Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

ФАОЛИЯТЛАРГА ТАҲЛИЛИЙ ЁНДАШИЛДИ

2018 йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида навбатдаги видеоселектор бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев кириш сўзи билан очиб, юртимизда кенг нишонланаётган Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами хусусида тўхталди. Шу ўринда республика миқёсида амалга оширилаётган залворли ишларда бош бўлаётган Президентимиз ташаббуси билан бунёдкорлик, тадбиркорлик, ҳамкорлик ишлари, шунингдек, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" дастурлари борасидаги самарали фаолиятлар инсон манфаатлари ва унинг турмуш фаровонлигига қаратилганлигини алоҳида таъкидлади. Бунинг баробарида "BRICS Business Magazine" журналининг инглиз тилида чоп этиладиган нашрида халқаро экспертлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Бош ислоҳотчи" дея таъриф этилганлигини эътироф этди. Шунингдек, истиқлол даврида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида ҳам ижобий натижалар қўлга киритилганлигини, аҳо-лига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг ошиб бораётганлигини ҳамда шифо масканларининг янгича қиёфа кашф этиб, энг сўнги русумдаги аппаратуралар ва малакали кадрлар таъминланаётганлигини айтиб ўтди.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масала, яъни "2017-2021 йилларда аҳолига кўрсатилаётган нейрохирургик ёрдамини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекси ижроси борасида амалга оширилган ишлар ва гематология хизмати ҳолати тўғрисида" вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Фаррух Шарипов маъруза қилди. Маърузачи Юртбошимизнинг республикада аҳолига кўрсатилаётган нейрохирургия хизматини янада яхшилаш ва уни ривожлантириш тўғрисидаги меъёрий ҳужжатларни қабул қилинганлиги, шунингдек, тасдиқланган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб, ҳанузгача мазкур ҳужжат ижроси деярли таъминланмаётганлигига урғу қаратди. Жумладан, аҳолига нейрохирургик ёрдам кўрсатишда замонавий асбоб-ускуналарнинг етишмаслиги, жойларда болалар нейрохирургияси бўйича тиббиёт муассасаларининг мавжуд эмаслиги, номенклатурада камчиликлар борлиги, ижро интизомини ўз вақтида бажарилмаётганлиги, назорат-карточкаларининг нотўғри юритилаётганлиги, шунингдек, кадрлар етишмовчилиги хусусида тўхталиб, мазкур муаммо ва камчиликлар бартараф этилмаса, ушбу йўналишда ижобий натижалар бўлмаслигини афсус билан айтиб ўтди. Шу билан бирга, маърузачи гематология хизмати бўйича ҳам мавжуд бўлган камчиликлар хусусида тўхталиб, қуйидагиларга эътибор қаратди. Айниқса, бирламчи тизимда гематология хизмати яхши йўлга қўйилмаганлигини, аксарият жойларда гематолог-мутахассислар етишмаслигини, лаборатория хизмати талабга жавоб бермаслигини, реагентларнинг йўқлиги туфайли асбоб-ускуналарнинг ишламаётганлигини, шунингдек, цитогенетик жорий қилинган бўлсада, унда реактивлар йўқлигини гапириб, бу каби муаммо ва камчиликлар касалликни эрта аниқлаш ва тўғри ташхис қўйишда муаммолар келтириб чиқараётганлигини таъкидлади.

Ушбу масалалар юзасидан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ғайрат Қориев, Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти директори Аълонур Саидовлар сўзга чиқиб, мавжуд камчиликларни келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилаётган чора-тадбирлар хусусида ахборот бердилар.

Вазирликнинг инвестиция лойиҳалари, мурувват ёрдами ва техник кўмакни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Сарвар Мирзаҳмедов "Даволаш-профилактика муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлиги ҳолати, улардан самарали фойдаланиш, 2018 йилда амалга оширилган ишлар ва 2019 йил режалари ҳамда жорий йилда кўзда тутилган хорижий инвестиция лойиҳалари тўғрисида" ўз фикрини билдириб ўтди. Маърузачи юртимиз тиббиёт муассасаларининг тиббий асбоб-ускуналари билан таъминланиш ҳолати ҳамда улардан самарали фойдаланишда амалий фаолиятлар йўлга қўйилганлигини, бунинг баробарида мазкур йўналишда муаммо бўлиб турган айрим камчиликларни ҳам санаб ўтди. Шунингдек, мазкур йилда хорижий инвестиция лойиҳаларини ижросига оид маълумотлар бериб, 2019 йил режалари тўғрисида тўхталди.

Вазирликнинг ички аудит ва молиявий назорат хизмати бошлиғи Неъмат Юсупходжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарорининг бажарилиши, аниқланган хато ва камчиликлар, уларни олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди. Н. Юсупходжаев қарор ижросини таъминлашда бир қатор хато ва камчиликлар мавжудлигини айтди. Айниқса, муассасаларда ортиқча режалаштирилган штат бирликлари белгиланганлигини, иш ҳақи ортиқча сарфланаётганлигини, шунингдек, молиявий ҳолат бўйича тушунмовчиликларга йўл қўйилаётганлигини танқид остига олди. Бу каби камчиликларни олдини олиш учун муассасалардаги бош ҳисобчи ва ҳисобчиларни малакасини ошириш, шу билан бирга семинарлар ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.

Ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Раҳмонали Қосимов "Соғлиқни сақлаш тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш тўғрисида" маъруза қилди. У ўз чиқишида вазирлик тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўлга қўйилган бўлсада, жойларда ҳанузгача ушбу масалага айрим раҳбарлар лоқайдлик билан қараётганликларини айтиб ўтди. Шунингдек, маърузачи фаолиятни йўлга қўйишда дастурий таъминотлар ишлаб чиқилганлигини ҳам алоҳида тилга олди. Вазирликнинг корпоратив тармоғига кўплаб вилоятлар уланмаганлигини ҳам маълум қилди.

Йиғилиш давомида онлайн тарзда мулоқотга киришган жойлардаги раҳбарлар кўриб чиқилган масалалар юзасидан ахборот бердилар.

Видеоселектор сўнггида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев кун тартибидан ўрин олган мавзулар юзасидан берилган ахборотлар бўйича фикр билдириб, соҳада эришилаётган ютуқлар қаторида мавжуд муаммолар иш сифатига таъсир кўрсатаётганлигини ва бундай хато-камчиликларни бартараф этиш барча мутасадди раҳбарлар зиммасида эканлигини эслатиб, уларга тегишли топшириқларни берди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ибодат СОАТОВА.

№ 34, 31.08.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.