Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

БУ ВАТАНДА АЗИЗДИР ИНСОН

Яқинда Тошкент шаҳар Миробод тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги марказий кўп тармоқли ҳамда 1, 2, 3-оилавий поликлиникаларда тиббий кўрик бўлиб ўтди. Унда мазкур тиббиёт муассасалари ҳудудидаги Афросиёб, Шароф Рашидов, Лолазор, Фаровон, Мингўрик, Мавороуннаҳр, Ат-Термизий, Темирйўлчилар, Биродарлик, Баротхўжа, Парвона, Билимдон, Баёт, Банокотий, Янги-замон, Истиқлолобод ва Наврўз маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли саломатлиги тиббий текширувдан ўтказилди.

Марказий кўп тармоқли поликлиникага қарашли 7 та маҳалла, Темирйўлчилар масканида 1-оилавий поликлиника аҳолисининг 2 та маҳалласи, 12-мусиқа мактабида 2-оилавий поликлиниканинг 5 та маҳалласи, 175-мактабда 3-оилавий поликлиника ҳудудидаги 4 та маҳалла фуқаролари Қўшма қарор лойиҳасига кўра "Саломатлик мактаби" доирасида ташкил қилинган тадбирда фаол иштирок этдилар.

Марказий кўп тармоқли поликлиникага кириб борар эканмиз, муассаса ташқарисида бир гуруҳ аҳоли ташкил этилган кутубхонадаги китобларни харид қилаётганлигига кўзимиз тушди. Улар орасида Иноқобод 1-проезд 17-уйда истиқомат қилувчи Иброҳим Дўстов оммавий ахборот воситаларидан эканлигимизни билиб, бизга мурожаат қилди.

– Аввало, бундай тиббий кўриклардан жуда мамнунмиз. Поликлиникамиз замонавий, шунингдек, энг сўнгги русумдаги аппаратуралар ҳамда малакали кадрлар билан таъминланган. Бугунги тадбирнинг ҳам кенг тарзда ўтказилаётганлиги фуқаролар учун барча шароитларнинг муҳайёлиги туфайли шифокорлар кўригидан ҳеч қандай қийинчиликларсиз ўтдик. Муассаса ичкарисига кираверишда фитобар хизмати, ҳамшираларнинг ҳушмуомалалик билан шифокор қабулига йўллаётганлиги янада кайфиятимизни кўтарди. Кардиолог, офтальмолог, эндокринолог, стоматолог, терапевт, невропатолог каби мутахассислар кўриги ҳамда УТТ, ЭКГ ва бир қанча янги тиббий технологиялар текширувидан ўтдим. Саломатлигимда жиддий ўзгаришлар бўлмасада, ёшимни ҳисобга олганда тиббиёт ходимлари кўригидан ўз вақтида ўтиб туришим лозимлигини айтишди. Шу ўринда эътироф этмоқчиманки, стационар даволаниш учун имтиёзли йўлланмаларни (ордер) олдинлари Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасидан қийинчилик билан олар эдик. Эндиликда эса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига асосан ордерни марказий кўп тармоқли поликлиникадан ўз вақтида оляпмиз. Аҳолимиз саломатлиги учун ғамхўрлик қилаётган Президентимиз ҳамда кўп сонли тиббиёт ходимларига чексиз миннатдорлик билдираман. Ана шундай инсонлари қадр топган юртда яшаётганлигимдан фахрланаман.

Севара АСОМОВА,

Шароф Рашидов номли маҳалла фуқаролар йиғини раиси:

– Ҳудудимизда 2818 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шулардан 60 фоизи қарияларни ташкил этади. Дуода гап кўп деганларидек, истиқлолимизга шукроналик келтираётган отахону онахонларимиз хонадонларида бўлганимизда улар Юртбошимиз томонидан кексаларга яратилаётган шароит ва имкониятлардан мамнун эканликларини изҳор этмоқдалар. Шунингдек, оилаларга кириб бораётган патронаж ҳамширалари меҳнатидан ҳам хурсандлар. Бу борада Қўшма қарорнинг қабул қилиниши тиббиёт муассасаси, маҳалла, мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликдаги фаолиятларимиз ўз самарасини бермоқда. Маҳалла фаолларимиз ушбу ишларда бош бўлиб, белгиланган ҳафта кунларида хонадонлардаги оила аъзоларининг саломатлигидан хабардор бўлмоқдалар. Айниқса, аҳоли орасида меҳр-оқибат кучайиб, ўз соғлигига бўлган эътибори ошмоқда. Шу билан бирга, ёш оилалар ва ўсиб келаётган авлодга намуна бўлиб, имкон даражасида ватанимиз равнақи йўлида астойдил хизмат қилишга тайёрмиз.

