Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг БУЙРУҒИ

2017 йил 11 сентябрь № 520 Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет маблағлари ҳисобига 2018 йилда таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш учун қабул режасини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет маблағлари ҳисобига 2018 йилда таянч докторантура ва докторантурада ўқитиш учун қабул режасини тасдиқлаш ҳамда қабулни амалга ошириш мақсадида буюраман:

1. Тиббиёт олий таълим муассасалари, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида 2018 йил учун таянч докторантура ва докторантура қабул режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Фан ва тиббий таълим бош бошқармаси бошлиғи (Ў. Ис-маилов) 2018 йил учун таянч докторантура ва докторантура қабул режаси бўйича эълонни "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш – Здравоохранение Узбекистана" газетасида чоп этишни ташкил этсин.

3. Тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари директорлари:

таянч докторантура ва докторантурага қабулни 2018 йил учун тасдиқланган режа асосида амалга оширишни таъминласин;

танловда иштирок этувчилар ҳужжатларини жорий йилнинг 15 сентябридан 15 октябригача қабул қилсин ва имтиҳонларни жорий йилнинг 1 ноябридан 25 ноябригача ўтказсин;

таянч докторантура ва докторантура қабул режасини бажариш ҳисоботи 2-илова бўйича 2017 йилнинг 27 ноябрига қадар Фан ва тиббий таълим ҳамда Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаларига топширилишини таъминласин;

таянч докторантура ва докторантурага 2018 йил қабули бўйича ўқув жараёнини 2018 йилнинг 1 январидан бошласин.

4. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси (М. Мирталипов) таянч докторантура ва докторантурага қабул қилинганларни 2018-2020 йилларда ҳисоб-китоблар ва буюртмалар асосида белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминласин.

5. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вазир в.в.б. Б. ЮСУПАЛИЕВ.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил

11 сентябрдаги 520-сонли буйруғига 1-илова

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича 2018 йилда таянч докторантура ва докторантурага давлат бюджети маблағлари ҳисобига қабул режасининг муассасалар бўйича ТАҚСИМОТИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил

11 сентябрдаги 520-сонли буйруғига 2-илова

__________________га 2018 йилда таянч докторантурага давлат бюджети маблағлари ҳисобига қабул қилинганлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

№ 38, 15.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.