Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

БОШ ШИФОКОРЛАР ИШ ЖОЙЛАРИГА ҚАЙТДИ

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Бахтиёр Санаев ҳамда ушбу туман Болалар шифохонаси бош шифокори Абдухалим Эшматовнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига иш берувчи томонидан ходимларнинг розилигисиз бошқа доимий ишга ўтказилганлиги юзасидан норози бўлиб ёзган аризалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан кўриб чиқилди.

Натижада, Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмасининг 2017 йил 11 октябрь кунидаги 210-к сонли буйруғи асосида Б. Санаев туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси юқумли касалликлар шифокори лавозимига, А. Эшматов эса туман марказий шифохонаси реанимация бўлими мудири вазифасига бошқа доимий ишга ўтказилгани, ушбу ходимлардан розилик олинмасдан буйруқ чиқарилгани туфайли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 92 ва 96-моддалари қўпол равишда бузилгани аниқланди.

2017 йилнинг 15 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О. Буриев номига "Меҳнат қонунчилигида йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш тўғрисида" тақдимнома юборилган бўлсада, унинг талаблари бажарилиши мақсадга мувофиқ эмаслигини рўкач қилиб, 2017 йил 28 ноябрда жавоб хати йўллаган ва тақдимнома талабларини бажаришдан бош тортган.

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вакили таклиф этилган. 2017 йилнинг 14 декабрь куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисига "Ишга тиклаш" ҳақидаги даъво аризаларини киритиб, Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О. Буриев томонидан меҳнат қонунчилиги қўпол равишда бузилганлиги аниқланиб, 2017 йил 11 октябрдаги 210-к сонли буйруқ бекор қилинди. Б. Санаев ва А. Эшматовлар аввалги иш жойларига қайтарилди ҳамда Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси томонидан уларга 3.100.000 (уч миллион бир юз минг) сўм маънавий зарарни тўлаш мажбурияти юклатилди.

Фарҳод ХАНАПИЯЕВ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси.

№ 3, 19.01.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.