Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҚАРОРИ

Давлат тиббиёт ташкилотларини ва республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 17 июлдаги 3137-сон Қарорини бажариш юзасидан, шунингдек, давлат тиббиёт ташкилотларига ва аҳолига ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини узлуксиз етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ҳафта муддатда "O'zmedeksport" республика ташқи иқтисодий давлат корхонасига (кейинги ўринларда "O'zmedeksport" РТИДК деб аталади) марказлаштирилган тадбирлар учун харажатлар сметасида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобига, унинг устав фондига улуш тарзида 3 млрд. сўм маблағ ажратсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ўн беш кун мобайнида – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган буюрт-маномалари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги ўртасида белгиланган тартибда тузиладиган шартномада белгиланадиган шартларда, транш тарзида очиладиган 300,0 млрд. сўм миқдорида, фоизсиз бюджет ссудаси берсин;

2017 йил охиригача – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "O'zmedeksport" РТИДК билан тузиладиган контрактлар бўйича олдиндан юз фоиз тўлаш мақсадида давлат тиббиёт ташкилотлари учун марказлаштирилган тартибда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилишга 240 млрд. сўм миқдорида қўшимча бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;

2018 йилдан бошлаб – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилишга бўлган эҳтиёжнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича давлат тиббиёт ташкилотлари харажатлари сметаларининг алоҳида сатрида уларни сотиб олиш учун зарур бўлган бюджет маблағларини назарда тутсин.

3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат харидлари ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси айланма маблағларини тўлдиришга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратилган 308,6 млрд сўм миқдоридаги бюджет ссудасини тўлашдан тушган маблағлар ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш учун қўшимча бюджет маблағларининг манбаи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси ажратилган ссуданинг 2017 йил октябрь-ноябрь ойларида қайтарилишини таъминласин.

4. Белгилансинки, фоизсиз бюджет ссудасини қайтариш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан:

ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш бўйича – ушбу мақсадлар учун харажатлар сметаларининг алоҳида сатрида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобига;

ижтимоий дорихоналар учун етказиб беришлар бўйича – "O'zmedeksport" РТИДК томонидан ижтимоий дорихоналар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларини сотишдан олинган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

5. Белгилаб қўйилсинки, "O'zmedeksport" РТИДК томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш улгуржи сотиш учун – сотиб олиш қийматининг 15 фоизи миқдорида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихоналари орқали чакана сотиш учун – улгуржи нархнинг 20 фоизи миқдорида чекланган савдо устамаларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж. А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. К. Шадманов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 13 сентябрь, 717-сон

№ 40, 29.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.