-қатор давонинг самарасизлиги.

* Ташхисни асослаш учун ЭФГДС қилиниши.

* Нр-инфекциясини аниқлаш учун.

* Асоратлар кузатилса; қон кетиши, қорайган, кўмирсимон ахлат, кучли чидаб бўлмас оғриқлар, қон қусиш, тана вазни камайиши.

КТМП шароитида ташхислаш ва даволаш

1. Шикоятлар анамнез йиғиш.

2. Клиник кўрик.

3. Лаборатор-инструментал текширувлар (ҚВПдан ташқари яна қўшимча текширувлар).

* Ташхисни тасдиқлаш мақсадида – ЭФГДС қилиш.

* НР-инфекциясини аниқлаш учун – уреаза нафас тести.

* Морфологик текширувлар – атрофия, дисплазия ёки неоплазияни ташхислаш учун.

* Меъда шиллиқ қаватидан биопсия олиш.

* Қуйидаги тўрт компонентли давони гастроэнтеролог 14 кунга буюради:

- омепразол 20 мг, 2 таблеткадан кунига 2 маҳал;

- амоксициллин 1 г.дан кунига 2 маҳал;

- кларитромицин 500 мг.дан кунига 2 маҳал;

- висмут субцитрати 120 мг.дан кунига 3 маҳал, овқатдан 30 дақиқа олдин ва 4-мартаси – уйқудан олдин.

4. Симптоматик даво

Тўрт компонентли даводан кейин оғриқ бўлса, симптоматик даво буюрилади, омепразол 20 мг.дан кунига 2 маҳал, 3 кун мобайнида, сўнг 10 мг.дан 2 ҳафта давомида берилади. Оғриқ йўқолса, даво бошқа ўтказилмайди.

5. Даволаш самарадорлиги мезонлари

* Касаллик белгилари бўлмаса – ҳаёт сифати яхшиланади.

* Яра дефекти чандиқланиши (ЭФГДСда исботланиши).

* НР-инфекцияси йўқлиги.

6. МТШдаги ички касалликлар бўлимига жўнатиш мезонлари

* 2-қатор терапиясидан кейин давонинг самарасизлиги.

* ЯКнинг асоратлари ривожланиши (қон кетиши, пенетрация ёки перфорация).

* Катта (3 см) ва жуда катта яра бўлиши (3 см.дан катта).

* Меъда ичак тизими ёндош касалликлари (сурункали гепатит, жигар циррози, сурункали панкреатит авж олиш даври).

МТШ шароитида ташхислаш ва даволаш

1. Шикоят ва анамнез йиғиш.

2. Клиник кўрик.

3. Лаборатор-инструментал текширувлар (қўшимча текширувлар ҚВПдан, КТМП-дан ташқари):

* Умумий қон таҳлили (тўлиқ).

* Коагулограмма.

* ЭФГДС.

* ЭКГ.

4. МТШ даволаш

* 2 қатор давосидан кейин, Helicobacter pylori эрадикация қилинмаса, Helicobacter pyloriга сезувчан антибиотик олиш тавсия этилади (бунинг учун ахлат ёки ЭГДФС орқали олинган меъда биоптатини экиш лозим). МТШ ички касалликлар бўлимида даволаниши керак.

* Асоратлар ривожланса (қон кетиш, перфорация, пенетрация, привратник стенози) МТШ- жарроҳлик бўлимида даволаниши керак.

5. Даволаш самарадорлиги мезонлари

* Касаллик белгилари бўлмаса – ҳаёт сифати яхшиланади.

* Яра дефекти чандиқланиши (ЭФГДСда исботланиши).

* НР-инфекцияси йўқлиги.

6. ҚВПда реабилитация ишлари

* Жарроҳликдан кейинги жароҳатга ишлов бериш ва жарроҳлик давосидан кейин беморларни парваришлаш.

* Беморга мос парҳез танлаш (мумкин бўлмаган маҳсулотларни тўхтатиш ёки чеклаш).

* Меҳнат ва дам олишни тартиблаш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш.

* НЯҚВ ва ГКСлар қабул қилмаслик.

