Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Расмий хужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАН ВА ТЕХНИКА, АДАБИЁТ, САНЪАТ ВА МЕЪМОРЧИЛИК СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 июлда қабул қилинган ПФ-3781-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгашининг 2017 йилги Давлат мукофотлари бўйича таклифига биноан, мамлакатимиз илм-фани, адабиёти ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган, халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлари, замон талабларига жавоб берадиган юксак, мазмунан долзарб ижодий ишлари учун

Биринчи даражали давлат мукофотлари қуйидагиларга берилсин:

фан ва техника соҳасида (фан ва техника соҳасида кўзда тутилган 1 та биринчи даражали Давлат мукофоти ўрнига 2017 йил учун истисно тариқасида 2 та биринчи даражали мукофот берилиши белгилансин):

– Аюпов Шавкат Абдуллаевич, Кудайбергенов Каримберген Кадирбергенович, Омиров Баҳром Абдазович, Розиқов Ўткир Абдуллаевичга – "Ноассоциатив алгебралар, дифференциаллаш ва ночизиқли динамик системалар назария-ларини ривожлантириш" фундаментал тадқиқоти учун;

– Иноятова Флора Ильясовна, Аҳмедова Дилором Илҳомовна, Амонов Шавкат Эргашевичга – "Оғир эшитиш заифлиги ва карлиги бўлган болаларнинг реабилитацияси" амалий тадқиқоти учун;

адабиёт соҳаси бўйича:

– Қодиров Пиримқулга (марҳум) – "Амир Темур сиймоси" ва "Тил ва эл" асарлари учун;

санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича:

– Матёқубов Отаназарга – ўзбек классик мусиқасининг тарихи, назарий асослари ва замонавий жараёнларга таъсири ҳақидаги тадқиқотлар туркуми. "Мақомот", "Бухоро Шашмақомига яна бир назар", "Хоразм нота ёзувининг тарихи ва тамойиллари", "Ўзбек классик мусиқаси асарлари" (икки томли, ўзбек ва рус тилларида) каби мусиқашуносликка оид асарлар мажмуаси учун.

Иккинчи даражали давлат мукофотлари қуйидагиларга берилсин:

фан ва техника соҳасида:

– Тиллашайхов Мирзағолиб Ниғматович, Парпиева Наргиза Нусратовна, Белоцерковец Вера Георгиевнага – "Ўзбекистон Республикасида аҳолига кўрсатиладиган силга қарши хизматни такомиллаштиришнинг фундаментал асосини яратиш" амалий тадқиқоти учун;

адабиёт соҳаси бўйича:

– Саидов Сирожиддин Салоҳович (Сирожиддин Саййид)га - "Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди" китоби учун;

санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича:

- Шоёқубов Шохалил Каримовичга – "Замонавий Ўзбекистон миниатюраси" (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) китоб-альбоми учун.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2017 йил 23 август

№ 35, 25.08.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.