Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
"Саломатлик" лойихаси

МЕЪДА ИЧАК КАСАЛЛИКЛАРИ БЎЙИЧА КЛИНИК ПРОТОКОЛЛАР ТЎПЛАМИ

Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари шифокорлари учун

Медикаментоз даво

Сурункали гастрит НР-инфекцияси билан бирга келса, уч компонентли эрадикацион даво 14 кунга қўлланилади:

* омепразол 20 мг.дан кунига 2 маҳал;

* амоксициллин 1000 мг.дан кунига 2 маҳал;

* метронидазол 250 мг.дан кунига 4 маҳал овқатдан ке-йин.

Агар беморда НЯҚВли гас-тропатия бўлса, НЯҚВни қабул қилмаслик ёки НЯҚВ билан ППИ ёхуд висмут воситалари бирга қабул қилиниши керак.

5. Даволаш самарадорлиги мезонлари

Касаллик белгилари бўлмаса – ҳаёт сифати яхшиланади.

6. КТМПдаги мутахассисга жўнатиш мезонлари

* ҚВПдаги берилган давонинг самарасизлиги.

* Асоратлар ривожланиши, консерватив тез тиббий ёрдам кераклиги ёки жарроҳлик амалиёти (қон кетиш бўлса).

КТМП шароитида

ташхислаш ва даволаш

1. Сўраб-суриштириш ва анамнез йиғиш;

2. Клиник кўрик;

3. ҚВПдан ташқари қилинадиган лаборатор-инструментал текширувлар:

а) НР-инфекциясини текшириш тавсия этилади;

б) Сурункали гастритнинг асосий текширув усули эзофагогастродуоденоскопия.

4. КТМПда даволаш

Иккинчи қатор воситаси берилади, буларга тўртта дори воситаси киради:

* Омепразол 20 мг.дан 2 таблеткадан кунига 2 маҳал 14 кун мобайнида.

* Амоксациллин 1 г.дан кунига 2 маҳал 14 кун.

* Кларитромицин 500 мг.дан кунига 2 маҳал 14 кун.

* Висмут субцитрат 120 мг.дан кунига 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ва тўртинчиси – уйқудан олдин 14 кун.

5. Даволаш самарадорлиги мезонлари

Касаллик белгилари бўлмаса – ҳаёт сифати яхшиланади.

Сурункали гастрити бор беморлар МТШ шароитида даволаниши шарт эмас.

6. Кейинчалик ҚВП назоратида бўлиши керак

* Парҳез режими: диспепсия белгилари авж олмаслиги учун қуйидаги маҳсулотларни чеклаш керак: кофе, шоколад, кофеин сақловчи маҳсулотлар, ёғлар, зираволар, цитрус мевалар, томат.

* Ностероид яллиғланишга қарши воситалар, глюкокортикос-тероидларни тўхтатиш.

* Алкоголь ичиш ва чекишни тўхтатиш.

7. ҚВП шароитида диспансеризация қилиш

* Атрофик гастрити бор беморлар диспансеризация қилиниши керак.

* Агар меъда шиллиқ қаватида атрофия бўлса, хавфли ўсманинг олдини олиш ҳолатлари эрта аниқланиши учун қайта ЭФГДС биопсия билан олинади, 2-3 йилда 1 марта мониторинг ўтказилади. Шу мақсадда беморлар мутахассисга КТМП жўнатилади.

3-илова

Гастрити бор беморларни олиб бориш кетма-кетлиги

ГАСТРОЭЗОФАГЕАЛ

РЕФЛЮКС КАСАЛЛИГИ

ХКТ рақами -10:

К 21.0 Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги

К 21.0 Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги эзофагит билан

К 21.1 Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг эзофагитсиз тури

Таърифи

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги – меъда шираси қизилўнгачга қуйилиши ва беморда нохушлик сезгиси кузатилиши билан намоён бўлади.

