Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
"Саломатлик" лойихаси

САМАРАЛИ ФАОЛИЯТЛАРНИНГ МУҲИМ БОСҚИЧИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамкорлигида "Саломатлик-3" лойиҳаси томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва юқумсиз касалликлар олдини олишнинг самарали моделини яратиш мақсадида тажриба сифатида Қашқадарё вилоятининг ҳам бир қатор ҳудудлари танлаб олинган. Шу боис, жорий йилнинг 14 июнь куни Қарши шаҳрида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Тадбирда таъкидланганидек, ўтган вақт мобайнида вилоят аҳолиси ўртасида юқумсиз касалликлар хавфли омилларининг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш, зарарли одатларни бартараф қилиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бунинг учун Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг қўшма чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи тузилиб, унга вилоят ҳокими ўринбосари раис, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари котиб этиб белгиланди. Айтиш муҳимки, вилоят солиқ инспекцияси, Меҳнат, Халқ таълими ҳамда вилоят ўрта махсус таълим ва коллеж бошқармалари, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг вилоят ҳудудий бўлими, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ҳудудий бошқармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Республика саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали каби ташкилотлар ишчи гуруҳ аъзолигига жалб этилди.

Ишчи гуруҳи биргина "Тамакига қарши кураш" ойлиги давомида аҳолини тамакининг зарари ва уни истеъмол қилиш оқибатлари, унга нисбатан муносабат, феъл-атворни ўзгартиришнинг имконият ва усуллари, шунингдек, тамаки маҳсулотларини сотишни, жамоат жойларида чекишни чекловчи мавжуд давлат меъёрлари ва қоидаларидан хабардорлигини ошириш мақсадида ахборот-таълим ойлиги, жамоатчилик мониторинги, мавзуга доир семинарлар, тушунтириш ва тарғибот ишлари ҳамда "Велопойга спорт марафони" ўтказилди. Тадбирда ушбу фаолиятлар бўйича олинган натижалар таҳлилий ўрганиб чиқилди.

– Жамоатчилик мониторинги Қарши шаҳри ҳамда туманида олиб борилди, – дейди Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти вилоят бўлинмаси мудираси Гулноз Бердимуродова. – Унинг доирасида 9 та чакана савдо объекти, 4 та умумий овқатланиш корхонаси, 7 та йирик муассаса, ташкилот ва жамоат жойлари, 3 та йўналишдаги жамоат транспортлари қамраб олинди. Тамакидан озод муҳит яратишга жамоатчиликни жалб қилиш мақсадида 18 минг 378 нафар аҳоли ўртасида 14 та давра суҳбати, 339 та учрашув, 1 та кенг кўламли семинар, 573 та ижтимоий тадбир ўтказилиб, уларда тамаки маҳсулотлари истеъмолининг зарарли оқибатлари хусусида жами 219 та маъруза эшиттирилди. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, умумтаълим мактабларида ёшлар ўртасида ва маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилди. Жумладан, Қарши шаҳридаги 23, 34-сонли мактабларда ўтказилган тадбирларда умумий 11 минг 242 нафар талаба-ўқувчи чекишга қаршилигини билдирди. "Велопойга спорт марафони"да 300 нафардан ортиқ хотин-қиз иштирок этди. Аҳолини тамакисиз ҳаётга ўргатишга қаратилган тадбирларни кенг жамоатчилик назорат гуруҳи ҳамкорлигида амалга оширилиши кўпроқ натижа беришига гувоҳ бўлдик. Фикримизча бу каби соғлом муҳит яратиш учун давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кенгроқ мукаммаллаштиришимиз ва кучайтириш ишларини амалга оширишимиз лозим.

Йиғилишда Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институтининг вилоят бўлинмаси директори Шоира Набиева сўзга чиқиб, жорий йилнинг апрель-май ойларида ўтказилган "Тамакига қарши кураш ойлиги" ахборот-таълим ойлиги натижалари ҳақида тўхталиб ўтди. Хусусан, мазкур ойлик бу борада амалга ошириш зарур бўлган кўпгина ишларга ойдинлик киритганлигига эътибор қаратди. Мутахассиснинг таъкидлашича, эришилган натижалар фаолиятда яна бир муҳим қадамни қўйишга асос бўлди. Дарҳақиқат, йиғилишда мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи аъзолари билан ўзаро кенгашган ҳолда тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш назарда тутилган профилактика ишларини янада кучайтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратишга қаратилган вилоят ҳокими қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, аъзоликка жалб этилган идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда олдинга қўйилган вазифалар бўйича ташкилий ишлар олиб борилади. Жумладан, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бўлими ва вилоят солиқ инспекцияси савдо объектлари ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ўртасидаги амалий тарғиботлар кўламини кенгайтиради. Шунингдек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳамкорлигида ҳудуддаги меҳмонхоналар, кинотеатр, театр, концерт, кўргазма заллари, музей, ахборот-кутубхоналари, клублар ва хиёбонларда назорат ишларини кучайтиради. Масалага янада чуқурроқ ёндашадиган бўлсак, ҳоким қарори билан биргина Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бўлими ва вилоят солиқ инспекцияси зиммасига қуйидагича вазифалар юкланади: бир ой муддат ичида савдо объектлари эгалари ва ходимларини Ўзбекистон Республикасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Қонунининг 13-, 14-, 15-, 18-, 19-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари"нинг 60- ва 60-1-бандлари билан таништирилишини ва савдо қоидаларига риоя қилинмаса, кўриладиган маъмурий чоралар, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 164- ва 165-моддалари қўлланилиши тўғрисида уларнинг огоҳлантирилишини таъминлайдилар.

