Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
"Саломатлик" лойихаси

МУҲИМИ: ТЕЗКОРЛИК ВА КАСБГА ФИДОЙИЛИК

Маълумки, мамлакатимиз тиббиёт тизимида олиб борилаётган фаолиятлар таҳлили бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эътирозлар билдирилган эди. Ушбу муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида шу кунга қадар соҳанинг барча йўналишларига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатларнинг ижроси юзасидан муайян ишлар йўлга қўйилиб, бу борада муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида ҳамкорлик давом эттирилиб, бирламчи тизимга янада эътибор қаратиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига жиддий ёндашилмоқда. Айниқса, "Саломатлик-3" лойиҳаси томонидан шифо масканларига тақдим этилаётган энг сўнгги русумдаги аппаратуралар ҳамда тиббий асбоб-ускуналардан оқилона фойдаланиш ва уларда малакали мутахассислар иш олиб бориши учун муҳим режалар бўйича фаолиятлар давом эттирилмоқда. Жумладан, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги Пискент тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида ҳудуд аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифат даражаси яхшиланишида "Саломатлик-3" лойиҳасидан берилган аппаратураларнинг нечоғлиқ муҳим аҳамият касб этаётганлигига мазкур шифо масканларига уюштирган ижодий сафаримиз давомида яна бир бор амин бўлдик.

Туман тиббиёт бирлашмасига кириб борар эканмиз, аввало, Инвестиция дастури асосида 2012-2016 йилларда амалга оширилган ишлар бўйича бирлашма ва унинг бўлимларининг бир жойда таркиб топганлиги ҳамда биноларнинг янгича қиёфа кашф этганлиги диққатимизни тортди. Қабул, шошилинч тиббий ва тез ёрдам, реанимация бўлимларида бўлганимизда беморлар учун барча шароит ва имкониятлар мавжудлиги, шунингдек, "Саломатлик-3" лойиҳаси тақдим этган лаборатория жамланмаси, ЭКГ, УТД, монитор, автоклав каби аппаратларнинг халқимиз саломатлиги йўлида унумли ишлатилаётганлигига гувоҳ бўлдик. Шунингдек, қабул бўлимида 2 та рақамли рентген аппарати ҳамда дигитайзерларнинг ўрнатилганлиги ва тез кунларда аҳоли хизматида бўлиши тўғрисида ҳам маълумот олдик.

Сўнгра 450 қатновга мўлжалланган Пискент тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида аҳоли гавжумлиги, бунга сабаб соҳа мутахассислари фуқаролар саломатлигини замонавий аппаратураларда текшираётганлигини кўриб, амалга оширилаётган ислоҳотлар бесамар кетмаётганлигига ишонч ҳосил қилдик.

"Саломатлик-3" лойиҳаси томонидан берилган стоматология, эндоскопия, УТД, ЭКГ, қуритиш шкафи, офтальмоскоп-отоскоп, патронаж сумкалари ва бир қанча тиббий асбоб-ускуналар касалликларни эрта аниқлаш, тўғри ташхис қўйишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, аппаратураларда мукаммал ишлай олиш учун мутахассислар лойиҳа доирасида ҳам узлуксиз касбий таълим ўқув курсларида малакаларини ошириб келмоқдалар. Албатта, бу каби кенг имкониятлар давлатимиз раҳбарининг инсон саломатлиги ва унинг манфаатларига қаратган ғамхўрликларининг ёрқин ифодасидир, – дейди Пискент тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Муҳаббат Қодирова.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ютуқ бор жойда камчиликлар бўлиши табиий. Мазкур туман тиббиёт бирлашмасининг натижали ишлари қаторида ўз ечимини кутаётган муаммолари ҳам йўқ эмас… Шундай экан, тиббиётнинг асосий мақсади тезкорлик, фидойилик, етарлича билим ва тажрибага эга бўлишни талаб этади. Бунинг учун соҳа мутахассислари олдида турган асосий вазифалар шифо масканларида мавжуд аппаратуралардан оқилона фойдаланиш, беморларга хушмуомалада бўлиш, шунингдек, касбий салоҳиятини ишга солишдан иборатдир.

№ 20, 19.05.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.