Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
"Саломатлик" лойихаси

САМАРАЛИ ЛОЙИҲАЛАР ТАТБИҚИ — ИЗЧИЛ ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ

Мана, йилимиз ҳам охирлаб бормоқда. Шу муносабат билан ҳар бир соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқлар, шунингдек, мантиқан давом этадиган фаолиятлар ва истиқболдаги режалар белгилаб олинмоқда. Шу маънода, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури бўйича белгилаб қўйилган 11 та бўлимдан иборат устувор вазифалар ижроси таъминланишига назар солсак, бу борада, самарали натижаларга эришилганлигига амин бўламиз.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Саломатлик-3" лойиҳаси ҳамкорлигида олиб борилган ишлар замирида ҳам она ва бола саломатлиги, инсонларнинг турмуш фаровонлигига қаратилган эзгу мақсадлар ётганлигини кўрамиз. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 24 йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон" ҳалқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз маърузаларида "Биринчи навбатда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш барқарор ривожланаётган давлатнинг негизи бўлган оила институтини мустаҳкамлаш мақсадида қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база янада кучайтирилди, соғлом болани вояга етказишнинг муҳим шарти бўлган репродуктив саломатликни яхшилаш, туғма нуқсон ва хасталиклар билан туғилишларнинг олдини олиш, тиббиёт масканларининг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш учун тизимли ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда кўп гапириш мумкин, лекин мен фақатгина баъзи бир мисолларда тўхталиб ўтмоқчиман. Мамлакатимиздаги тиббиёт муассасаларини замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш учун жорий йилда 80 миллион доллар қийматидаги кредит ва грант маблағлари йўналтирилди. Дастурда белгиланган тадбирлар бўйича 9 миллионга яқин фарзанд кўриш ёшидаги аёллар ва 10 миллионга яқин болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштирилди. Жумладан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида эшитиш бўйича нуқсони бўлган 350 нафардан ортиқ болаларда кохлеар имплантация операциялари амалга оширилди. Бунинг учун 21 миллиард сўм маблағ сарфланди. Лекин биз учун қанча маблағ кетгани эмас, балки юзлаб болаларимизнинг саломатлиги тиклангани муҳимдир. Ана шундай ишлар қаторида 700 минг нафар бола пневмококк инфекцияси ва бош-қа юқумли касалликларга қарши эмланди. Фурсатдан фойдаланиб, шу йўлда фидокорона меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларига, бу олижаноб ишга ҳисса қўшган барча ватандошларимизга чин қалбдан миннатдорчилик билдирамиз", деб таъкидладилар. Шунингдек, давлатимиз раҳбари "Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса, аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак", дея кириб келаётган 2017 йилни юртимизда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилдилар. Албатта, йилнинг бундай номланиши замирида халқимизга бўлган эътибор ва ғамхўрлик ҳамда жамиятимиз тараққиёти йўлида олиб борилаётган эзгу мақсадлар мужассамлигини кўрамиз. Дарҳақиқат, ана шундай истиқболли режаларни амалга ошириб келаётган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Cаломатлик-1, 2, 3" лойиҳаларининг ҳамжиҳатликдаги фаолияти ҳам бундан мустасно эмас. Бунинг ифодаси сифатида айтиш муҳимки, мазкур лойиҳа доирасида бирламчи тизим янада такомиллашиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошиши билан бирга, оилаларда тиббий маданият яхшиланганлигини кўриш мумкин. Айниқса, қишлоқ врачлик пунктлари, кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмаларидаги айрим бўлимларнинг энг сўнгги русумдаги аппаратуралар билан жиҳозланаётганлиги, шунингдек, вазирлик ҳамда лойиҳа ҳамкорлигида соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган 10 ойлик ўқув курслари (умумий амалиёт шифокорлари учун), узлуксиз касбий таълим ҳамда қисқа ўқув курсларининг (соҳа йўналиши бўйича) мунтазам тарзда давом этаётгани ижобий натижаларни бериб келмоқда. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, қолаверса, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари тасарруфидаги бирламчи тиббиёт муассасаларида бўлганингизда замонавий рақамли рентген, УТД, портатив ЭКГ, пульсоксиметр, гастродуоденоскоп, отоскоплар, офтальмоскоп-отоскоп тўпламлари, кўз ўткирлигини аниқлаш учун мослама, лаборатория жамланмалари ва бир қанча аппаратураларнинг мавжудлиги касалликларни эрта аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш, шу билан бирга, халқимизнинг узоғини яқин қилиб, оилавий иқтисодини тежашга хизмат қилаётганини кўрасиз. Шу ўринда таъкидлаш муҳимки, 2016 йилда "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида 91 та "Nissan Urvan NV350 Ambulanse" русумли реанимобиль сотиб олинди ва барча вилоятлар туман тиббиёт бирлашмаларига тарқатилди. 2017 йилда яна 213 та реанимобиль сотиб олиниши ва барча поликлиникаларга берилиши режалаштирилган. Маълумки, "Саломатлик" лойиҳаси кенг қамраб олинаётган муҳим масалалар қаторида бутун дунёни ташвишга солаётган юқумсиз касалликларнинг инсонлар ҳаётига ҳавф солаётганлиги мамлакатимиз аҳолисини ҳам чеклаб ўтмаяпти. Шу боис, мазкур касалликларнинг асосий хавфли омилларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишда вазирлик, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда "Саломатлик-3" лойиҳаси томонидан ушбу долзарб муаммони бартараф этиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.

Демак, лойиҳанинг "Юқумсиз касалликларнинг олдини олиш ва назорат тизимини институционал мустаҳкамлаш" компоненти ушбу касалликларнинг олдини олишда самарали ёндашувларни қўллаш бўйича соғлиқни сақлаш муассасаларининг салоҳиятини оширишга қаратилган. Албатта, бундай режалаштирилган тадбирлар вазирлик, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда лойиҳа ҳамкорлигида давом эттирилмоқда. 2012-14 йилларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг STEPS (қадам-бақадам мониторинг) методологиясига асосланган ҳолда аҳоли ўртасида юқумсиз касалликлар хавфли омилларининг тарқалганлик даражаси ўрганиб чиқилди. Шунингдек, юқумсиз касалликлар бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияси асосида ишлаб чиқилган клиник протоколлар маҳаллий шароитимизга мослаштирилди. Артериал гипертония ва қандли диабет бўйича клиник протоколни амалиётда қўллаш учун Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани ва Қарши шаҳри, Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри ва Ёзёвон туманининг 8 та бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари (қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар)да фаолият юритаётган врач ва ҳамширалар малакаси оширилиб, 2015 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб клиник протоколлар амалиётга татбиқ қилинди. Яна шуни айтиб ўтиш жоизки, лойиҳа доирасида тажриба сифатида олинган вилоят миқёсида юқумсиз касалликларнинг хавфли омилларининг олдини олиш бўйича мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, айни пайтда кенг жамоатчилик билан ҳамжиҳатликда ишлар олиб борилмоқда.

Куни кеча Қашқадарё вилоятида "Саломатлик-3" лойиҳаси ходимлари иштирокида "Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва юқумсиз касалликларнинг олдини олиш"га бағишланган мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

№ 49, 16.12.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.