Эпидемиологияси

Эпидемиологик текширувларга кўра, ГЭРК белгилари аҳолида ҳар куни 4-10 фоиз, ҳар ҳафтада 20-30 фоиз, ҳар ойда 50 фоиз кузатилади, шунинг учун бу белгилар ҳаёт сифати ва иш фаолиятига таъсир кўрсатади. ГЭРК-нинг энг хавфли асорати Баррет қизилўнгачи – (метаплазияси) тўлиқ кўп қаватли ясси эпителий ўрнига меъда цилиндрик эпителийси билан қопланиб, қизил-ўнгач аденокарциномаси ривожланиш хавфи ошиб боради1 .

Хавф омиллари

* Семириш, тезда вазн ошиши.

* Озиқ-овқатли одатлар: кўп миқдорда овқат қабул қилиш; уйқудан олдин овқатланиш.

* Қуйидаги дори воситалари қабул қилиш: кальций каналлари блокаторлари, теофиллин сақловчилар, нитратлар, анти-гис-тамин воситалар.

* Чекиш.

* Ҳафтасига 70 мл.дан ортиқ алкоголь ичиш тоза спиртга нисбатан олинган.

* Диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси.

* Наслий мойиллик (қариндошларда биринчи авлодда бў-лиши, жиғилдон қайнаши безовта қилиши).

* Ҳомиладорлик.

ҚВП шароитида

ташхислаш ва даволаш

1. Шикоят ва анамнез йиғиш

ГЭРК бўлган беморларнинг шикоятлари:

* Жиғилдон қайнаши – тўш ортида нохушлик, куйиш ҳисси; бу белгининг бир ҳафтада бир мартадан кўп бўлиши; гавда эгилганда ёки кечқурун ётганда келиб чиқиши, жиғилдон қайнашини келтириб чиқарувчи омиллар (иссиқ нон, ширинликлар, нордон, зираворли таомлар), кўп овқатланиш, жисмоний меҳнат ёки чекишдан, алкоголь ичишдан кейин кузатилади.

* Кекириш, овқат билан ке-кириш – овқатдан кейин, газли ичимликлар ичганда, ётган ҳо-латда, гавда эгилганда кучаяди.

* Овқат қи-зилўнгачдан ўтаётганда оғ-риқли бўлиши шиллиқ қаватда яққол яллиғланиш бўлганда кузатиладиган белгидир. Бу белги қизилўнгач хавфли ўсмаси билан дифференциал ташхис қилиниши шарт.

* Кўкрак қафасида оғриқ ов-қатдан кейин пайдо бўлиб, ютиш билан боғлиқ, оғриқ юрак чўққисига тарқалиши, стенокардия хуружига ўхшаш бўлиб, ишқорий минерал сувлар, антацидлардан кейин оғриқ камаяди.

* ГЭРКнинг қизилўнгачдан ташқари белгиларига стенокардия, зотилжам деб ўйлаб, амалиётда кўп хатоларга олиб келмоқда. Бу белгиларга кўкрак қафаси ва томоқдаги оғриқ, йўтал, астма, аспирацион зотилжам киради.

2. Клиник кўрик: ҳаёт учун керакли кўрсаткичларни баҳолаш: пульс, артериал қон босими, ҳарорат; бўй ва вазнни ўлчаш, ТВИни ҳисоблаш; тери ранги; тил кўриги. Пальпатор эпигастрал соҳадаги сезгирликни текшириш. Перкутор жигар чегараларини аниқлаш.

УАШ ташхисни аниқ қў-йиши учун қуйидаги ППИ билан тест ўтказиши керак. Тест қилиш учун беморда "хатар" белгиси бўлмаслиги керак. Беморда ГЭРК белгилари бўлса, ППИдан бири стандарт дозада нонуштадан 30-60 дақиқа олдин бир ҳафта мобайнида берилади. Агар беморда белгилар 50 фоиздан ошиқ камайса, тест мусбат, яъни ГЭРК ташхиси исботланади. Агар тест манфий бўлса, бемор КТМП ЭФГДС учун жўнатилади.

