Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИ АҚШНИНГ ТАНИҚЛИ ШИФОКОРИ ЖОЛДАС ҚУЛЖОНОВ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов АҚШнинг етакчи клиникаларидан бири – Сент-Луис университетининг Ортопедик жарроҳлик департаменти раҳбари, таниқли мутахассис, ватандошимиз Жолдас Қулжонов билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётгани, айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг яқинда ушбу давлатга амалга оширган тарихий ташрифи ўзаро муносабатларда янги саҳифа очгани алоҳида таъкидланди.

Машҳур шифокор Юртбошимизнинг тиббиёт соҳасига қаратаётган юксак эътибори, хусусан, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни аҳолига янада яқинлаштириш борасида олиб бораётган оқилона сиёсатини алоҳида эътироф қилди. 2017 йил бошида Президентимизнинг хорижда фаолият олиб бораётган малакали шифокорларимизни юртимизга қайтариш бўйича берган топшириқлари, шу асосда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли юзга яқин тиббиёт мутахассиси Ўзбекистонга қайтганини мамнуният билан қайд этди.

Ж. Қулжонов, ўз навбатида, кўплаб ватандошларимиз қатори мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдор бўлиш, билим ва тажрибасига таяниб, мамлакатимиз тиббиёти ривожига ҳисса қўшиш, давлатимиз раҳбарининг эзгу даъватларига "лаббай" дея жавоб беришга доимо тайёр эканини билдирди.

Жолдас Қулжонов асли нукуслик бўлиб, 1989 йилгача Никарагуада ва "Пахтакор" футбол клуби шифокори сифатида фаолият юритган. 1989–1995 йилларда Тошкент тиббиёт академияси II-клиникасининг травматология ва ортопедия бўлими раҳбари бўлиб ишлаган. Шундан буён тажрибали травматолог-ортопед Америка Қўшма Штатларида фаолият кўрсатмоқда.

У айни пайтда АҚШда йилига 700 дан зиёд энг мураккаб операцияларни муваффақиятли ўтказиш билан бирга, университет клиникасида қатор давлатларнинг травматолог-ортопедларига таълим беради, дунёнинг нуфузли тиббиёт марказларида маҳорат дарслари олиб боради. Ж. Қулжонов беш маротаба АҚШда йилнинг энг яхши шифокорларидан бири сифатида эътироф этилган.

Ушрашувда ватандошимиз Ўзбекистон тиббиётини янада ривожлантириш ғоятда муҳим эканини айтиб ўтди. Бунинг учун эса бор куч ва ғайратини сафарбар этишга тайёр эканлигига урғу берди.

Шунингдек, Ж. Қулжонов Ўзбекистонда мўлжаллаган катта ишларининг бошланиши сифатида шу йилнинг 23 июнь – 3 июль кунлари Сент-Луис ва Сан-Диегодаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказларидаги нуфузли нейрохирург, нейрофизиолог, уролог, травматолог-ортопед ва бошқа шифокорлар гуруҳларининг мамлакатимизга ташрифини амалга оширишини билдирди.

Ўзаро музокаралар сўнггида шифокор Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратаётган эътибори, қолаверса, Американинг соҳадаги илғор тажрибасини татбиқ қилиш натижасида Ўзбекистон тиббиёти модернизацияси учун кенг истиқболлар эшиги очилишини таъкидлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

№ 22, 01.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.