Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 июндаги "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига ШАРҲ

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида аҳоли саломатлиги, жумладан, иммунитет танқислиги вирусини чақирадиган касаллик профилактикаси, диагностикаси ҳамда даволашда ижобий натижаларга эришилди. Бироқ шунга қарамай, ушбу йўналишда ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд.

ОИВ инфекциясининг парентерал йўл билан юқиши кўрсаткичлари (2000-2017 йй.)

2017 йилда ОИВ инфекциясини парентерал юқиш йўлларининг таҳлили (%)

Ана шу муаммоларни самарали ҳал этиш мақсадида Президентимиз томонидан яна бир муҳим ҳужжат қабул қилинди.

Мазкур қарор аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича галдаги долзарб ҳамда кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилгани, камчиликларни бартараф этиш, айниқса касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилишга алоҳида урғу берилгани билан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро, бу касалликни юқтиришнинг йўлларидан бири – шифохонадаги ички инфекциялардир.

Ушбу Қарорнинг тасдиқланишига республикада ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши самарали курашиш, шифохона ички инфекцияларини профилактика қилишга тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар мавжудлиги сабаб бўлди, улар:

· биринчидан, шифохона ички инфекциялари билан касалланиш пасайганлигига қарамай, даволаш-профилактика муассасаларида қон орқали юқувчи инфекцияларнинг профилактикасида камчиликлар мавжудлиги;

· иккинчидан, даволаш-профилактика муассасаларини, айниқса соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини тиббий асбоблар ва сарфловчи материаллар билан тўлиқ таъминланмаганлиги;

· учинчидан, жойларда, айниқса узоқ туманларда тиббиёт муассасаларини электр энергияси ва тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлашда муаммолар мавжудлиги тиббий асбобларни стерилизация қилиш сифатига ва амалга ошириладиган даволаш-профилактика муолажаларининг хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатаётганлиги;

· тўртинчидан, даволаш-профилактика муассасаларининг стерилизация бўлинмаларини зарур ускуна ва инвентарлар билан жиҳозланганлик даражаси талабга жавоб бермаслиги, стерилизация тадбирларини ташкил этиш услубларига замонавий ёндошувларни мавжуд эмаслиги;

· бешинчидан, республика ҳудудларида ОИВни юқтириб олган шахслар стационар даволаш билан етарлича қамраб олинмаганлиги сабаб бўлди.

Мазкур Қарорда ОИВ инфекцияси профилактика ва диагностика қилиш, уни даволаш бўйича келгусида аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

· қон орқали юқадиган инфекцияларни профилактика қилиш соҳасидаги даволаш-профилактика муассасаларининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

· эпидемиологик назоратни, республикада ОИВ инфекцияси тарқалиши ва шифохона ички инфекцияларини профилактикаси назорат қилинишини кучайтириш;

· тиббий асбобларни стерилизация қилиш ва тиббий чиқиндилар утилизация қилиш функцияларини ҳусусий тузилмаларга бериш орқали давлат тиббиёт муасасаларида давлат-хусусий шерикликни босқичма-босқич тадбиқ жорий этиш;

· Даволаш-профилактика муассасаларини тест-тизимлар ва ретровирусга қарши препаратлар билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек республикада ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича тадбирларни барқарор молиялаштириш мақсадида бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорини босқичма-босқич кўпайтириш;

· ОИВ инфекциясини даволаш ва шифохона ички инфекциялари профилактика қилишда фан ва техниканинг энг янги ютуқларига асосланган инновацион ёндашувларни кенг қўллаш;

· ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва даволаш бўйича тиббиёт ходимларининг касбий билим даражаларини ошириш;

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу Қарор билан қўйидаги вазифалар юклатилган:

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда дастлабки босқичда соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида тажриба лойиҳаларини жорий этишни, кейинчалик ижобий тажрибани республиканинг барча минтақаларида ёйишни назарда тутган ҳолда тиббий асбобларни стерилизация қилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш соҳасида давлат-хусусий шерикликни босқичма-босқич жорий этиш;

