Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
"Саломатлик" лойихаси

ИСЛОҲОТЛАР КЎЛАМИ КЕНГАЙМОҚДА

Таъкидлаш жоизки, республика тиббиёт тизимидаги бирламчи бўғинда олиб борилаётган фаолиятлар кўлами янада кенгайиб бормоқда. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор аҳолининг сифатли тиббий хизмат даражасини янада оширмоқда десак, янглишмаган бўламиз. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Саломатлик-2" ва "Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш" қўшма лойиҳаларининг ҳамкорликда олиб бораётган фао-лиятлари натижасида юртимизнинг чекка қишлоқларида ҳам замонавий қишлоқ врачлик пунктларининг қад кўтарганлиги, уларнинг замонавий технологиялар билан таъминланганлиги ва мутахассислар малакаси оширилиб, узлуксиз таълим жорий этилаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларнинг чекка ҳудудларидаги қишлоқ врачлик пункт-ларида сафар хизматларида бўлар эканмиз, аҳолининг саломатлиги учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳамда шифокор ва ҳамшираларнинг амалиётдаги фаолиятларини кўриб, ислоҳот жараёнлари изчиллик билан давом этаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Навбатдаги сафаримизни Навоий ва Фарғона вилоятларидаги қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда туғруқ мажмуаларида давом эттирар эканмиз, асосий мақсадимиз, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг қай даражада эканлиги ҳамда умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамшираларнинг фао-лиятдаги ўрни, шунингдек, қишлоқ врачлик пунктларидаги янги технологиялардан оқилона фойдаланиш жараёнларини кузатишдан иборат эди. Имкон қадар амалиётдаги фаолиятлар билан танишишга ҳаракат қилдик ҳамда халқ саломатлиги йўлида меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари ва аҳоли билан суҳбатлашдик.

№ 44, 06.11.2009 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.