Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
"Саломатлик" лойихаси

ЗАМОНАВИЙ АППАРАТУРАЛАР ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

Тиббиёт масканларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг билимини ошириш, айниқса, бирламчи тизим фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида "Саломатлик" лойиҳаси ташкил этилган эди. Ҳозирга қадар ушбу лойиҳа томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди. Шу ҳақида батафсил маълумот олиш учун биз Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Саломатлик-3" лойиҳасини амалга ошириш бўйича минтақавий директори Бахит -АБДИМАНОВ билан суҳбатлашдик.

– "Саломатлик-3" лойиҳаси "Саломатлик-1" ва "Саломатлик-2" лойиҳаларидан нимаси билан фарқ қилади?

– "Саломатлик-3" – сиз ҳозиргина айтиб ўтган лойиҳаларнинг давомчисидир. Лойиҳамиз республика ҳудудидаги тиббиёт муассасалари, даволаш-профилактика масканлари ва қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини ўрганган ҳолда, уларни моддий-техник жиҳатдан таъминлашга қаратилган. 14 туман тиббиёт бирлашмаси, уларга қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникалар, Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси қошидаги кўп тармоқли марказий ва 7-оилавий поликлиникалар, Хўжайли туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Тахиятош шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси, Тахиятош шаҳар шифохонаси ва Республика кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаларига ушбу лойиҳа доирасида 2016 йилнинг 1 сентябрь ҳолатигача, жами баҳоси 11 миллиард 275 миллион 838 минг сўмлик замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва зарур анжомлар келтирилди, яъни: рентген-диагностика аппаратлари (27 дона); дигитайзер (27 дона); ультратовушли текшириш аппаратлари (31 дона); автоклав (54 дона); авторефрактометр (16 дона); ЭКГ (83 дона); гастрофиброскоп (14 дона); пульсоксиметр (120 дона); центрифуга (70 дона); дистиллятор (56 дона); шприцли насос (140 дона); музлаткичлар (168 дона); офтальмоскоп-отоскоплар (303 дона); умумий амалиёт шифокорлари ва ҳамширалар учун тиббий анжомлар солинган сумка ва бошқалар. Уларнинг барчаси даволаш-профилактика масканларига тарқатилди. Шунингдек, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали базасида жойлашган 10 ойлик умумий амалиёт шифокорларини тайёрлайдиган ўқув маркази ва Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 7-оилавий поликлиникасига умумий баҳоси 15 миллион 631 минг сўм бўлган 2 минг 206 дона китоб, рисолалар берилди. Шунингдек, ушбу институт учун умумий баҳоси 13 миллион 39 минг 630 сўм бўлган асбоб-ускуна ва зарур воситалар тарқатилди. Натижада 10 ой давом этадиган курсда билим оладиган умумий амалиёт шифокорлари ушбу замонавий техникалардан фойдалана билиш имкониятига эга бўлди.

– Тиббиёт муассасалари Соғлом она ва бола йилида "Саломатлик-3" лойиҳаси томонидан қандай зарурий воситалар билан таъминланди?

– Йил давомида баҳоси 2 миллиард 35 миллион 642 минг сўм бўлган замонавий тиббий жиҳозлар олиб келинди. Сентябрь ойининг ўзида қўшимча 14 туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаларга, Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 9-оилавий поликлиникасига, Республика болалар стоматология поликлиникаси ва Тошкент Давлат стоматология институти Нукус филиалига жами 68 дона стоматологик анжом етказиб берилди. Шунингдек, йил охирига қадар республикамиздаги туман тиббиёт бирлашмалари учун лаборатория ҳамда тиббий анжомлар ва 6 туманга 6 дона тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, чет элда ишлаб чиқарилган "Nissan Urvan NV 350" реанимобилларни етказиб беришни режалаштирмоқдамиз. "Саломатлик-1, 2" лойиҳаларига киритилмай қолган Амударё, Тўрт-кўл, Беруний, Тахтакўпир, Қўнғирот туманларидаги 6 та ҚВП, шунингдек, 2013 йили янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган Амударё туманидаги "Қирққиз-обод", "Қизилчоли", Тўрткўл туманидаги "Мустақиллик", "Шорахан-1", Беруний туманидаги "Ёшлик", "Матонат" ҚВПлари, Хўжайли туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-, 2-, 3-сонли поликлиникалар, Беруний туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиниканинг 1- ва 2-сонли филиаллари, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-сонли поликлиника, "Ёшлик" ва "Оқ шўлоқ" посёлкаларида жойлашган шифохона филиаллари, Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 8- ва 9-оилавий поликлиникалар ҳам "Саломатлик-3" лойиҳасига киритилди. Ушбу тиббиёт масканларини 2016 йилнинг охиригача ва 2017 йилнинг 1-ярим йиллигида зарур тиббий анжомлар билан таъминлашни режалаштирмоқдамиз.

– Лойиҳанинг келгусидаги режалари ҳақида ҳам тўхталсангиз?

– Келажак режаларимиздан бири – бу, ҳар бир туман, шаҳар шифохонасида утилизация бўлимини ишга тушириш. Бу бўлим тиббий фаолият жараёнида пайдо бўлган чиқиндиларни зарарсизлантириб туради. Бундай бўлим олдин даволаш масканларида бўлмаган. Шу кунгача шифохоналарнинг чиқиндилари печларда ёқиб келинди ёки чиқариб ташланар эди. Бугунги кунда ушбу тиббий чиқиндиларни аввалдан зарарсизлантириш масаласи қўйилган. Бу муаммоларни ҳал этишда Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари ёрдамида Нукус, Тахиятош шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари учун зарарсизлантириш бўлимларининг қурилиши бошлаб юборилган. Улар "Саломатлик-3" лойиҳаси асосида зарур анжомлар билан таъминланади. Бундан буён тиббий чиқиндилар махсус ускуналарда зарарсизлантирилади. Асосий мақсад – она табиатимизни асраш, заҳарли чиқиндиларнинг атроф-муҳитга зарарини камайтириш, касалликлардан сақланиш.

– Моддий ёрдам турларидан бошқа, амалий тадбирлар ҳақида ҳам айтиб берсангиз?

– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 27 январдаги ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 3 февралдаги махсус буйруқларига асосан, Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази базасида ўқув маркази ташкил этилди. У ерда мутахассислар билимини ошириш учун устоз кадрлар фаолият юритмоқда, шунингдек, банк томонидан ҳисоб рақами очилиб, махсус хоналар ажратилди ва ўқув-семинарлар бошланди. "Саломатлик-3" лойиҳаси асосида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаларда ишлайдиган отоларинголог ва офтальмолог шифокорлар бир ҳафта давомида билим даражаларини оширди. Ўз туманларига бориб, кўп тармоқли марказий поликлиника ва ҚВПларида ишлайдиган умумий амалиёт шифокорлари учун семинар курсларини олиб бормоқдалар.

Хулоса қилиб айтганда, "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар замирида инсон саломатлиги ётар экан, тиббиёт муассасаларига келаётган ҳар бир замонавий асбоб-ускуналардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, кадрлар малакасини оширишда ўқув-семинари ва узлуксиз касбий таълим жараёнларини сифатли ўтказиш ҳамда мониторинг олиб бориш, бу албатта, фаолиятдаги самарадорликни белгилаб бериши шубҳасиздир.

№ 45, 25.11.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.