Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҚАРОРИ

ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР ОРАСИДА БУЙРАК ВА (ЁКИ) ЖИГАР БЎЛАГИНИ ТРАНСПЛАНТАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Сурункали буйрак ва жигар касалликларининг терминал босқичидаги беморларни юқори технологияли ихтисослашган тиббий ёрдам билан таъминлаш, шунингдек, республикада яқин қариндошлик трансплантациясини ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вақтинчалик низомнинг амал қилиш вақти – "Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кучга кириш кунигача деб белгилансин.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2017 йил 31 декабргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига "Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин, унда жумладан трансплантация хизматини ривожлантиришнинг юридик механизмлари таъминланиши юзасидан қатъий назорат белгиланишини ҳамда трансплантациядан кейинги даврда беморларнинг доимий диспансер кузатуви амалга оширилишини назарда тутсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. К. Шадманов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.АРИПОВ

Тошкент шаҳри,

2017 йил 23 октябрь, 859-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги

859-сон қарорига илова

ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР ОРАСИДА БУЙРАК ВА (ЁКИ) ЖИГАР БЎЛАГИНИ ТРАНСПЛАНТАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Вақтинчалик низом тирик яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартибини, яқин қариндошлар орасидаги трансплантацияни бажаришга кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни, донор ва реципиентнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.

2. Буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш (кейинги ўринларда трансплантация деб аталади) реципиентга ўзининг жабрланган ва ҳаёт учун муҳим фаолиятини бажаролмасдан, унинг соғлиғига қайтариб бўлмайдиган асоратларга олиб келаётган буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ўрнига тирик яқин қариндошлар орасидан соғлом буйрак ва (ёки) жигар бўлагини кўчириб ўтказиш мақсадида бажариладиган оператив амалиётдир.

3. Тирик яқин қариндош донорлар – қонунчилик асосида, ўзаро қариндош бўлган шахслар, яъни ота-оналар, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотинлар, фарзандлар (шу жумладан, асраб олинганлар), бува ва бувилар, набиралар, шунингдек, эр-хотиннинг- ота-оналари, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар бўлиши мумкин.

Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

тирик донор (кейинги ўринларда донор деб аталади) – реципиентга ўз хоҳиши билан аъзоси, тўқимаси ва (ёки) ҳужайраларини бераётган одам;

реципиент – инсон аъзоси, тўқимаси ва (ёки) ҳужайралари трансплантация қилинаётган одам.

4. Донор ва реципиент орасидаги яқин қариндошлик алоқаларини исботловчи ҳужжатларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, шунингдек, қариндошлик ришталарини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар киради.

Яқин қариндошлик алоқаларини исботловчи ҳужжатлар, шунингдек, уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи исботлар ҳақидаги мажбуриятлар донор ва реципиент зиммасига юкланади.

5. Ўн саккиз ёшга тўлмаган, белгиланган ҳолатда ўзини ўзи бошқаролмайдиган деб топилган, озодликдан маҳрум қилинган, I ва II гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар, наркомания, сурункали алкоголизм ва токсикоманиядан азоб чекаётган шахслардан трансплантация мақсадида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини олишга йўл қўйилмайди.

6. Трансплантация фақат қуйидаги давлат тиббиёт ташкилотларида амалга оширилади:

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази;

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази;

Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси.

2-боб. Трансплантацияга нисбатан кўрсатма ва қарши кўрсатмалар

7. Қуйидагилар буйрак трансплантацияси бўйича кўрсатмалар ҳисобланади: сурункали гломерулонефрит, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;

ремиссия фазасидаги сурункали пиелонефрит, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;

буйраклар поликистози, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;

реноприв ҳолат.

8. Қуйидагилар жигар бўлаги трансплантацияси бўйича кўрсатмалар ҳисобланади:

жигарнинг терминал босқичдаги сурункали диффуз касалликлари;

гепатоцитлар ривожланиши туғма дефектлари фонида метоболизмнинг бузилиши;

ўткир жигар етишмовчилиги;

резекция қилинмайдиган манбали жигар касалликлари.

9. Қуйидагилар буйрак трансплантациясига нисбатан қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

турли хил локализациялардаги клиник аҳамиятга эга сурункали ва ўткир юқумли хасталиклар, шу жумладан, туберкулёз, ВИЧ ва бошқалар;

ошқозон-ичак трактининг ярали жароҳатланиши;

реципиентлар қон зардобида илгаридан мавжуд бўлган лимфотоксикантли таналарнинг 30 фоиздан ортиқ бўлиши;

сурункали юрак етишмовчилиги, II б, III босқичлари;

жигар циррози, фаол давридаги гепатит;

юрак, бош мия ва оёқлар қон томирларининг хасталаниши билан кечувчи тарқоқ атеросклероз оғир неврологик хасталиклар (инсульт ва бошқалар);

психик хасталиклар;

хатарли янги ўсмалар;

даволанишга таъсирчанлиги бўлмаган буйрак ва пешоб чиқариш йўлларининг сурункали инфекцияси.

10. Қуйидагилар жигар бўлаги трансплантациясига қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

ҳаёт учун муҳим органлар фаолияти, шу жумладан, марказий нерв системаси фаолиятининг коррекция қилинмайдиган бузилишлари;

жигардан ташқаридаги инфекцион жараён, шу жумладан, туберкулёз, ОИТС ёки бошқа хил даволаб бўлмайдиган системали ёки манбали инфекцион ҳолатлар;

жигардан ташқари онкологик касалликлар;

жигарнинг коррекция қилинмайдиган ва ҳаёт билан номутаносиб бўлган туғма қўшимча касалликларнинг мавжудлиги.

11. Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги трансплантациясига қуйидаги қарши кўрсатмалар ҳам киради:

АВО эритроцитар антигенлар системаси гуруҳлари бўйича донор ва реципиент орасидаги номутаносиблик;

HLA – антигенлари бўйича тўлиқ номутаносиблик, "номутаносиблик индекси"нинг 15 тага яқин ҳолати.

3-боб. Трансплантацияни бажариш тартиби

12. Трансплантацияни амалга оширувчи давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарининг трансплантацияга тайёрлаш жараёнидаги мажбуриятлари:

донордан оператив усул билан унинг бир буйраги ва (ёки) жигар бўлагини олиш донорнинг соғлиғига таъсир қилиб, ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг юзага келиши ҳақида уни огоҳлантириш;

донордан оператив усул билан унинг бир буйраги (ёки) жигар бўлагини олишга ундан онгли равишда ва эркин ҳолатда ёзма шаклдаги розилигини олиш;

донорнинг трансплантацияни бажариш мумкин эканлигини тасдиқловчи тўлақонли тиббий кўрикдан ўтказилиши ва трансплантация бўйича мутахассисларнинг хулосасини олишини таъминлаш.

13. Донор ва реципиентнинг тиббий кўрикдан, клиник, биохимиявий, шунингдек, инструментал текширувлардан ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

14. Трансплантацияни амалга оширишнинг зарурлиги ҳақидаги сўнгги қарор донор ва реципиентнинг барча ҳужжатлари ва тиббий текшириш натижалари асосида махсус комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссиянинг таркиби ва иш регламенти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

15. Трансплантация бажарилгандан сўнг давлат тиббиёт ташкилоти донор ва реципиентни қуйидагилар билан таъминлаши керак:

профилактик диспансер кўриги – камида уч йил давомида;

амбулатория назоратида бўлган беморларни қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли дори воситалари билан таъминлаш.

4-боб. Якунловчи қоида

16. Ушбу Вақтинчалик низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беришади.

№ 44, 27.10.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.