Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

ЯНГИЛИК, ШИЖОАТ ВА САДОҚАТ ЗАРУР

Жорий йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик ҳайъат аъзолари, мутасадди раҳбарлар, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари директорлари, тиббиёт муассасалари раҳбарлари, шунингдек, онлайн тарзда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда масъул ходимлар иштирок этди.

Йиғилишни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси студиясидан кириш сўзи билан очиб, тизимда амалга оширилаётган фаолиятлар, олдинда турган вазифалар, шу билан бирга, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида сўз юритди. Шундан сўнг, йиғилиш кун тартибидан ўрин олган масалаларни таништириб ўтди ва биринчи масала - Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарув органлари, тиббиёт муассасаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари, топшириқлари ижросини назорат қилишни самарали ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назорат инспекцияси бошлиғи Хайрулла Тожиев ахбороти тингланди.

Маърузачининг таъкидлашича, бу борада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман тиббиёт бирлашмаларидаги ҳолатларни қониқарли, деб бўлмайди. Жумладан, ижрога йўналтирилган меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифалар муддатига яқин қолганда ёки сабабсиз кечиктирилиб, бажарилганда ҳам шошма-шошарлик билан юзаки амалга оширилмоқда. Шунингдек, жойларда белгиланган муассасаларда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари ҳам тўлиқ якунланмаган. Тадбир давомида аниқланган ҳолатлар бўйича ҳудудлар билан боғланиб, камчиликлар юзасидан тегишли хулосалар берилди. Иккинчи масала - 2018 йил Инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари дастурининг 2-чорак натижалари таҳлили ва 2019 йил Давлат ривожлантириш дастури шакллантириш ишлари тўғрисида вазирликнинг қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш мониторинги ва назорати бошқармаси бошлиғи Акмал Норбеков сўзга чиқиб, мавжуд вазиятларга батафсил тўхталиб ўтди. Айниқса, ҳанузгача лойиҳа режаси ва молиялаштириш ишлари тугалланмаган объектлар борлиги ва улар билан ишлашда ортиқча сусткашликка йўл қўйилаётганлигига эътибор қаратди. Шу билан бирга, жойларда "Обод қишлоқ" дастури асосида Соғлиқни сақлаш тизимига тегишли 194 та ҳамда шаҳарлар кесимида амалга оширилиши лозим бўлган "Обод маҳалла" дастури бўйича 51 та объектлар режаси ҳозирга қадар шакллантирилмаганлигини айтиб ўтди. Шу бўйича Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Норбековдан вилоятда ҳанузгача 11 муассасада молиялаштириш ишлари очилмаганлигига изоҳ сўралди. Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган асосий масалалардан яна бири - аҳолига шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан Давлатимиз томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган фаолиятлар хусусида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Асилбек Худаяров ахборот берди. Маърузачи айтиб ўтганидек, тизимни ривожлантириш мақсадида Президентимиз Қарор ва Фармонларида кўрсатилган вазифалар ижроси босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жумладан, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича вилоятларда мунтазам маҳорат дарслари ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, ярим йиллик натижаларига кўра, хорижда малака ошириши режалаштирилган 103 тез тиббий ёрдам хизматида фаолият юритувчи 50 нафар мутахассисдан 38 нафари чет элда бўлиб қайтди ва улар марказ ҳамда ҳудудлар кесими бўйича белгилаб олинди. Бундан ташқари, бирламчи тизим фаолияти билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Қарорда кўрсатилган юридик-ҳуқуқий янгиликлар, алоқа воситалари базасини кучайтиришга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда. Шу билан бирга, Call марказлари ташкил этиш борасида ҳамма алоқадор ташкилотлар билан Тошкент шаҳрида қўлланиладиган намуна лойиҳаси устида ишланмоқда.

Маъруза давомида айни пайтда тизимда муаммо бўлиб турган масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, фельдшерлик бригадалари, ўриндош шифокорлар масалалари, мурожаатларнинг ўтган йилга нисбатан кескин кўпайиши натижасида кадрлар етишмовчилиги ҳамда тоғолди ҳудудларида сифатли тиббий хизматни таъминлашда қўшимча махсус автотранспорт воситалари билан боғлиқ вазиятларга эътибор қаратилди. Навбатдаги масала - кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари борасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий ёрдам мауссасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Алишер Инаков маъруза қилди. Хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрда қабул қилинган "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида белгилаб берилган вазифалар бўйича олиб борилаётган фаолиятлар, камчилик ва муаммолар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган режаларга тўхталиб ўтди. Айниқса, уларга замонавий, сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш, бунинг учун шу йўналишдаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳада салоҳиятли кадрларни кўпайтириш мақсадларига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, бу борадаги олдинда турган вазифаларга нафақат марказда, балки республикамизнинг барча ҳудудларида масъулият билан ёндашиш кераклигини таъкидлади. Бешинчи масала - ҳайъат ишининг келгуси режалари, таклифлар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида вазирликнинг йиғма ахборот-таҳлил ва методология бошқармаси бошлиғи Муроджон Мўминов сўзга чиқиб, вазирлик ҳайъатининг иккинчи ярим йилликка мўлжалланган бешта устувор масаладан иборат яна учта йиғилиши ўтказилиши режалаштирилаётганлигини баён қилди. Йиғилишда кўриб чиқилган масалалардан ташқари, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази ДУК бўлим бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова сўз олиб, дори воситалари ва тиббий буюмлар харидининг тартиби бўйича ахборот берди.

Танқидий-таҳлилий тарзда ўтказилган йиғилиш сўнгида, муҳокама этилган барча масалалар юзасидан ҳудудлар билан тўғридан-тўғри боғланиб, танқидий хулосалар берилиб, ҳайъат йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинди.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

№ 24, 15.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.