Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҚАРОРИ

БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ МУАССАСАЛАРИДА ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ ЯХШИЛАШГА, ЎТКАЗИЛАЁТГАН ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ УЧУН МАСЪУЛИЯТНИ ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни янада яхшилаш, касалликлар профилактикаси, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш тадбирларини амалга оширишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларининг етакчи ўрнини ва улар фаолияти аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги учун уларнинг масъулиятини ошириш ва улар меҳнатини моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар профилактик тадбирлар ва аҳолига тиббий патронажнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг асосий вазифаларини устувор даражада касалликларнинг олдини олишга, профилактика ва аҳоли билан патронаж ишлари олиб боришга қайта йўналтириш;

аҳоли, биринчи навбатда фертиль ёшидаги аёллар ва ҳомиладор аёллар, болалар, шунингдек ўзгалар ёрдами ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлар, сурункали касалликларга чалинган беморлар орасида патронаж ишларини мунтазам олиб бориш;

сифатли профилактик кўрикларни ташкил этиш ва лаборатория-инструментал текширувлар олиб бориш йўли билан касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг сурункали шаклга ўтишига йўл қўймаслик;

шифохонага ётқизиш, касалликларга чалиниш ва ногиронлик даражасининг пасайишини, айниқса аҳолининг кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатидан қониқишини тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари этиб белгилаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 1 октябрдан бошлаб:

а) марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти натижаларини рейтинг баҳолаш тизимини;

б) марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатини тақдирлашнинг улар иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижаларига боғлиқ равишда қуйидагиларни:

бириктирилган ҳудудда оилаларнинг тўлиқ патронаж билан қамраб олинишини таъминлаётган ва ўз фаолиятининг ижобий пировард натижаларига, шу жумладан, касалликка чалиниш пасайишига, гўдаклар ва оналар ўлими бўлмаслигига эришган патронаж тиббиёт ҳамширалари ва умумий амалиёт врачларига тариф ставкасининг 5 фоизидан 20 фоизигача миқдорда ҳар ойлик шахсий устама белгилаш;

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг энг ўрнак кўрсатган врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолиятини рейтинг баҳолаш якунлари бўйича уларни мукофотлашни назарда тутадиган тизимни жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

3. Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирлар Моддий рағбатлантириш ва тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Аҳолини профилактик кўриклар ва тизимли патронаж билан қамраб олиш тўғрисидаги низомни, шунингдек, беморларни шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларидан, қишлоқ врачлик пунктларидан маслаҳат, ташхис қўйиш, тиббий ҳисобга қўйиш, даволаш ва реабилитация қилиш учун туман, вилоят ва республика даражаларидаги даволаш муассасаларига юбориш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

профилактик тадбирлар тўлиқ ҳажмда ўтказилиши ва уларнинг тизимли мониторинги жорий этилиши ташкил этилишини таъминласин;

врач томонидан сурункали касалликларга чалинган беморлар кузатиб борилиши, соғломлаштирилиши ва реабилитация қилинишининг якка тартибдаги режаси тузилиши ва унга риоя қилиниши назорат қилинишини таъминласин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамшираларини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 1 декабрдаги 350-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2015 й., 12-сон, 104-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. К. Шадманов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 13 сентябрь,

718-сон

НИЗОМ ва ИЛОВАлар тўлиқ матнини бу ердан кўришингиз мумкин

http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3345594
№ 40, 29.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.