Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

КОРЕЯЛИК ПРОФЕССОР СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИГА МАСЛАҲАТЧИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Корея Республикаси Миллий шифохоналари ассоциацияси раиси, нуфузли Чоннам миллий университети профессори Юн Тэк Рим Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари ўртасида турли соҳалар, хусусан, соғлиқни сақлаш тизими бўйича ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш билан боғлиқ имзоланган кўплаб шартномалар доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси лавозими жорий этилиб, ушбу лавозимга Жанубий Корея Республикасининг таниқли профессори Юн Тэк Рим номзоди тасдиқланди.

Чоннам миллий университети профессори Юн Тэк Рим 8 мингдан ортиқ мураккаб амалиётларни муваффақиятли ўтказган. Бир неча маротаба энг яхши жарроҳ сифатида эътироф этилган. Айнан профессор Юн Тэк Римдан таълим олиш, тиббий кўрикдан ўтиш учун дунёнинг деярли барча давлатларидан шифокорлар ва беморлар Жанубий Кореяга тез-тез ташриф буюриб туради.

Соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси профессор Юн Тэк Рим халқаро миқёсда орттирган ўз тажрибаси ва илмий салоҳиятини мамлакатларимиз тиббиёт тизими учун сафарбар қилаётганидан ва ушбу меҳнатлари катта эътироф қозонаётганидан мамнун эканлигини билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

№ 2, 12.01.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.