Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ТИББИЁТ ИСЛОҲОТЛАРИДАН ОДАМЛАР РОЗИМИ? Парламентда ўтказилган эшитувда Соғлиқни сақлаш вазирлиги депутатларнинг ушбу саволига жавоб берди

Хабарингиз бор, 5 июль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг "Соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотлар амалга оширилишининг ҳолати тўғрисида"ги ахборотини эшитган эдилар. Хўш, бугунги тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан одамлар қанчалик рози? Аввалги тиббиёт билан бугунги тиббиёт орасидаги кескин фарқ нималарда кўринади? Халқ саломатлигини сақлашнинг қандай янги механизмлари жорий этилмоқда? Худди шу каби кўплаб саволларга Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов атрофлича тўхталиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, охирги 2 йилда бевосита соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар сифатини ошириш, арзон ва сифатли дори-дармон ҳамда тиббий буюмлар билан таъминлаш, хусусий тиббиётни ривожлантириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизими муассаларини сақлаб туриш, ходимларга иш ҳақи тўлаш, дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш харажатларига жорий йилда Давлат бюджетидан жами 9.6 трлн. сўм маблағ (2017 йилги 7,1 млрд. сўмга нисбатан ўсиш 1,4 баробарни ташкил этади) ажратилди.

2018 йилда соғлиқни сақлаш муассасаларига дори воситалари ва тиббий буюмлар сотиб олиш учун ажратилган Давлат бюджети маблағларини мақсадли ва тенг миқдорларда тақсимлаш учун Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қўшма келишуви билан:

биринчидан, бирламчи тиббий хизмат кўрсатувчи муассасаларда бириктирилган фуқарога битта қабул учун дори-дармон харажатлари ҚОП ва ҚВПда 3135 сўм (2017 йилда – 2425,0 сўм), марказий кўп тармоқли поликлиникаларда 4138 сўм (2017 йилда – 2124,0 сўм) миқдорида тенг тақсимланди.

иккинчидан, соғлиқни сақлаш тизими стационар муассасаларида бажариладиган битта койка учун кун ҳисобидан келиб чиқиб, бюджетдан ажратилаётган маблағлар миқдори тенг улушларда режалаштирилди.

учинчидан, тез тиббий ёрдам муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмлар харажатларига маблағлар ҳар бир тиббий чақирув учун бир хил миқдорда, яъни 5000 сўм этиб белгиланди. Ушбу кўрсаткич 2016 йилда ўртача 482,9 сўм, 2017 йилда 2 058,5 сўмни ташкил этган.

тўртинчидан, айнан дори воситалари қолдиқларини ҳисобга олиш бўйича янги тартиб жорий этилди, яъни жорий йил бошига муассасада мавжуд дори-дармон қолдиғининг нормативдан ортиқ қисми 2018 йилда чегириб қолинмайди ва ажратилган маблағлардан тўлиқ фойдаланиш имкони яратилди.

2018 йилнинг 5 ойида соҳага Давлат бюджетидан жами 3 трлн. 954 млрд. сўм маблағлар молиялаштирилди, шундан 3 трлн. 343 млрд. сўм маблағлар маҳаллий бюджетлардан ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасалари учун молиялаштирилди. 2017 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш қарийиб 1,2 бараварни ташкил қилди.

Ўтган 2016-2017 йиллар давомида 48 туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари, 11 та руҳий-асаб касалликлари шифохонаси, 64 та поликлиника, 29 та бошқа турдаги шифохоналарда қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, 152 та муассаса фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, Обод қишлоқ дастури доирасида 102 та туманлардаги 161 та маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 175 та тиббиёт муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 74,4 млрд. сўм маблағ ажратилган. Бугунги кун ҳолатига кўра 13,4 млрд. сўмлик (18%) қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган. Шунингдек, Обод маҳалла дастури доирасида 57 та муассасада қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 71,4 млрд. сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.

Тиббиёт олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ўқиш муддатлари 7 йилдан 6 йил ва "тиббий профилактика" йўналишида 6 йилдан 5 йил қилиб белгиланди. Регионал қабул квотаси шакллантириш механизми жорий этилди. 2017 йилда 1180 та ва жорий йилда 1548 та квота шакллантирилди бу олдинги йилга нисбатан 31 фоизга оширилди.

Мақсадли тайёрланган тиббиёт кадрларининг 3 йилдан 10 йилгача муддатда тегишли ҳудудларда ишлаб беришига оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 769-сонли "Тиббий кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори тасдиқланди.

