Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

ИСЛОМ КАРИМОВ ҲАМИША ХАЛҚИМИЗ ЮРАГИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биносида мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим давом этди. 5 сентябрь куни вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, таълим муассасалари жамоалари, жамоатчилик вакилларининг қадами узилмади.

Бу ерга келувчилар Сенат биносига ўрнатилган Президентимизнинг портрети олдида бош эгиб, пойига гуллар қўйди. Турнақатор бўлиб тизилган одамлар юз-кўзида, нигоҳида ўз раҳнамосига бўлган чексиз меҳр-муҳаббат, юксак ҳурмат-эҳтиром билан бирга оғир йўқотиш туфайли чуқур қайғу ва аччиқ кўзёшлар...

– Президентимиз Ислом -Каримов халқимизни нафақат мустақилликка олиб чиқди, балки уни мустаҳкамлаш йўлида бутун борлиғини бахшида қилди, – дейди пойтахтимизнинг Олмазор тумани, Қорақамиш даҳасида истиқомат қилувчи Абдумўмин Каримов. – Ёшим тўқсонга яқинлашди, лекин бундай халқпарвар, доно ва дов-юрак раҳбарни кўрмаганман. Собиқ тузум даврида вайрон бўлган қадамжолар Юртбошимиз раҳнамолигида қайта тикланди. Дину диёнатимиз ўзимизга қайтди. Бундай савобли ишлари билан Ислом Каримов ҳаётлигидаёқ ўзига боқий ҳайкал ўрнатганди. У кишини нафақат биз, балки неча асрлар давомида авлодларимиз ҳам юксак эҳтиром билан хотирасида сақлайди.

– Мустақиллик туфайли халқимиз ўзлигини топди, дунёда ўз ўрнига эга бўлди, – дейди Шайхонтоҳур тумани, "Кўкча дарвоза" маҳалласида яшовчи Бону Раҳимова. – Бугун байроғимиз халқаро майдонда, жаҳон ареналарида ҳилпираганда кўксимиз ғурурга тўлади. Буларнинг барида доно давлат раҳбаримиз Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс. Ҳозир юракларимизда шундай чексиз қайғу борки, буларни сўз билан ифода этиш қийин.

– Президентимиз Ислом -Каримов халқимизнинг ҳар бир вакилини чин юракдан яхши кўрарди, – дейди юнусободлик Людмила Проценко. – Буни ҳис қилганмиз, биз ҳам уни доим яхши кўрганмиз, қадрлаганмиз. Айниқса, миллатлараро тотувлик муҳитини яратгани, бу масалага юксак даражада доим эътибор қаратгани мамлакатимизда тинч-лик, осудалик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлади. Юздан зиёд миллатни бир байроқ остига бирлаштирди, бир мақсад сари бошлади. Бу борада Ислом Каримов бошлаб берган хайрли анъаналарни давом эттириш, уларнинг "Ўзбекистон – умумий уйимиз!" деган даъватини авлодлардан-авлодларга етказиш бизнинг бурчимиз.

– Президентимиз Ўзбекистонни дунёда тенглар ичра тенг қилиш билан бирга, бу табаррук заминда истиқомат қилаётган барча элу элатларни бирдек қадр-лади, эъзозлади, – дейди Қорақалпоғистон халқ артисти Кенгесбой Сержанов. – Хусусан, қорақалпоқ халқига эътибори бўлакча эди. Оғир глобал экологик муаммолар гирдобида қолган бу тупроқ истиқлол туфайли эътибор топди, гуллаб-яшнади. У ерда туғилиб ўсган истеъдодлар жаҳон саҳналарига, спорт ареналарига чиқди. Бу йўлда қилинган хайрли ишлари ҳеч қачон унутилмайди, асрлар оша яшайди.

– Юртбошимиз ҳар бир ўғил-қизга оталарча меҳр-эътибор кўрсатгани, уларга дунёда тенги йўқ шарт-шароитларни яратиб бергани тарих зарварақларига мангу муҳрланади, – дейди Учтепа туманидаги 251-мактабнинг тарих ўқитувчиси Муҳайё Пирматова. – Чунки мустақиллигимизнинг йигирма беш йили давомида бу йўлда қўйилган мустаҳкам пойдевор йиллар ўтгани сари ўз самарасини бераверади. Фарзандларимиз халқаро фан олимпиадалари, олимпиада ўйинларида ўнлаб медалларни қўлга киритмоқда, бу муваффақиятларимизнинг салмоғи бундан ке-йин янада ошиб бораверади. Хал-қимизнинг нафақат бугунги, балки келажакда эришажак ғалабалари ҳам Ислом Каримов номи билан боғлиқ бўлади.

– Президентимиз бизга доим азиз фарзандларим, деб мурожаат қилганлари қалбимиздан чуқур жой олган, – дейди Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети талабаси Орифжон Асқаров. – Биз буюк Юртбошимизга ўхшашга, у кишининг ишончини оқлашга ҳаракат қилганмиз. Бизнинг келажагимиз йўлида доим куйинган, барча шароитни муҳайё этган Президентимиз бошлаган ишларнинг муносиб давомчилари бўлишга интиламиз.

– Ўзбекистонда истиқлол туфайли тадбиркорлик ривожланиши, хорижий инвестицияларга кенг йўл очилиши Президент Ислом Каримов номи билан боғлиқ, – дейди Германиянинг "Siemens" компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Искандар Бўронов. – Мамлакатимизда қарор топган тинчлик, осойишталик, қулай ишбилармонлик муҳити хорижлик ҳамкорларни жалб этиб келмоқда. Компаниямиз ҳозирги кунда Устюрт газ-кимё мажмуаси ва бошқа йирик корхоналар билан самарали технологик ҳамкорликни амалга оширмоқда. Бу буюк инсон бошлаган хайрли ишлар янада самарадорлик билан давом этишига ишонамиз.

– Ўзбекистоннинг дунё давлатлари ичида ўз ўрнига эга бўлишида Президент Ислом -Каримовнинг ўрни ва роли беқиёс, – дейди Жанубий Кореянинг "Neworold" компанияси раиси Ли Сунг Ҳи. – Бугун Ўзбекистон ҳар жиҳатдан тараққий этмоқда. Муҳташам бинолар, обод кўчалар, халқнинг фаровон турмуши шундан далолат беради. Ислом Каримовнинг вафоти Ўзбекистон халқи учун оғир йўқотиш бўлди. Чунки халқ ўз Президентини севарди, ҳурмат қиларди. Бугунги маросимлар, одамлар юзидаги маҳзунлик буни кўрсатиб турибди. Биз ҳам дардингизга шерикмиз.

Норгул АБДУРАИМОВА, Отабек МИРСОАТОВ олган сурат. ЎзА.

№ 34, 09.09.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.