3. Лаборатор-инструментал текширувлар: керак эмас.

4. ҚВП шароитида даволаш

Номедикаментоз даво

* Беморга касаллик бўйича, сабаби, даволаш мақсади ва даволаш лозимлиги, соғлом турмуш тарзи ҳақида маълумот бериш керак (соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш).

ГЭРКда биринчи қадам ҳаёт тарзини ўзгартиришга қуйидагилар киради:

* Вазнни камайтириш, агар ортиқча тана вазни бўлса (ТВИ 25 ортиқ) ва тез вазн тўпловчилар.

* ГЭРКли беморларга чекиш ва алкоголь ичишни тўхтатиш.

* Рационал овқатланиш. Беморлар касалликни авжланишига олиб келувчи маҳсулотларни истеъмол қилишни чеклаши керак, булар қуйидагилар: кофе, шоколад, кофеин сақловчи маҳсулотлар, ёғлар, зираворлар, цитрус мевалар, томат. Тунги рефлюкси бор беморларга қу-йидаги тавсиялар берилади: кеч-қурунлари овқатланмаслик, ухлаётганда боши бироз кўтарилиши лозим.

Медикаментоз даво

ППИ ГЭРКда энг самарали дори воситаси ҳисобланади. Асосий даво усули ППИ минимал самарали дозада берилади.

1. Биринчи қатор дори воситалари ППИдан бири нонуштадан 30-60 дақиқа олдин бир маҳал 8 ҳафта давомида берилади.

a) Беморларга мусбат жавоб бўлса ППИга, суткасига 2 маҳал берилади ёки дори воситаси алмаштирилади.

b) Агар беморда тунги хуружлар устунлик қилса, дори воситаси кечки овқатдан олдин берилади.

c) Узоқ давом этувчи дори терапияси ППИ минимал терапевтик дозада берилади

d) Дори самарасиз бўлса, ППИ икки баробар катта дозада 4 ҳафта берилади.

Даволаш самарадорлиги мезонлари

* Касаллик белгилари бўлмаса – ҳаёт сифати яхшиланади.

* Эндоскопик текширувда яра ва эрозли эзофагитда яра битиши аниқланади.

КТМПдаги гастроэнтеролог кўригига жўнатиш мезонлари:

1. Даво самарасиз бўлса.

2. Қуйидаги симптомлар бўл-са:

* Ривожланган дисфагия.

* Ютинганда оғриқ.

* Бесабаб вазн камайса.

* Қонли қусиш.

* Ахлатда қон бўлиши.

* Камқонлик.

КТМП шароитида

ташхислаш ва даволаш

1. Шикоят ва анамнез йиғиш.

2. Клиник кўрик.

3. Лаборатор-инструментал текширувлар – ЭФГДС.

4. КТМПда даволаш

* Агар биринчи қатор дори воситаси самарасиз бўлса, прокинетиклардан бири (итоприд гидрохлорид 150 мг.дан 1 маҳал суткасига ёки метаклопрамид 10 мг.дан суткасига 3 маҳал) 4 ҳафта.

* Агар беморда асоратлар бўлмаса, даво УАШ назорати остида олиб борилади.

5. Даволаш самарадорлиги мезонлари

* Касаллик белгилари бўл-маса – ҳаёт сифати яхшиланади.

* Эндоскопик текширувда яра ва эрозли эзофагитда яра битиши аниқланади.

"Саломатлик-3" лойиҳасини татбиқ этиш марказий бюроси. Ижрочи директор В. ҲАКИМОВ. 100007, Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси, 51, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 3-қават. Телефонлар: 268-08-19, 267-73-47. 268-25-39 (факс). E-mail:office@jpib.uz Лойиҳа материалларини Ибодат СОАТОВА ва Ҳасан АБДУҒАНИЕВ тайёрлади. Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 46, 02.12.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.