Илмий ходимлар салоҳиятини ошириш мақсадида ОТМ ва ихтисослаштирилган марказларда тиббиёт фанлари бўйича 10 та илмий кенгаш ташкил этилди. Ҳозирги кунгача уларда 71 та дан ортиқ тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва 30 та докторлик (DSc) ишлари ҳимоя қилинди.

Илмий грант ишларини бажариш натижасида соғлиқни сақлаш тизимида ихтиро ва фойдали моделларга 64 патент ва 40 дан ошиқ ЭҲМ дастурларга сертификатлар олинган. Ихтироларнинг яримидан кўпроқ янги жарроҳлик усуллари ва уларга тегишли мосламалар ёки инструментларни яратишга бағишланган. Ихтироларнинг тўртдан бири миқдорида касалликларни прогнозлаш ва ташхислаш бўйича янги усуллар ишлаб чиқилган.

Ҳудудларга республика тиббиёт муассасаларидан 134 нафар мутахассис раҳбар лавозимларига тайинланди.

Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифат ва самарадорлигини ошириш юзасидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

– қишлоқ врачлик пунктлари мақбуллаштирилиб, уларнинг сони 2895 тадан 819 тага қадар камайтирилди;

– ижтимоий дорихонаси, кундузги шифо ўринлари ва куну тун ишлайдиган тез тиббий ёрдам шаҳобчасига эга 793 та қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилди ва 5 та йўналишдаги тор соҳа мутахассислари фаолияти таъминланди;

– қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида фаолият кўрсатадиган тиббиёт ходимларини хизмат уй-жойи билан таъминлаш тартиби ишлаб чиқилди;

– қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари патронаж ҳамшираларининг йўл харажатларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди;

– қишлоқ оилавий поликлиникалар тўғрисидаги низом, унинг таркибий тузилмаси, кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажми ва намунали жиҳозланиш жадвали тасдиқланди;

– қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларининг штат меъёрлари ишлаб чиқилди;

2017 йилда 53 та ҚОП ва ҚВП, 2018 йилда 165 та ҚОП, ҚВП, ОПда қурилиш-реконструкция ишлари ўтказилди;

– ССВ тизими раҳбарларининг Парламент, Халқ депуталари вилоят, шаҳар, туман кенгашлари ҳамда МФЙда ҳисобот тизими йўлга қўйилди;

– Ижтимоий дорихоналар ва тез ёрдам шахобчалари фаолияти таъминланди;

– оилавий поликлиника ва туман кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг штат меъёрлари ишлаб чиқилди. Алоқадор вазирликлар билан 2017 йил 22 сентябрдаги келишувга мувофиқ оилавий поликлиникаларда 10 дан зиёд тор соҳа мутахассислари фаолияти таъминланди;

– бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг тез тиббий ёрдам хизмати ва стационар муассасалар билан узвий ҳамкорлиги тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди;

Профилактик тадбирларни янада такомиллаштириш мақсадида:

– бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг тиббий ходимлари меҳнати самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими;

– "Маҳалла", Мактабгача таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизимларининг қўшма қарори асосида ҳар бир МФЙларида "Саломатлик мактаби" ташкил қилиниб, Соғлом турмуш тарзини кенг оммага замонавий усулларда тарғиб қилиш механизмлари ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди;

– шифокор қабулига электрон ёзилиш ва "Электрон поликлиника" тизимига босқичма-босқич ўтилмоқда;

– шифокорларга 2,0 ставкада ишлаш ва нафақаларини тўлиқ олишга рухсат берилди.

– 2017 йилда 1232 дона тез тиббий ёрдам махсус автомашиналари харид қилинди ва жами автотранспорт воситалари сони 2383 тагача етказилди.

– Харид қилинган 1232 та автомашиналарнинг 1001 тасини "ДАМАС", 140 таси "ХУНДАЙ" ҳамда 91 таси "НИССАН" автомашиналари ҳисобланади.

