Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҚАРОРИ

Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш асосида қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга марказлаштирилган ҳолда юбориш, шунингдек, маҳорат сабоқларини ўтказиш ҳамда мамлакатимиз мутахассисларини тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий технологиялари бўйича ўқитиш учун республикага малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш йўли билан уларни қайта тайёрлаш, малакаси ва касб кўникмаларини оширишни ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун хорижий етакчи тиббиёт ҳамда илмий муассасаларга юбориш, шунингдек, республикага малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифларига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Режа-жадвалга мувофиқ амалга оширилади;

хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш учун юбориладиган давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт кадрлари танлов асосида танлаб олинади.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра республикага хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасалардан малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини:

қисқа муддатли меҳнат шартномалари бўйича жалб этишда – хорижий тиббиёт мутахассисларининг яшаши давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан уларни республика меҳмонхоналарига жойлаштириш йўли билан ташкил этилади;

уларга мамлакатимизда бўлиш даврида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича 20 АҚШ доллари эквивалентида ҳар кунлик норма бўйича миллий валютада суткалик пул тўланади.

4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлаштирилган тартибда ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, давлат тиббиёт ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишга юбориш, шунингдек республикага малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш харажатларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ва тасдиқланган Режа-жадвалга мувофиқ 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг "Соғлиқни сақлаш" соҳаси параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишга юбориш, шунингдек, республикага малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бюджетдан зарур маблағлар ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса – ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда ушбу маблағларни назарда тутсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини хорижий етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака оширишга юбориш учун танлов асосида танлаб олиш, шунингдек, республикага етакчи хорижий тиббиёт ҳамда илмий муассасалардан таклиф этиладиган малакали хорижий тиббиёт мутахассисларининг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда тасдиқласин;

давлат тиббиёт ташкилотларининг етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга қайта тайёрлаш ҳамда малака оширишга юбориладиган тиббиёт кадрларини танлаб олиш сифати, шунингдек, бюджетдан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан зарур назоратни таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жалб этиладиган хорижий мутахассислар учун кириш визаларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жалб этиладиган малакали хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича ўз вақтида берилиши ва муддати узайтирилишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. К. Шадманов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 18 сентябрь, 736-сон

№ 40, 29.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.