* Алкоголь ва чекишни тўхтатиш.

* Санатор-курорт даво.

7. ҚВП шароитида диспансеризация қилиш

* Меъда яра касаллиги бор беморларни диспансеризацияга олиш.

* Меъда яраси битгандан сўнг, қайта ЭГДС 3 ва 6 ойдан кейин қилинади. Фақат яра белгилари бўлса ЭФГДС қилиниши лозим. Шу мақсадда КТМПга жўнатилади.

* Меъда шиллиқ қаватида атрофия бўлса, хавфли ўсмаларнинг олдини олиш ҳолатларини эрта ташхислаш учун қайта ЭГДС биопсия билан олиниши керак, 2-3 йилда 1 марта олинади. Шу мақсадда КТМП мутахассисига жўнатилади.

6-илова

ЯК бор беморларни олиб бориш кетма-кетлиги

Изоҳ: – ошиши, – пасайиши, N – норма.

СУРУНКАЛИ ГЕПАТИТЛАР

ХКТ рақами 10:

В 18 – сурункали вирусли гепатит В 18.0 – сурункали вирусли гепатит В дельта-агентли В 18.1 – сурункали вирусли гепатит В дельта – агентсиз

В 18.2 – сурункали вирусли гепатит С (СВГ-С)

Таърифи

Сурункали гепатит – жигарнинг 6 ойдан ортиқ яхшиланмай давом этувчи полиэтиологик тарқалган яллиғланиш касаллиги бўлиб, жигар архитектоникаси сақланган ҳолда ҳар хил морфологик ўзгаришлар, гепатоцеллюляр некроз ва жигар яллиғланиши кузатилади.

Эпидемиологияси

Республикамизда жигарнинг аралаш (диффуз) касалликлари сурункали вирусли В, С, В+Д гепатитлари билан 60 фоизгача ифодаланади. Республика саломатлик маркази маълумотларига кўра 2012 йилда сурункали гепатит билан касалланиш 100 минг аҳолига 267,2 фоизни ташкил этган. Сурункали гепатит В ва Снинг хавфли асоратлари жигар циррози ва гепатоцеллюляр карциномадир.

Хавф омиллари

* Ҳозирда ва илгари инъекцион наркотиклар қабул қилиши.

* Бир қанча жинсий жуфтликлар, жинсий жуфтида ВГ бўлса.

* Қон қуйиш ва парентерал муолажалар.

* Перинатал инфицирланиши (онадан болага ўтиши, агар ВГси бўлса).

* АлАТ ва АсАТ ошиши.

* Гемодиализ.

* ОИВ-инфекцияси бўлса.

* Оиласидагилардан бирида гепатит B ёки С бўлиши.

* ВГ кенг тарқалган жойда иммигрант бўлиш ва сайёҳатга бориши.

* Маиший воситалардан фойдаланиш ёки маникюр асбоблари, тиш чўткаси, соқол олгичдан фойдаланиш.

* Татуаж ёки пирсинг.

ҚВП шароитида

ташхислаш ва даволаш

1. Шикоят ва анамнез йиғиш

Охирги 6 ойда иштаҳа пасайиши, қусиш, ҳарорат кўтарилиши, ўнг қовурға остида оғриқ, сариқлик, ахлат оқариши, сийдик тўқ рангда бўлиши, тери қичиши, қичиш излари; теридан озгина кўтарилган сариқ рангли – чегараланган пилакча қовоқда жойлашиши, қонаш; бўғимларда оғриқ; озиш, ҳолсизлик, чарчаш, уйқучанлик ёки уйқусизлик, қўзғалувчанлик бўлса.

(Давоми бор).

"Саломатлик-3" лойиҳасини татбиқ этиш марказий бюроси. Ижрочи директор В. ҲАКИМОВ. 100007, Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси, 51, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 3-қават. Телефонлар: 268-08-19, 267-73-47. 268-25-39 (факс). E-mail:office@jpib.uz Лойиҳа материалларини Ибодат СОАТОВА тайёрлади.

№ 49, 16.12.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.