– Тез тиббий ёрдам хизматининг дори воситалари билан таъминоти 2016 йилда 4,8 млрд. сўм, 2017 йилда 9,6 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, 2018 йилда молиялаштириш миқдорини 19,2 млрд. сўмгача кўтариш ва ҳар бир чақириқга ишлатиладиган маблағ миқдорини 5000 сўмгача ошириш белгиланди;

Бундан ташқари, ҳудудий соғлиқни сақлаш ва молия бошқармаларига тез тиббий ёрдам бригадалари ҳайдовчиларига уларга беморларни ташиш бўйича қўшимча равишда юклатилган функцияларни бажаргани учун тариф ставкасида 30 фоиз миқдорида устама тўлаш йўлга қўйилди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг тасдиқланган йиллик режага асосан бугунги кунга қадар, 7 та вилоятда (Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд, Хоразм ва ҚҚР) мутахассислар томонидан маҳорат дарслари, беморларни кўргазмали кўрикдан ўтказиш ва мураккаб шошилинч жарроҳлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилди. Жумладан, 2018 йил 5 ойи мобайнида РШТЁИМ ҳудудий филиалларида 15 та маҳорат дарслари, 89 та жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, 491 нафар беморлар кўрикдан ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг натижадорлигини, сифати ва ундан фойдаланиш тубдан ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июнь куни ПҚ-3071 "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ушбу Қарор билан акциядорлик жамиятлари шаклидаги республика марказлари давлат муассасаларига айлантирилди;

айрим республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари этиб қайта номланди;

республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари тиббий хизматлар кўрсатишнинг тегишли ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотлари этиб белгиланди.

Қўшимча учта республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ташкил қилиниб (онкология ва радиология, нейрохирургия, травматология ва ортопедия), жами республикада ихтисослаштирилган тиббиёт марказлар сони 13 тани ташкил этди.

Жорий йилнинг 5 ойи давомида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг 2022 нафар етакчи ходимлари томонидан ҳудудлардаги 1841 та даволаш-профилактика муассасаларига ташриф буюрилиб, 586 та маҳорат дарслари, 56 мингдан ортиқ аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди, 1671 та оператив муолажалар бажарилди, шулардан 594 тасини юқори технологияли операциялар ташкил қилди.

Ҳисобот даврида ҳудудларга 209 нафар чет эл мутахассислари республикага таклиф қилинди. 2017 йилнинг шу даврига нисбатан тиббий кўриклар сони 8723 тага, операциялар сони 452 тага, юқори технологияли операциялар сони 289 тага, чет эллардан ташриф буюрган мутахассислар сони 45 тага ошган.

Республикада кардиохирургия хизмати алоҳида ўринга эга бўлиб, очиқ юракда, шунингдек, юракни стентлаш ва коронарография амалиётлари бажарилмоқда.

Ўтган йиллар давомида бола туғилиши ва соғлом авлодни тарбиялаш, миллат генофондини яхшилаш, оилада тиббий маданиятни, аҳоли умри давомийлиги ва сифатини ошириш борасида шароитларни яхшилаш бўйича узоқ муддатли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилиб келинмоқда.

Жорий йилда оналар ўлими интенсив кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,3 фоизга, гўдаклар ўлими 2018 йилнинг 5 ойида республика бўйича ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 360 тага камайган.

Жорий йилнинг ушбу даврига қадар болаликдан ногиронликнинг олдини олиш мақсадида республика ва ҳудудий скрининг марказлари томонидан 2018 йилнинг 5 ой давомида 301 минг нафар янги туғилган чақалоқлар скрининг текширувларидан ўтказилди.

Республикада олиб борилаётган профилактик ва эпидемияга қарши мажмуавий чора-тадбирлар натижасида 2017 йил ҳамда 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликларнинг республикамиз ҳудудига четдан кириб келиши ва тарқалишига йўл қўйилмади.

Миллий эмлаш календарига асосан вакциналар сотиб олиш учун 2017 йилда 42 млрд. cўм ажратилган бўлса, 2018 йил 105 млрд. сўм ажратилиб, биринчи маротаба Республика вакциналарга бўлган эҳтиёжини ўз ҳисобидан тўлиқ таъминланди. Миллий эмлаш календарига киритилган 12 турдаги юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари билан болаларнинг 99,8 фоиз қамраб олинди. Натижада 2001 йилдан буён дифтерия, 1996 йилдан буён полиомиелит, 2000 йилдан буён чақалоқлар қоқшоли, 2012 йилдан ҳозирги кунгача қизамиқ ва қизилча касалликлари рўйхатга олинмади.

2017 йилнинг ноябрь ойида ЖССТнинг "Ўзбекистон Республикаси қизамиқ ва қизилча касалликларидан ҳоли худуд" эканлиги тўғрисидаги ҳалқаро сертификати қўлга киритилди.

