Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ РИВОЖИДА тиббиёт ходимларининг ўрни ва фаоллиги муҳим

Жорий йилнинг 4 декабрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Шу муносабат билан 12-Хоразм округ сайлов комиссияси томонидан бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолининг сайлов қонунчилиги борасидаги ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида жойларда, сайлов округларида, маҳалла ва жамоат ташкилотларида, фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. Бу жараёнда тиббиёт ходимларидан ҳам фаоллик, ташаббускорлик талаб этилади.

Сайлов – миллат, эл-юрт тақдири, қолаверса, давлат сиёсатининг устувор бирлиги сифатида аҳолининг турмуш фаровонлигини оширадиган муносиб номзодни мамлакат раҳбари этиб танлаш имкониятини беради. Шундай экан, қайси бир жабҳани олманг, сайлов қонунчилиги билан боғлиқ фаолиятлар, тарғибот ва ташвиқот ишлари, мавжуд ҳуқуқий тушунчаларнинг умумбашарий тамойиллари акс этган фикр-мулоҳазалар эътиборингизни ўзига тортади. Аҳамият бераётган бўлсангиз, оммавий ахборот воситаларида Президент сайловига бағишлаб махсус кўрсатув ва ҳуқуқий материаллар бериб борилмоқда. Бундан мақсад, кенг жамоатчиликнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган муҳим тадбир тўғрисидаги фикрларини ривожлантириш, масъуллик ва бурч салоҳиятини ошириш, эътибор ҳамда ҳурфикрлиликни янада шакллантиришдир.

Дарҳақиқат, сайлов ҳуқуқи бутун дунёда эътироф этилган энг муҳим конституциявий-сиёсий ҳуқуқлардан бири бўлиб, у фуқароларга давлат ҳокимияти органларига ўз вакилларини сайлаш имкониятини яратиб беради. Фуқаролар ўз сайлов ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишлари уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокининг энг муҳим кафолатларидан биридир. Айни кунда мазкур сиёсий жараёнга тайёргарлик кўриш вилоятмизда ҳам изчиллик билан олиб борилмоқда. Хусусан, вилоятимизда ташкил этилган 463 та сайлов участкасида "Она ва бола" ҳамда тиббиёт хоналарининг жиҳозланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, уларни зарур жиҳоз ва керакли дори-дармонлар билан таъминлаш, малакали шифокорларни бириктириш борасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 7 октябрдаги 750-сонли қарори иловасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари ишини ташкил қилишга оид услубий тавсияларда ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни мурожаат қилган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт хонасини ташкил этиш тартиби аниқ белгилаб берилган. Яъни участка сайлов комиссиясига тиббий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштиришда участка сайлов комиссияси жойлашган ташкилот раҳбари кўмагида тиббиёт хонаси учун табиий ёруғлик тушадиган, таъмирланган, тоза ичимлик суви мавжуд, тиббий ёрдам кўрсатиш учун мослаштирилган алоҳида хона ажратилиши, тиббиёт хонасини тегишли округ сайлов комиссияси, участка сайлов комиссияси жойлашган ташкилот раҳбари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси кўмагида мазкур услубий тавсияларнинг 9-иловасига мувофиқ жиҳозлар, дори воситалари, тиббий буюм ва техникалар билан таъминлаш белгиланган. Шунингдек, ушбу ташкилий жараёнда тиббиёт хонасидаги жиҳозларнинг ишчи ҳолатда бўлишига, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг яроқлилик муддатига, уларни сақлаш шароитларига эътибор бериш, тиббий ёрдам кўрсатиш учун ушбу сайлов участкаси ҳудудидаги даволаш-профилактика муассасалари (кўп тармоқли ёки оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пункти)нинг етарли билим ва кўникмаларга эга бўлган шифокор ва ҳамшираларидан иборат таркибда навбатчилик ташкил қилиш, тиббий ёрдам кўрсатилган сайловчилар ҳақида тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ҳамда участка сайлов комиссияси раисига ўз вақтида маълумот бериш лозим. Агарда тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин беморнинг ҳолати яхшиланмаса ва даволашни назоратда давом эттириш лозим бўлса ёки шунга ўхшаш вазиятлар юзага келса, бемор тез тиббий ёрдам хизмати орқали тегишли даволаш-профилактика муассасасига етказилиши тавсия этилган.

Бундан кўриниб турибдики, ушбу сиёсий жараёнларда фуқароларимизнинг соғлиғига эътиборли бўлиш, айниқса, она ва бола саломатлиги муҳофазасини янада кучайтиришимизда соғлиқни сақлаш ходимларидан катта масъулият ва малака талаб этилади.

Кейинги йилларда мамлакатимизда сайловларни ўтказиш бўйича тўпланган тажриба, умум-эътироф этилган халқаро стандартлар ҳамда халқаро кузатувчилар тавсияларини инобатга олган ҳолда Президент сайлови бўйича қонунчилик қоидалари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти янада такомиллаштирилганлиги қайд этиб ўтилди. Хусусан, ўтган сайловларда халқаро кузатувчилар томонидан мазкур сиёсий жараёндаги миллий тажриба, яъни она ва бола саломатлигига қаратилган эътибор, сайлов участкаларида улар учун алоҳида хоналарнинг ташкил этилиши катта эътирофга лойиқ деб топилган. Маълумот ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, миллий сайловларимизда сайлов участкаларида ташкил этилган "Она ва бола" ҳамда тиббиёт хоналари бошқа давлатларнинг сайлов жараёнларида амалиётга киритилмаган. Бу ҳам ўз навбатида, мамлакатимизда она ва бола саломатлиги давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, ушбу тажрибани эса миллий демократик ривожланишнинг яна бир кўриниши дея эътироф этишимиз мумкин.

Бугунги кунда республикамизда ташкил этилган барча сайлов округларида аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан, тиббиёт ходимлари ҳам фаоллик билан қатнашмоқдалар. Шунинг-дек, участка сайлов комиссиялари таркибида тиббиёт ходимларининг борлиги ҳам қувонарлидир. Шу нуқтаи назардан қараганда, мазкур сиёсий жараёнда сайловчиларга малакали хизмат кўрсатишда тиббиёт ходимларининг фаоллиги ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Демак, инсон омили ва унинг фаровонлиги учун кураш кетаётган бир пайтда ҳар бир фуқаро муносиб номзодга овоз бериши ва унинг дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, масалага жиддий ёндашишлари даврнинг асосий талабларидан биридир.

Бир сўз билан айтганда, вилоятимизда соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритиб келаётган ҳар бир сайловчи Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида нафақат малакали тиббий хизмат кўрсатиш орқали, балки конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда ўз овози билан фаол иштирок этишига ишонамиз.

Гулсара ҚУРБОНБОЕВА, 12-Хоразм округ сайлов комиссияси аъзоси, вилоят перинатал маркази бош шифокори.

№ 41, 28.10.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.