Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАЁТГАН ҲАМКОРЛИК

Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихоновнинг ташрифи доирасида 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Адель Вафин билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов кириш сўзи билан очиб, икки мамлакат ўртасида илм-фан, таълим, маданий-гуманитар соҳалар қатори соғлиқни сақлаш борасида ҳам алоқалар янада фаоллаштирилаётгани хусусида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил апрель ойида Россия Федерациясига давлат ташрифи доирасида имзоланган икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга мувофиқ Россия Федерациясининг Татаристон ва бошқа субъектлари билан алоқалар фаоллашиб бораётгани, бу эса анъанавий яқин ҳамкорлик ҳамда кўп асрлик маданий-тарихий алоқалар ҳар томонлама ўзаро шерикликни тубдан кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор яратаётганини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, Татаристон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адель Вафин сўзга чиқиб, мамлакатнинг 3,8 миллион аҳолисига 72 та тиббиёт муассасаси хизмат кўрсатаётгани, соҳада қўлга киритилаётган ютуқлар хусусида фикр юритди. Шунингдек, мамлакатда тиббиёт кадрлари тайёрлаш тизими борасида ҳам батафсил тўхталди. Хусусан, 4 та кафедра, 8 та факультети мавжуд Қозон тиббиёт академияси ҳамда 59 нафар фан доктори фаолият юритадиган Қозон федерал университетида талабаларнинг таҳсил олаётгани, соҳа ходимларининг малакаси ошириб борилаётгани тўғрисида маълумот берди. Умуман, тиббиётда мунтазам замонавий асбоб-ускуналар жорий қилинаётгани, бир сўз билан айтганда, соҳага янгиликлар киритилаётгани, бу эса мутахассислардан юқори малака, ускуналардан оқилона фойдаланишни талаб этишини таъкидлади. Бу борада ҳам Татаристонда кўплаб ишлар амалга оширилаётгани, хусусан, телемедицина, юқори технологияли тиббий жиҳозлардан оқи-лона фойдаланиш, электрон тиббий карта тизими йўлга қўйилгани, унинг ижобий самаралари тўғрисида ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

– Аввало, мамлакатингизга ташриф буюрганимдан мамнунлигимни изҳор этишга ижозат берсангиз. Бағрикенг, меҳмондўст ўзбек халқи бугун ҳар соҳада илгарилаб бормоқда. Эътироф этиш жоизки, Ўзбекистонда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган. Сўнгги пайтларда Президентингиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар диққатимизни тортмоқда. Айтиш жоизки, касалликларни даволашда ҳамкорлик олиб бориш, халқаро тажрибаларни ўрганиш, умуман олганда, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши икки мамлакат тиббиёти ривожига ўз ҳиссасини қўшади, деб ўйлайман. Шу ўринда айтмоқчиманки, Ўзбекистон Республикаси Соғ-лиқни сақлаш вазирлиги делегациясини ҳам Татаристон давлатига таклиф этиб қоламан, – дейди Татаристон Ресубликаси Соғлиқни сақлаш вазири Адель Вафин.

Учрашувда икки мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлари ҳамкорликни янада ривожлантириш, кенг кўламли алоқаларнинг мустаҳкамланиши соҳа тараққиёти, муҳими, инсон манфаатларига хизмат қилишига ишонч билдиришди.

Жонибек МАЪРУПОВ.

Акром АБДУЛЛАЕВ олган сурат.

№ 40, 29.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.