2011 йилдан буён безгак касаллиги маҳаллий тарзда қайд этилмаган бўлиб, 2018 йилда ЖССТ ёрдамида "Ўзбекистон безгакдан ҳоли давлат" ҳалқаро сертификатини олиш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Европа минтақасидаги 16 давлат қаторида ОИВ инфекциясининг онадан болага юқиши бартараф қилинганлиги тўғрисидаги сертификатни 2018 йилда олиш арафасида турибди.

Бугунги кунда республикада фармацевтика тармоғида дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи жами 150 та корхона фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг 84 таси дори воситалари ва 66 таси тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ушбу корхоналарнинг 123 тасини маҳаллий, 21 таси қўшма корхоналар ва 6 тасини чет эл корхоналари ташкил этади.

Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш муддатлари янада қисқартирилди.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ҳажми ва ассортименти оширилиши натижасида 2017 йилда 2016 йилга нисбатан маҳсулотларнинг импорти қарийб 7,0 фоизга камайди.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан 2000 йилларда 300 турдаги дори воситалари ишлаб чиқарилган бўлса, 2017 йилда бу рақам 8 баробарга ортиб 2276 тани ташкил этмоқда.

Бугунги кунда улар томонидан импорт ўрнини босувчи 200 хилдан ортиқ дори воситалари ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.

Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2222 та ижтимоий дорихоналар ташкил этиш режалаштирилган. Бугунги кунга келиб, "Дори-дармон" ва унинг филиаллари томонидан ҳудудларда 2135 та ижтимоий дорихоналарнинг фаолияти йўлга қўйилди, 2018 йилда яна 87 дан ортиқ дорихоналар ташкил этилади.

ҚВП мавжуд бўлмаган тоғли, олис масофадаги етиб бориш қийин ҳудудлар аҳолисига махсус автотранспорт воситалари билан дори воситалари ва тиббий буюмлар етказиб берилади. Жумладан. хозирги кунда 13 та "Исузи" ва 100 та "Дамас" автомашиналари базасида республиканинг чекка ва олис ҳудудларида ижтимоий дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланди.

Жорий йилда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабридаги "Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида"ги 3450-сонли қарорининг ижроси билан боғлиқ бўлди. Жумладан, 2018 йилнинг 26 май куни "AKFA MEDLINE" МЧЖ билан Жанубий Кореянинг ГАЧОНГ университети ўртасида биринчи хусусий олий тиббий таълим муассасасини ташкил этишда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланди.

Ўтган бир йил ичида 300 дан ортиқ хусусий тиббиёт ташкилотлари ўз фаолиятларини янги ихтисослик турлари хисобига кенгайтирди, 650 та янги ташкил этилиб уларнинг сони 4200 тадан ошди.

Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ўз ечимини кутаётган муаммо ва камчиликлар мавжуд бўлиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилиши зарур.

Биринчидан, 793 та қишлоқ оилавий поликлиниканинг асбоб-ускуналари маънан эскирган бўлиб, уларни қайтадан жиҳозлаш лозим.

Бу борада Осиё тараққиёт банки консультанти томонидан лойиҳа смета ҳужжатлари ва лойиҳа доирасида харид қилиниши режалаштирилган асбоб-ускуналар техник талаблари тайёрланмоқда. Ҳозирги кунда маҳаллий маслаҳатчилар лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш ишларини олиб бормоқдалар.

Иккинчидан, тез тиббий ёрдам хизматининг ихтисослаштирилган автотранспортларини тиббий ускуналар билан жиҳозланиш ҳолати талабга нисбатан 49,7 фоизни ташкил этади.

Бу борада "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида Жаҳон банкининг маблағлари ҳисобига 231 та реанимобилларни жиҳозлаш ишларини жорий йилнинг 1 сентябригача якунлаш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам хизмати бригадаларини замонавий рақамли радиоалоқа воситалари (рациялар) ва GPS-навигация тизимлари билан тўлиқ жиҳозлаш ишлари ҳам йил якунигача бажарилиши кутилмоқда.

Учинчидан, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг

46 та туғруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказларни ташкил этиш ва зарур бўлган асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш масаласида маблағ манбалари аниқланмаган.

Ушбу масала юзасидан молиявий манбаларни аниқлаш бўйича Молия, Иқтисодиёт вазирликлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Девонига мурожаат қилинди ва молиявий манбалари аниқланмоқда.

