Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҚАРОРИ

2017-2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДЕРМАТОВЕНЕРОЛОГИЯ ХИЗМАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш Давлат дастурлари доирасида республикада аҳолига дерматовенерологик тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона вертикаль бирлаштирилган тизими ташкил этилган. Дерматовенерология хизмати муассасаларини замонавий, юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда, дерматовенерология соҳасида профессионал кадрлар тайёрлайдиган илмий мактаб ташкил этилган.

Дерматовенерология хизмати амалиётига доимий асосда дерматовенерологик касалликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва даволашнинг замонавий усуллари татбиқ этилмоқда, бу таносил ва терининг юқумли касалликларини аниқлашни 15 фоизга, сурункали дерматозларни аниқлашни 37 фоизга оширишга имкон яратди. Аҳоли ҳаёт тарзининг ўсиши фонида тери касалликлари асоратларининг олдини олиш ва уларни даволаш мақсадида тиббий косметология ёрдамини ривожлантириш зарурияти ошди.

Шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра бутун дунёда тери касалликлари ва жинсий йўл орқали юқувчи инфекцияларга чалинган беморлар сонининг ўсиши сақланиб қолмоқда.

Аҳоли ўртасида дерматовенерологик касалликларнинг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш, илғор диагностика усулларини татбиқ этиш ва даволашнинг самарали тизимини ташкил қилиш, тиббий косметологияни ривожлантириш ҳамда дерматовенерология хизматининг моддий-техника базасини ва кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар дерматовенерология хизматини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

унинг таркибини такомиллаштириш, дерматовенерологик касалликлар ва улар асоратларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва даволашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;

жаҳон стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда республика дерматовенерология хизматининг меъёрий базасини такомиллаштириш;

дерматовенерология хизматининг тиббий муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қайта тиклаш ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш орқали замонавийлаштириш;

аҳолининг замонавий юқори технологияли диагностика ва даволаш усулларидан фойдаланишини яхшилаш, дерматовенерологик касалликларни даволашда юқори самарага эришиш;

кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва дерматовенерологик касалликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва даволаш соҳасида юртимизда ўтказиладиган илмий текширишлар спектрини кенгайтириш, жинсий йўл орқали юқувчи инфекциялар, дерматологик касалликлар ва уларнинг асоратлари ривожланишини ўрганишга йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий текширишлар ўтказиш, уларни соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ қилиш;

етакчи чет эл тиббий муассасалари ва марказлари билан дерматовенерология ва косметология соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, тўпланган тажриба, маълумот ва мутахассислар билан кенг миқёсда алмашишни таъминлаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

вилоят марказларидан узоқда жойлашган аҳолини тўлиқ қамраб олишни ҳисобга олган ҳолда Бекобод шаҳри, Денов, Тўрткўл ва Янгиқўрғон туманларида туманлараро тери-таносил касалликлари диспансери;

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидаги юридик шахс шаклида бўлмаган, ходимлар сони 12 штат бирлигидан кўп бўлмаган, дерматовенерология ва тиббий косметология экспериментал илмий лабораторияси (кейинги ўринларда экспериментал лаборатория деб аталади).

3. Белгилаб қўйилсинки, экспериментал лаборатория:

дерматовенерология ва тиббий косметология соҳасида замонавий илмий ютуқларни ривожлантириш ва соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ қилиш бўйича мувофиқлаштириш-услубий ишларни, дерматовенерологик касалликлар ва улар асоратларининг олдини олиш самарали дастурларини ишлаб чиқиш орқали эпидемиологик ҳолат мониторингини таъминлайди;

лабораториянинг ишлаши ва унинг моддий-техника базасини ривожлантиришга бюджетдан мақсадли ажратилган пул маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган илмий лойиҳалар танловлари натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар грантлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига иш юритади.

4. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида дерматовенерология хизматини ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб аталади) иловага (иловалар рус тилидаги матнда берилган) мувофиқ маъқуллансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:

дерматовенерология ва косметология соҳасида тиббий муассасалар фаолиятини ягона услубий вертикал бошқаришни ташкил этишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг дерматовенерология хизмати ташкилий тузилмасини;

Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази тузилмасини;

ҳудудий ва туманлараро тери-таносил касалликлари диспансерларининг намунавий тузилмасини;

дерматовенерология ва тиббий косметология экспериментал илмий лабораторияси тўғрисидаги низомни ва унинг тузилмасини тасдиқласин.

6. Белгилаб қўйилсинки, Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатлар "Соғлиқни сақлаш" соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

7. Белгилаб қўйилсинки, Чора-тадбирлар дастури иловасида кўрсатилган Дерматовенерология хизматининг тиббий муассасаларини қуриш, қайта тиклаш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун чет давлатларнинг, халқаро молиявий институтларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантларини ҳамда бюджетдан ташқари бошқа маблағларни жалб этиш бўйича зарур чоралар кўрсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж. А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. К. Шадманов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент шаҳри,

2017 йил 31 июль

№ 34, 18.08.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.