Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

СОҒЛОМ ОИЛА – СОҒЛОМ ЖАМИЯТ

Яқинда Тошкент шаҳар аҳоли репродуктив саломатлиги маркази ҳамда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Яшнобод туман Кенгаши томонидан "Соғлом оила-соғлом жамият" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" Қарори ижро юзасидан ўтказилган мазкур тадбирда туман хотин-қизлар қўмитаси, ФҲДЁ органи, соғлиқни сақлаш ҳамда диний муассаса вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Дарҳақиқат, оила шундай маконки, унда жамият шаклланади, ҳаёт давомийлигини асровчи шахслар тарбияланади. Шу боис, фарзандларимизнинг баркамол бўлиб улғайишида оиладаги шахсларнинг аҳиллиги ва тотувлиги муҳим аҳамиятга эга. Афсуски, баъзан айрим оилаларда аҳиллик занжири узилиб, ўғил-қизлар енгил-елпи ҳаётга ружу қўйиб, "оммавий маданият" чангалига илиниши кузатилмоқда. Бугун миллий қадрият сифатида улуғланган оилани мустаҳкамлаш учун биринчи навбатда ёшларни диний ва миллий қадриятларни бирлаштирган ҳолда ватанпарвар, оилапарвар руҳида маънавиятли, маърифатли қилиб тарбиялаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила инстутини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда.

– Эр-хотин, қайнона-келин муносабати, ёшларни оилага тайёрлаш борасида қилинаётган чора-тадбирларга қарамай, мамлакатимизда ёш оилалар ўртасида ажримлар сони ошиб бормоқда, – дейди ЎзМТДП Яшнобод туман Кенгаши депутати, туман ФҲДЁ бўлими мудираси Зулайҳо Камалходжаева. – Кўриниб турибдики, бу борадаги саъй-ҳаракатларни қайтадан танқидий руҳда кўриб чиқишимиз, мажлисбозлик, ўзгаларга кўз-кўз қилиш мақсадида ташкил қилинаётган учрашувлардан воз кечиб, амалий ишларни кўпроқ қилишимиз лозим. Жумладан, ҳаёти жар ёқасига келиб қолган оила вакиллари билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини ўрганяпмиз ва дардларини эшитяпмиз. Айниқса, қайноналар билан ишлашни янада такомиллаштиришимиз керак. Айтмоқчиманки, энди оилаларни мустаҳкамлаш ишларига тумандаги барча тегишли ташкилот, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ишлаш тизимини йўлга қўймоқдамиз. Ўйлайманки, бу ўзининг ижобий натижасини беради.

– Мамлакатимизда инсон саломатлигига эътибор бугунги кунда энг асосий ва долзарб мавзуга айланиб бормоқда, – дейди Тошкент шаҳар аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори Дилором Воҳидова. – Бу борада давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан қабул қилинган барча меъёрий ҳужжатларда аҳоли саломатлиги йўлида бажарилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги 2221-сонли Қарори асосида мамлакатимиз миқёсида мақсадли вазифалар амалга оширилмоқда. Тошкент шаҳар аҳоли репродуктив саломатлик марказида хотин-қизлар соғлиғини мустаҳкамлаш, оилаларда тиббий маданиятни юксалтиришга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Бўлажак онанинг қачон ва қандай шароитларда она бўлишни назорат қилиш, унинг ва туғилажак фарзанднинг ҳам саломатлиги учун керакли шарт-шароитларни яратиш бўйича тушунтириш берилмоқда. Бунда асосий эътибор оила фаровонлигини таъминлаш, уларда ижобий психологик иқлимнинг ҳукм суриши, оналар ва болалар саломатлигини сақлаш, оилаларнинг том маънода мустаҳкамлигини таъминлаш назарда тутилади. Бўлажак ота-оналарнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилишни барча таълим муассасаларида кенг кўламда амалга ошириш керак. Марказимиз мутахассислари томонидан умумтаълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари орасида репродуктив саломатлик мавзуларида маърузалар қилиниб, тушунтириш берилмоқда. Тошкент шаҳар оилавий поликлиникаларида бехатар оналик, замонавий контрацептив воситаларининг қўлланилиши, соғлом турмуш тарзи, аёллар жинсий аъзолари саратон касалликларининг олдини олиш борасида ўқув семинарлари ва тарғибот ишлари ўтказиляпти. Бугунги ҳамкорликда ўтказилган тадбир ушбу ишларимизни янада такомиллаштиришга хизмат қилади, десам муболаға бўлмайди.

Дарҳақиқат, соғлом ота-онадан соғлом бола дунёга келади. Баркамол фарзанд эса юрт равнақи, тараққиётига ўз ҳиссасини қўшади. Демак, соғлом жамиятни яратиш, энг аввало, соғлом болани тарбия қилишдан бошланади.

Жонибек МАЪРУПОВ.

Жасур ЖАЛИЛОВ олган суратлар.

№ 33, 17.08.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.