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда даволаш-профилактика муассасаларини сув, газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминланганлиги ҳолатини ўрганиб чиқиб, уларни давлат ривожланиш дастурларига киритиш бўйича биринчи навбатдаги вазифаларни белгилаб олиш;

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ОИВ инфекцияси юққан шахслар стационарда даволаш билан қамраб олинишини кўпайтиришга ҳамда даволаш-профилактика муассасаларини кўп марта ва бир марта ишлатиладиган тиббий асбоблар, тиббиёт буюмлари ва сарфлаш материаллари билан тўлиқ ва ўз вақтида таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни кўриш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ОИВ инфекцияси ва касалхона ички инфекциялари тарқалиши профилактикасининг ҳолати доимий равишда комплекс баҳоланишини таъминлаш, уларнинг ҳолати ёмонлашиши муносабати билан аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш.

Қарорда назарда тутилган тадбирларни бажарилиши учун жами харажатлар:103,222 млрд. сўм ва 34,879 млн. АҚШ долларини ташкилэтади.

Қарор ижросини таъминлаб, қуйидагиларга эришиш мақсад қилинган:

· Тиббиёт муассасаларини бир марта ишлатиладиган жиҳозлар, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминотни яхшилаш, самарали стерилизация ва утилизация усулларини амалиётга жалб қилиб, тиббий муолажалар хавфсизлигини таъминлаш орқали шифохона ички инфекциялари тарқалишини олдини олиш;

· Республика ОИТСга қарши кураш маркази қошидаги клиника ва юқумли касалликлар шифохоналарида шифо ўринларини ташкил этиш орқали, ОИВ инфекцияли шахсларни стационар шароитида даволаш ишлар кўламини кенгайтириш, беморларга уйига яқин жойларда даволаниш имкониятларини яратиш;

- ОИВ инфекцияли шахсларда ёндош касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш учун дори воситалари, диагностикумлар билан таъминотни яхшилаш орқали, ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларни умрини узайтириб, ҳаёт сифатининг яхшилаш ва улар ўртасида ўлим кўрсаткичларини пасайтиришга эришиш. Бунинг учун дастурда 2019-2022 йилларга 3, 317 млрд сўм ажратилиши режалаштирилган.

- ОИВ инфекцияли оналардан туғилган болаларни қуруқ сут аралашмалари билан узлуксиз таъминлаш тизимини яратиб, Республикада ОИВни вертикал юқишига буткул барҳам бериш. Бунинг учун 7 млрд сўм ажратилади.

- ОИВ инфекцияси билан яшовчи даволанишга муҳтож шахсларни ретровирусга қарши терапия билан тўлиқ қамраб олиш. Тадбир ижроси учун Республика бўйича 2019-2022 йилларга 20,6 млрд. сўм ва 11,6 млн.АҚШдоллар миқдоридаги маблағ йўналтирилади.

- Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, ОИТСга қарши кураш марказлари тузилмасига "Ишонч хоналари" киритилиб, улар зарурий тиббий-профилактик анжомлар билан таъминланади. Бунинг натижасида аҳолининг касаллик юқиши хавфи юқори бўлган мойил гуруҳларини ОИВ инфекциясига текширув ва профилактик тадбирлар билан қамраб олиш кенгайтирилади. Бу мақсадда дастурда 2019-2022 йилларга 11,7/3,48 млрд. сўм/АҚШ доллари ажратилади.

Қарорда ОИВ инфекцияли шахсларни антиретровирус терапияси билан қамраб олинишини кенгайтириш кўзда тутилган

Хулоса қилиб айтилганда, мазкур қарорда кўрсатилган тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида Республикада ОИВ инфекцияси ва шифохона ички инфекциялар тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар янги босқичга кўтарилиб, тиббиёт амалиётига замонавий ва самарали диагностика, профилактика ва даволаш усуллари тадбиқ қилиниши орқали мамлакатда ушбу касалликлар бўйича вазиятнинг барқарорлигини таъминлашга эришилади.

Нурмат ОТАБЕКОВ, Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори.

№ 26, 29.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.