Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ТАШАББУС, ТАРҒИБОТ, АМАЛИЁТ САМАРАСИ

1983 йил, Люк Монтанье, Роберт Галло. Келтирилган йил, Париж ва америкалик ушбу олимларнинг номини эшитган тиббиёт ходимлари тассаввурида, шубҳасиз, ОИВ инфекцияси ва унинг салбий оқибатлари намоён бўлади. ОИТС касаллигини келтириб чиқарувчи ва ҳанузгача тўлиқ давоси топилмаган мазкур вирус бугун дунёнинг бирорта ҳам давлатини четлаб ўтмаётганлигини эса барчамиз яхши биламиз. Мутахассисларнинг фикрича, бу борада энг самарали йўл – инфекцияга қарши кенг жамоатчилик ҳамкорлигида оммавий курашиш.

"Биз ОИВ инфекциясига қаршимиз"! Жорий йилнинг 19 июль куни Гулистон шаҳрида ўтказилган акция тадбири ана шу мавзуга бағишланди. Сирдарё вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан вилоят ҳокимлиги, прокуратураси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ёшлар иттифоқи ва алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган анжуман кенг жамоатчиликни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Абдуғаниев кириш сўзи билан очиб, тадбирнинг мазмун-моҳияти, ундан кўзланган мақсад вазифаларга атрофлича тўхталиб ўтди. Жумладан, мазкур хасталик билан боғлиқ муаммолар нафақат соҳа мутахассислари, балки бутун жамиятни ўйлантириши ва унга қарши курашиш аудитория танламаслигини таъкидлади. Шундан сўнг вилоят прокурорининг ўринбосари Баҳромжон Қаноатов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига ОИВ инфекцияси ҳамда унинг салбий оқибатлари бўйича ҳудуддаги ҳолат, рақамлар ва далиллар асосида маъруза қилди. Шунингдек, инфекциянинг мамлакат тараққиётига салбий таъсири хусусида сўз юритиб, бу борада ёшларнинг хабардорлигини кучайтириш даврнинг муҳим талабларидан бири эканлигига эътибор қаратди. Тадбирда шунингдек, Республика ОИТСга қарши кураш маркази директорининг ўринбосари Ғуломжон Ражабов ва марказ мутахассислари томонидан ОИВ инфекцияси, дунё бўйича у билан боғлиқ аниқланган ҳолатлар ҳамда касалликка қарши курашишда мамлакатимизда олиб борилаётган фаолиятлар тўғрисида иштирокчиларга батафсил маълумот берди. Айниқса, Президентимиз томонидан яқинда қабул қилинган соҳага оид меъёрий ҳужжат мазкур жараёнда зарурий чора-тадбирларни амалга оширишда дастуриламал бўлиб хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Отабек АБДУҒАНИЕВ,

Сирдарё вилояти

ҳокимининг ўринбосари:

– Ушбу акцияни ўтказиш бўйича вилоят ОИТСга қарши кураш марказининг ташаббуси ҳокимлик томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва ҳамкор ташкилотларни жалб этишда амалий кўмак берилди. Сабаби, бугунги кунда мамлакатимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида мамлакатимизни янада ривожлантириш, жамият форовонлигини ошириш, шу билан бирга, аҳоли саломатлигини асраш, келажак авлод вакилларини соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш устувор вазифа этиб белгиланган. Улар ижросини таъминлаш эса бугун айнан бирон бир соҳа ёки тизимга эмас барчамизга бирдек масъулият юклайди. Шуларни инобатга олган ҳолда, бу каби ижтимоий аҳамиятга молик акция лойиҳаларини биргина туман, шаҳар эмас вилоят, зарур бўлса, республика миқёсида ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Негаки, миллат соғлом бўлса, жамият равнақ топади, жамият равнақи эса мамлакат тараққиёти демакдир. Шунингдек, айнан тиббиёт соҳасида акс этаётган бу каби ҳамкорликдаги фаолиятларни бошқа йўналишларда ҳам кучайтириш лозим. Шу маънода ўйлайманки, ушбу тадбир ва ундан кутилаётган натижалар ўзининг ижобий самараси билан вилоятимизда аҳоли саломатлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшади.

