Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг БУЙРУҒИ

2018 йил 17 сентябрь № 556 Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет маблағлари ҳисобига 2019 йилда таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш учун қабул режасини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет маблағлари ҳисобига 2019 йилда таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш учун қабул режасини тасдиқлаш ва қабулни амалга ошириш мақсадида буюраман:

1. Тиббиёт олий таълим муассасалари, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида 2019 йил учун таянч докторантура ва докторантура қабул режасининг муассасалар бўйича тақсимоти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Фан ва тиббий таълим Бош бошқармаси бошлиғи (Ў. Исмаилов) 2019 йил учун таянч докторантура ва докторантура қабул режаси бўйича эълонни "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш – Здравоохранение Узбекистана" газетасида чоп этишни ташкил этсин.

3. Тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари директорлари:

таянч докторантура ва докторантурага қабулни 2019 йил учун тасдиқланган режа асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 304-сонли қароридаги талабларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширишни таъминласин;

танловда иштирок этувчилар ҳужжатларини жорий йилнинг 18 сентябридан 15 октябригача қабул қилсин ва улар тўғрисидаги маълумотни 2-иловага мувофиқ жорий йилнинг 16 октябрида вазирликнинг Фан ва тиббий таълим Бош бошқармасига тақдим этсин;

таянч докторантура ва докторантурага кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 1-25 ноябрь кунлари ўтказилсин ҳамда қабул қилинганлар тўғрисидаги маълумотни 3-иловага мувофиқ, қабул бўйича режанинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотни 4-иловага мувофиқ жорий йилнинг 7 декабрига қадар Фан ва тиббий таълим ҳамда Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаларига топширилишини таъминласин;

таянч докторантура ва докторантурага 2018 йил қабули бўйича ўқув жараёнини 2019 йилнинг 1 январидан бошласин.

4. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.Эргашев) таянч докторантура ва докторантурага қабул қилинганларни 2019-2021 йилларда ҳисоб-китоблар ва буюртмалар асосида белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминласин.

5. Мазкур буйруқ ижросининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Вазир в.в.б. Б. ЮСУПАЛИЕВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 17-09 даги

556-сонли буйруғига 1-илова

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича 2019 йилда таянч докторантура ва докторантурага давлат бюджети маблағлари ҳисобига қабул режасининг муассасалар бўйича ТАҚСИМОТИ

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 17-09 даги

556-сонли буйруғига 2-илова

Муассаса номи нинг 2019 йилга таянч докторантура ва докторантурага қабул танловида иштирок этувчилар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Муассаса раҳбари Ф.И.О. Имзо

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 17-09 даги

556-сонли буйруғига 3-илова

Муассаса номининг 2019 йилга таянч докторантура ва докторантурага қабул режаси бўйича қабул қилинганлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Муассаса раҳбари Ф.И.О. Имзо

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 17-09 даги

556-сонли буйруғига 4-илова

Муассаса номининг 2019 йилга таянч докторантура ва докторантурага қабули бўйича режанинг бажарилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ

Муассаса раҳбари Ф.И.О. Имзо

№ 37, 21.09.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.