Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

КАСАЛЛИК ПРОФИЛАКТИКАСИДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ

2018 йил 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вирусология илмий-текшириш институти ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти томонидан 28 июль – Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш кунига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Жорий йилда ушбу сана "Гепатитни ташхислаш ва даволаш" шиори остида ўтказилиб, касалликнинг дунё ва мамлакатимиздаги замонавий диагностикаси, даволаш ҳамда олдини олиш масалаларини муҳокама қилиш каби мақсадларга йўналтирилди.

Гепатитнинг турлари, асоратлари, вақтида даволамаслик қандай оқибатларга олиб келиши ва олдини олишда энг самарали восита эмлаш эканлиги ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда вирусли гепатитни даволашдаги ютуқлар, жигар ҳимояси ва унинг ечимларига доир маърузалар қилинди.

Эркин МУСАБАЕВ,

Вирусология илмий-текшириш институти директори, профессор:

– Маълумки, 2011 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан вирусли гепатитга қарши курашиш куни тасдиқланган. Дунё миқёсида ушбу санага алоҳида эътибор қаратилади. Жаҳон тажрибасидан биламизки, ҳақиқатан ҳам хасталикни 100 фоиз йўқотадиган усуллар мавжуд эмас. Лекин аҳоли орасида мазкур касалликни бартараф этиш юзасидан керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Институтимизда ҳам 30 йилдан буён мазкур касалликларнинг олдини олиш ва даволаш борасида изланишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 537-сонли Қарори асосида 2017-2021 йилларда касалликлар, шу жумладан, вирусли гепатитларни даволаш ва ташхислаш усулларини такомиллаштириш ҳамда профилактикасига доир комплекс чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилган бўлиб, шу асосда ҳар бир вилоят марказида аҳолига тиббий даво ва профилактик ёрдам кўрсатадиган гепатология марказлари очилди ва улар ўз фаолиятини бошлади. Мамлакатимизда ушбу касалликларни бартараф этиш мақсадида ҳар йили ўртача 10 миллиард сўм ажратилади. Лекин бу билан вирусли гепатитлар бутунлай йўқ бўлмайди. Шу боис, касаллик профилактикаси, унинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш борасида тарғибот ишларини кучайтириш зарур. Сабаби, ушбу хасталик ўзини намоён қилмай, яширин кечади. Анализ қилингач, аниқланганда эса, касаллик ўтказиб юборилган бўлади. Асорат кузатилганидан сўнг уни даволаш мушкул. Вирусология илмий-текшириш институти тадқиқотлари натижаларига кўра, 2017 йил бошида аҳоли орасида В ва С гепатит вирусларини юқтирганлар сони 2 миллиондан зиёдни ташкил қилган. Касаллик аксарият ҳолларда яширин, яъни клиник белгиларсиз кечиб, 65 фоиз ҳолларда жигар етишмовчилиги, циррози, карциномасига сабаб бўлади. Ҳар йили дунёда 1 500 000 киши касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмади.

Тадбирда таъкидланганидек, дунё миқёсида 500 миллиондан зиёд киши, яъни ҳар 12-одам гепатит вирусини юқтириб олган. Бу ОИВ инфекцияси ва барча турдаги онкологик касалликлардан 12 баравар кўпдир. Бугунги кунда дунё миқёсида 350 миллион киши гепатит В, 170 миллион киши гепатит С ва 1,4 миллион киши эса гепатит А вирусини юқтириб олганлиги қайд қилинган. Гепатитлар ҳар йили бир миллиондан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Бу ОИВ инфекцияси ва онкологик касалликларда кузатиладиган ўлим кўрсаткичларидан юқоридир. Сурункали гепатитлар даволанмаган ҳолатларда 15-30 йил давомида жигар циррози ва гепатоцеллюляр карцинома ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Шуни таъкидлаш жоизки, мактаб ёшидаги ва бир ёшдан ошган болаларга вирусли гепатит А га қарши профилактик эмлаш зарурлиги тўғрисида соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг жамоатчиликни огоҳлантириш бўйича ҳаракатлари гепатит А касаллигига чалиниш ҳолатларининг камайишига олиб келади.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, ушбу хасталик дунё миқёсида глобал муаммолардан бири ҳисобланмоқда. Шу боис, унинг олдини олиш, ташхислаш ва даволашда янги усуллар, инновацион технологияларни қўллаш мақсадга мувофиқ. Зеро, буни даврнинг ўзи талаб қилмоқда.

Жонибек МАЪРУПОВ. Муаллиф олган суратлар.

№ 31, 03.08.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.