– Бугунги йиғилиш ҳар томонлама самарали ўтди десак муболаға бўлмайди, – дейди вилоят "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви бўлинмаси мутахассиси Ёқуб Амирқулов. – Энг асосийси, амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг аниқ режаси ишлаб чиқилди. Тўғри, у ҳозирча таклиф сифатида ўрганилмоқда. Бироқ, фаолиятга жорий этилса, кўзлаган мақсадларга эришишимиз осонлашади. Жумладан, қарор лойиҳасининг маҳаллалар фаолиятига оид қисмини олиб қарайлик: "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят ҳудудий бўлими тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш бўйича маҳалла маслаҳатчилари ва посбонларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширсинлар. Ҳуқуқбузарликлар учраганда масалага алоқадор ваколатли органлар ишонч телефонига мурожаат этишлари зарурлигига алоҳида эътибор берилсин. Бундан кўринадики, мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг фаолияти кейинчалик ҳам давом эттирилади. Бу эса натижалар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳа, белгилаб олинган мақсадлар, вазифалар талайгина. Уларнинг ижросини таъминлаш шу қадар долзарб. Мутахассисларнинг фикрича, ишлаб чиқилган ва таклиф сифатида ўрганилаётган қарор лойиҳасини янада такомиллаштириб, тамакига қарши кураш фаолиятининг зарурий механизмига айлантирилиши лозим. Мақсад, вилоят аҳолиси, айниқса, ёшлар ўртасида тамаки истеъмоли ҳамда ушбу зарарли одат билан боғлиқ бўлган барвақт касаллик, ногиронлик, ўлим ҳолатларини камайтиришга, халқимиз турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар кўламини янада кенгайтириш ва бу борада кўзланган натижаларга эришишдир.

Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори бўйича 2015-2020 йиллар даврида мамлакатимиз аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар ижросига асосланиб, жорий йилнинг июль-август ойларида вилоятда "Саломатлик ўз қўлимизда" ахборот-таълим ойлигини ўтказиш ҳам режалаштирилди. Унга кўра, умумий ишлар муҳокама этилиб, 4 июлдан 4 августга қадар давом этадиган "Соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик" ойлиги мобайнида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, жорий йилда вилоятда юқумсиз касалликлар хавфли омилларининг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган ахборот-таълим чора-тадбирлар режаси мувофиқлаштирилди. Шу мақсадда шу йилнинг 5 июль куни Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Қашқадарё вилояти бўлинмаси, "Саломатлик-3" лойиҳаси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда саломатлик посбонлари – кўнгилли тарғибот гуруҳи тренерлари тайёрланди ва улар фаолияти йўлга қўйилди. Айни пайтда улар томонидан 6 июлдан 4 августгача Қарши шаҳрининг 6-сон оилавий поликлиникасига бириктирилган "Арал-овул", "Отчопар", А. Навоий номли, "Нефтчилар", "Нуристон", "Мустақиллик", "Пахтазор", "Пахтазор 1", "Ойдин", "Гунгон", "Кавали" маҳаллалари, Қарши туманининг "Каманди" ҚВПга бириктирилган "Ертепа", "Тинчлик", "Узумзор", "Мирмирон" маҳаллалари, "Қарши" ҚВПга бириктирилган "Чаман" маҳалласи ҳамда "Ўзбекистон мустақиллиги" ҚВПга бириктирилган "Нукрабод", "Мевазор", "Ўзбекистон мустақиллиги" маҳаллалари ёшлари ўртасида "Соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик" мавзусига бағишланган "Саломатлик ўз қўлимизда" шиори остида ижтимоий тадбирлар ўтказилмоқда.

№ 27, 07.07.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.