Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

МУҲИМ МАСАЛАЛАР ДОИРАСИДА

Жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги ҳайъат йиғилиши видеоселектор тарзда бўлиб ўтди.

Видеоселектр тарзида ўтказилган мазкур Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов кириш сўзи билан очиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 5 январь ва 7 февралда ўтказилган мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати, муаммолар ва ривожланиш истиқболларига бағишланган мажлис баёнларининг ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар хусусида сўз юритди. Жумладан, давлатимиз раҳбари соҳада олиб борилаётган тиббий ислоҳотларни янада такомиллаштириш юзасидан белгилаб берган вазифалар, муҳим кўрсатмалар ижроси яхши йўлга қўйилмаганлигини таъкидлаб, тизимда ҳанузгача бартараф этилиши зарур бўлган бир қатор ишлар, муаммо ва камчиликлар мавжудлигини танқид остига олди. Шу билан бирга, Давлатимиз раҳбарининг 24-25 февраль куни Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиб, халқ билан мулоқот қилиши баробарида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар қаторида тиббиёт соҳаси, хусусан, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятида ечимини кутаётган масалалар бўйича таҳлилий фикрларини билдирганлигини айтиб этди. Бундан ташқари, тизимнинг бирламчи тиббий-санитария йўналиши фаолияти чуқур таҳлил қилинганлиги ва улардаги турли камчиликлар, жумладан, моддий-техника базасининг яхши эмаслиги, бирламчи тиббий тизим, ижтимоий касалликлар, кадрлар етишмаслиги каби ҳолатлар муаммоларнинг асосий сабаби сифатида аниқланганини таъкидлади.

Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Абдухаким Хаджибаев мажлис кун тартибига киритилган масалалар муҳокамаси юзасидан маъруза қилиб, тизимдаги бир қатор йўналишлар фаолиятига эътибор қаратди. Хусусан, бирламчи бўғин хизмати фаолияти борасида сўз юритди. Таъкидладики, давлатимиз раҳбари соҳа олдига белгилаб берган вазифалар ижроси натижасида ушбу йўналиш фаолиятини янада такомиллаштириш, бу орқали профилактик назоратни таъминлаш мақсадида аҳолини тўлиқ патронаж тизими билан қамраб олишга жиддий ёндашилди. Шунингдек, эндиликда мазкур тизимда амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида ҳам атрофлича маълумот берди. Жумладан, бирламчи тиббий-санитария, тез тиббий ёрдам хизмати, кадрлар масаласи ва бу борада Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида олиб борилаётган ишлар таҳлили, 2010-2016 йиллар инвестиция дастури асосида бажарилган ишлар, уларнинг танқидий-таҳлилий хулосаси, қолаверса, дори-дармон воситалари ҳамда хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятига ҳам тўхталиб, бу тўғридаги маълумотларни йиғилиш иштирокчилари эътиборига ҳавола қилди. Мажлисда шунингдек, кун тартибидан ўрин олган масалалардан яна бири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг 2016 йиллик ҳисоботи ва келгусидаги режалари ҳақида назорат инспекцияси раҳбари Абдували Агзамов чиқиш қилди. Йиғилишда соҳа йўналишларига оид қарорлар ижроси хусусида ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Давлат дастурини тасдиқлаш тўғриси"даги Қарори ижросининг якунлари ҳамда 2017-2020 йилларда олиб бориладиган фаолиятлар учун дастур режасини ишлаб чиқишда олиб борилаётган масалалар бўйича Нурмат Атабеков маъруза қилди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, йиғилишда тизим ривожида муҳим аҳамият касб этувчи бирор масала эътибордан четда қолмади. Шу боис, Абдинўмон Сиддиқов сўзга чиқиб, Соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган халқаро давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ишлар ҳамда тиббиёт соҳаси мутахассислари (врачлар, ҳамширалар)ни хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт марказлари, клиникалари ва олий ўқув юртларига қайта ўқитишга, малака оширишга юбориш тажрибаси ва истиқболлари ҳақидаги ўз маърузаси билан иштирок этди.

Йиғилишда вазирлик касаба уюшмасининг раиси Фарход Ханапияев ҳам Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда касаба уюшмаси Марказий кенгаши ўртасида 2016-2018 йиллар учун тузилган икки томонлама тармоқ келишувининг бажарилиши якуни тўғрисида маъруза қилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича маърузалар тинглангач, мазкур масалалар юзасидан вазирлик ҳайъатининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва раҳбарларга соҳани янада яхшилаш бўйича аниқ топшириқлар ва зарурий кўрсатмалар берилди.

Ҳайъат йиғилиши якунида танқидий-таҳлил хулосалардан келиб чиқиб, бугун барча мутасадди раҳбар-ходимлардан қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик талаб этилиши алоҳида таъкидланди.

Жонибек МАЪРУПОВ.

№ 9, 03.03.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.