Тўртинчидан, ҳозирги кунда республика бўйича жами шифокорларга бўлган эҳтиёж 4398 тани ташкил қилади, шундан умумий амалиёт шифокорларига бўлган эҳтиёж 653 тани ва тор доирадаги мутахассисларга 3745 тани ташкил этади.

Ечими: бу борада, 2017-2018 йил битирувчилар ҳисобидан 2018 йил сентябрь ойи якунигача 1908 нафари УАШ сифатида ишга жойлаштирилади. 653 нафар магистратура битирувчиси, 2733 нафар қайта тайёрлаш курслари битирувчиси тор доирадаги мутахассислари сифатида ишга жойлаштирилиши кутилмоқда.

Шунда 2018 йил якунига 359 та вакант жойлар сақланиб қолиши кутилмоқда.

Бешинчидан, 2018 йил дастур доирасида ва қўшимча тарзда киритилган 65 та объектларда ЛСҲлари тўлиқ ишлаб чиқилмаганлиги, экспертиза хулосаси олинмаганли, пудрат ташкилоти аниқланмаганлиги сабабли молиялаштириш очилмаган.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 2 та, Андижон вилоятида 3 та, Бухорода 4 та, Жиззахда 8 та, Қашқадарёда 8 та, Навоийда 2 та, Наманганда 3 та, Самарқандда 5 та, Сурхондарёда 9 та, Сирдарёда 3 та, Тошкент вилоятида 6 та, Фарғонада 5 та, Хоразмда 3 та, Тошкент шаҳрида 4 та.

Юқоридаги мавжуд муаммо ва камчиликлардан келиб чиқиб, қўшимча равишда киритилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини қисқа муддатларда ишлаб чиқиш, экспертиза хулосасини олиш, пудрат ташкилотларини аниқлаш ва молиялаштиришни очиш ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш масалаларини ҳудудий ҳокимликлар ўз зиммасига ва назоратига олиш зарур.

Олтинчидан, хусусий тиббиётдан аксарият чекловлар олиб ташланди. Шундай бўлсада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сонли Қарори билан органлар трансплантацияси билан шуғулланиш, туғуруқни қабул қилиш, бир ёшгача бўлган гўдакларни ва венерик касалликларни даволаш каби айрим тиббий йўналишларга чекловлар белгиланган. Бу чекловлар хориж инвестициясининг кириб келишига тўсиқ бўлмоқда.

Ечими: Хориж инвестициясини жалб этишни кучайтириш мақсадида хусусий тиббиётда чекловларни камайтириб, фақат ўта хавфли юқумли касалликларни даволаш билан боғлиқ йўналишларгагина чекловларни қолдириш лозим. Бошқа барча йўналишлардан чекловларни олиб ташлаш зарур.

Еттинчидан, хусусий тиббиёт учун тижорат банклари томонидан таклиф этилаётган кредитларнинг фоиз ставкалари баланд ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан ер ажратиш ёки давлат мулкини хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар мураккаблигича қолмоқда.

Ечими: тижорат банклари ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда хусусий тиббиёт муассасаларини ташкил этиш учун алоҳида имтиёзли кредит тармоқларини жорий этиш ва ер ажратиш ёки давлат мулкини хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни соддалаштириш керак.

Саккизинчидан, санитария эпидемиология хизматида бугунги кунда кадрлар таъминоти асосий муаммолардан биридир.

Маблағ етишмаслиги оқибатида охирги 15-20 йиллар давомида туман ва шахар ДСЭНМ биноларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари ўтказилмай келинмоқда. Қолаверса, республика бўйича 9 та туман ДСЭНМ биноси йўқлиги сабабли, ижарада фаолият юритиб келмоқда.

Республиканинг барча маъмурий ҳудудларида автодезкамера ва махсус автомашиналар етарли эмас, мавжудлари ҳам эскириб кетган бўлиб, ўз вақтида касаллик ўчоқларига бориб эпидемиологик тадбирларни ўтказилиши ва касаллик тарқалишини бартараф этилишига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. Ушбу муаммоларни бартараф этиш ва хизматнинг келгусидаги ривожланиши бўйича концепция ва қисқа, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган манзилли дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

Тўққизинчидан, соғлиқни сақлаш муассасалари жорий фаолиятини узлуксиз таъминлаш ва давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар ҳисобига давлат харидларини ташкил этишда, айниқса дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари харидлари бўйича янгидан қабул қилинган "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонун талаблари ижросини ташкил этишда жойларда муаммолар келиб чиқмоқда.