Саодат МУРАТОВА,

Миробод туман тиббиёт бирлашмасининг бош шифокор ўринбосари:

– Мазкур чуқурлаштирилган тиббий кўрикда марказий кўп тармоқли, 1-2-3-оилавий поликлиникалардан 17 та маҳалла аҳолиси иштирок этди. Тадбирда малакали мутахассислар 3 минг 335 нафар аҳоли саломатлигини текширувдан ўтказдилар. Айтишим жоизки, Қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан амалдаги фаолиятлар изчиллик билан давом этмоқда. Жумладан, патронаж ҳамширалар ўзларига бириктирилган хонадонларда бўлиб, белгиланган режа асосида оила аъзоларининг ҳаммасига бирдек тиббий хизмат кўрсатишмоқда. Шунингдек, оиладаги ижтимоий аҳволни ўрганиш баробарида касалликларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқдалар. Шифокорлар ҳам ўз вазифаларидан келиб чиққан ҳолда муассаса ҳамда жойларда халқимизга тиббий ёрдам кўрсатмоқдалар. Таъкидлаш муҳимки, бу каби эзгу ишлар халқимиз саломатлиги йўлида хизмат қилишда ҳар биримиздан масъулият, малака ва ҳушёрликни талаб этади. Бунинг учун давлатимиз томонидан қабул қилинаётган соҳага оид ҳужжатларни бекаму-кўст бажариш тиббиёт ходимларининг устувор вазифаси эканлигини унутмаслигимиз зарур.

Наргиза ХОЛМУҲАМЕДОВА,

1-оилавий поликлиника

бош шифокори:

– Ушбу кўрикда муассасамиз ҳудудига "Темирйўлчилар" ва "Биродарлик" маҳаллаларининг 663 нафар фуқаролари иштирок этди. Улардан 156 нафари аёл, 122 нафари эркак ва 85 нафари болалар бўлиб, малакали мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилди. Натижаларга кўра аҳоли орасида камқонлик, қандли диабет, гипертония, бўқоқ каби касалликлар борлиги аниқланиб, улар жойида қон таҳлиллари топширишди. Бундан ташқари, УТТ ва ЭКГ аппаратлари текширувидан ўтказилди. Шифокор ва ҳамширалар парваришга муҳтож бўлган оилаларда бўлиб, ўша ерни ўзида тиббий ёрдам кўрсатишди. Бундай тиббий кўрикларнинг узвийлиги аҳоли орасида касаллик кўрсаткичларини камайтириш, эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволашда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳулкар АБУЛҚОСИМОВА,

Марказий кўп тармоқли поликлиниканинг

врач-офтальмологи:

– Бундай оммавий тарздаги кўриклар аҳолини кенг қамраб олиши билан аҳамиятлидир. Қабулимга мурожаат қилиб келган фуқаролар орасида кекса отахону онахонлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар, оналар ва болаларни текширувдан ўтказар эканман, уларда кўз касалликлари бўйича жиддий ҳолатлар кузатилмади. Қарияларда катаракта, глаукома каби кўз касалликлари аниқланди ва даволанишлари учун клиник шифохоналарга йўлланмалар, шунингдек, қолган фуқароларга кўз хасталиклари бўйича керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди. Айтиб ўтишим жоизки, кўрикдан ўтганлар орасида касалликлар кўрсаткичи камлиги албатта қувонарлидир. Шундай бўлсада, ҳар бир фуқаро ўз саломатлигини асраши, вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туриши мақсадга мувофиқдир.

Назира МАМЕТОВА,

Марказий кўп тармоқли

поликлиника патронаж ҳамшираси:

– Ҳамширалик касбини танлаганимдан фахрланаман. Бир неча йилдирки, мазкур муассасада ишлаб келмоқдаман. Ўтган давр мобайнида тажрибам ошган сайин, шунингдек, аҳолини менга бўлган ишончи ошганлигини кўриб, янада ғайрат билан хизмат қилишга ҳаракат қилмоқдаман. Эътироф этмоқчиманки, Президентимиз ҳамширалик фаолиятига эътибор қаратиб, меҳнатимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганликлари боис, ишлашимиз ва малакамизни бойитиш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Қўшма қарор доирасидаги "Саломатлик мактаби"ни ривожлантириш, аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб бориш ва мақсадли патронаж билан тўлиқ қамраб олишдаги ишларим учун Миробод туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ташаккурнома билан тақдирландим. Албатта, халқим саломатлиги учун астойдил хизмат қилишни касбий бурчим, деб биламан.

Бўлиб ўтган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ишчи гуруҳи тасарруфидаги Қўшма қарор ижросини таъминлашда Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари бўйича мониторинг гуруҳи раҳбари Саодат Ҳамидова ва гуруҳнинг масъул ходими Нилуфар Рўзиевалар қатнашди.

Ибодат СОАТОВА. Муаллиф олган суратлар.

№ 33, 17.08.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.