Дарҳақиқат, соғлиқни сақлаш тизимида бошқа ҳудудлар сингари бугун Сирдарё вилоятида ҳам изчил фаолиятлар йўлга қўйилган. Хусусан, аҳоли саломатлигини таъминлаш, уларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш борасида зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Акбар МИРЗАХАНОВ,

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

вазифасини бажарувчи:

– Жамоат саломатлигини сақлаш, аҳоли ўртасида касалликлар бўйича тарғибот ишларини олиб бориш, айниқса, бу борадаги фаолиятларга кенг жамоатчиликни жалб этиш бугуннинг долзарб масалаларидан биридир. Бу ўз навбатида ҳамкорликда иш юритишни тақозо этади. Бундан ташқари, фуқароларимиз ҳам соғлиғи учун, аввало, ўзларида масъулиятни кучайтириши лозим. Шуларни инобатга олган ҳолда, соғлиқни сақлаш бошқармаси вилоят ОИТСга қарши кураш маркази билан бошқа алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида ОИВ инфекциясига қарши акция ташкил қилинди. Акция доирасида ҳудудлар, яъни маҳалла, хонадон ва ёшлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Бугун эса мазкур фаолиятлар натижасининг бир кўринишини ўзимиз учун сарҳисоб қиляпмиз. Етакчи мутахассислар иштирокида маъруза ва жонли мулоқот ўтказилди. Ўзаро савол- жавоблардан хулоса чиқариш мумкинки, биз мақсадимизни тўғри йўналтирганмиз. Айнан ёшлар аудиториясига мурожаат қилинганлиги ишлар самарадорлигини таъминламоқда. Айтишим керакки, олдимизда амалга оширишимиз керак бўлган ишлар талайгина. Шубҳасиз, улар ижросини таъминлашда эса изчиллик билан иш тутишимиз, ижро назоратини янада кучайтиришимиз талаб этилади.

Ҳа, ижтимоий аҳамиятга эга мазкур тадбирга ёшларнинг кенг кўламда қамраб олинганлиги чиндан ҳам аҳамиятга моликдир. Улар ўртасида олиб борилган тарғибот ишлари, эришилаётган натижалар ва келгусидаги вазифалар хусусида мутахассис қуйидагиларни баён қилди.

Валижон ШЕРМАТОВ,

Сирдарё вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори:

– Биласизми, бугунги кунда нафақат ёшлар, умуман, омма эътиборини бир мақсадга жалб этиш ниҳоятда мушкул вазифа. Бунинг учун замонавий ёндашувлар асосида иш юритиш керак бўлади. Шунга кўра, ОИВ инфекциясига қарши кураш тарғиботларини айнан акция кўринишида ўтказишни жоиз топдик. Тарғибот ишларини кўча ва аҳоли гавжум ҳудудларда ижтимоий видеоролик ва таъсирчан баннерлар ёрдамида олиб бордик. Мазкур акция тадбиримиз икки босқич, ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ва анжуман кўринишида ўтказилди. Энг муҳими, акциямиз ҳали давом эттирилади. "Биз ОИВ инфекциясига қаршимиз" бу биринчи шиоримиз. Кейинги босқичларда оила, маҳаллалар қамровида олиб борилади. Шу орқали вилоят аҳолисини акция доирасига қамраб олиш назарда тутилган. Бундан ташқари, бугунги кунда Президентимиз таъкидлаганидек, фаолиятимизга инновацион усулларни татбиқ этаяпмиз. Мисол учун, ижтимоий тармоқ орқали мутахассисларимиз ва аҳоли ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконини берувчи интерактив усуллар йўлга қўйилди. Шунингдек, марказ яқинида бепул Wi-Fi ҳудуди ташкил қилинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, фойдаланувчилар эътиборига ОИВ инфекцияси ва ОИТС касаллиги тўғрисида мунтазам ахборотлар бериб борилади. Ўйлайманки, ушбу фаолиятлар аста-секинлик билан бўлсада, ўзининг ижобий натижасини беради.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ижтимоий аҳамиятга молик тадбир кўтаринки кайфиятда, қизиқарли савол-жавоблар остида ўтди. Айниқса, мазкур хасталикка қарши мунтазам даволаниб келаётган беморнинг ўз кечинмалари, афсус ва надоматларини баён қилиб бериши тадбир иштирокчиларида катта таассурот уйғотди. Ўйлаймизки, бундан ёшлар ўзлари учун тегишли хулосалар чиқариб олди. Тадбир доирасида акция ғолибларини тақдирлаш, таниқли санъаткорлар томонидан бадиий чиқишлар ҳамда "Одам савдоси" ва ОИТС касаллигининг салбий оқибатлари акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ. Муаллиф олган суратлар.

№ 31, 03.08.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.