Жумладан, махсус порталда буюртмани жойлаштириш учун буюртма дастлабки нархининг 3 фоиз миқдоридаги закалат тўловини тўлаш учун бюджетдан ташқари маблағлари мавжуд бўлмаган тиббиёт ташкилотлари харажатлар сметасида тегишли маблағларнинг мавжуд эмаслиги;

ортопедия маҳсулотларини сотиб олишда беморларнинг ўлчамлари индивидуал характерга эгалигини ва фақат шу параметрларга мос материал ва қисмлар сотиб олиш зарурати туфайли махсус ахборот порталига индивидуал буюртмани жойлаштиришнинг имконияти йўқ;

бир вақтнинг ўзида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тасарруф қилувчи тиббиёт ташкилотлари битта СТИР ва электрон калит билан махсус электрон ахборот порталига давлат харидларини амалга ошириш учун буюртма беришнинг имконияти йўқлиги ва шу каби бошқа муаммолар аниқланди.

Ечими: Соғлиқни сақлаш вазирлигида жорий йил 27 июнь куни махсус селектор йиғилиши ўтказилиб ушбу масалалар Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Ғазначилик ва Товар хом ашё биржаси вакиллари иштирокида муҳокама қилинди ва муаммоли масалалар ҳамда ечимлар юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилиб, 29 июнда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Ўнинчидан, ҳозирги кунда ногиронликни белгилаш тизими, тартиб ва мезонлари эскирган бўлиб, коррупцияга сабаб бўладиган омилларни вужудга келтирмоқда, ногиронликни белгилаш тартибини соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш талаб этилмоқда.

Ечими: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "ТМЭКлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ўрнатилган тартибда киритилди.

Ўн биринчидан, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги Қонун мавжуд эмас. Амалдаги Ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўлиқ акс эттирилмаган.

Ечими: "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хуқуқлари тўғрисида"ги қонун лойихаси ишлаб чиқилди ва умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш масаласида ҳам бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжуд.

Биринчидан, республикада фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга йўналтирилган ягона узоқ муддатли Концепция мавжуд эмас, натижада дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқариш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ва корхоналар экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий корхоналарни модернизация қилиш, янгиларини ташкил этиш масалаларида мувофиқлаштириш ва истиқболларини белгилаш масалалари ўз ечимини топмаган.

Ушбу муаммонинг ечими сифатида ҳозирги кунда тегишли вазирлик ва идоралар, йирик фармацевтик корхоналар иштирокида фармацевтика тармоғини ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Иккинчидан, фармацевтика бозорида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг улуши 47 фоизни ташкил этиб, бир қатор дори воситаларини ишлаб чиқариш бугунги кунгача йўлга қўйилмаган ва 100 фоиз импорт қилинади.

Жумладан, ўсма касалликларига қарши воситалар, диагностика воситалари, наркомания ва алкоголизмга қарши воситалар, стоматология воситалари, акушерства ва гинекологияда ишлатиладиган воситалар 100 фоиз импорт қилинмоқда.

Учинчидан, фармацевтика соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари замонавий менежмент ва маркетинг талаблари ва халқаро стандартларга мос эмас.

Соҳага кадрларни тайёрлаш, назария ва амалиётни уйғунлашган ҳолда олиб бориш, яъни талабаларни ва мутахассисларни амалий тажрибасини йирик фармацевтика корхоналарида ошириш, таълим муассасаларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий асбоб-ускуналар ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш, ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнларига илғор инновацион технологияларни жорий қилиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

10 майда "Соғлиқни сақлаш тизимини танқидий ўрганишни ташкил этиш ва соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш тўғрисида"ги Ф-5274-сонли фармойишлари қабул қилинди.

Ушбу фармон билан тасдиқланган Комиссиянинг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари А. Даминов раислигида 18 майда ўтказилган йиғилиш 1-сонли баёни билан соғлиқни сақлашнинг турли йўналишлари бўйича 10 та ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан уларга бириктирилган йўналишлар ва саволномаларга асосан тегишли тадбирларни амалга оширилди.

Комиссиянинг 2-сонли баёни билан жорий йилнинг 10 июлидан бошлаб, барча гуруҳларда амалга оширилган ишлар жамланиб, қуйидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланиши кўзда тутилган:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони;

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори;

3. Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси;

4. Чора-тадбирлар режаси.

Намоз ТОЛИПОВ.

№ 28, 13.07.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.