Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

САЛОМАТЛИК УЧУН ИНТИЛМОҚ КЕРАК

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 2015 йилда "Барқарор ривожланиш мақсадлари" дастурини қабул қилган эди. Унда белгиланганидек, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш учун аниқ қадамлар қўйиш, умумий соғлиқни сақлашга эришиш, яъни ҳар бир киши, ҳар жойда моддий қийинчиликларга дуч келмасдан, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши кераклиги бўйича ўз тавсияларини дунёнинг барча мамлакатларига йўналтириб келади.

Юртимизда аҳолининг барча қатламларини бирламчи тиббий-санитария ёрдами билан қамраб олиш, тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларни эрта аниқлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар бевосита Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг "Бутунжаҳон саломатлик куни" бўйича ўртага ташланган "Ҳамма учун, ҳамма жойда, Соғлиқни сақлаш хизмати билан умумий қамраб олиш" дастурининг амалдаги исботи, десак муболаға бўлмайди. Демак, соғлом бўлиш учун тиббий маданиятни мунтазам ошириб бориш ҳамда соғлом турмуш тарзи, унинг тамойиллари ҳақида етарли маълумотга эга бўлиши ва уларга амал қилиши керак. Шу билан бирга, қуйидаги асосий принципларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик зарур:

* Шахсий гигиенага амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бунда тишларни кунига икки маҳал ювиш орқали оғиз бўшлиғидаги бактериялар кўпайишининг олди олинади.Тери гигиенасига амал қилган ҳолда кунига бир маротаба душ қабул қилиш - тери касалликларининг ривожланишига имкон бермайди. Оёқ ва уст кийимларини тоза ва озода сақлаш мақсадга мувофиқдир.

* Тамаки маҳсулотлари ҳамда спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан воз кечиш керак. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, тамаки чекувчиларда чекмайдиганларга қараганда бронхит ва ўпка эмфиземаси 6, ҳалқум саратони (рак) 5, қизилўнгач ва ошқозон саратони 3, қон айланиш тизими касалликлари 2,5, ошқозон яраси 10, тўсатдан юз берувчи ўлим ҳолати 5 маротаба кўп кузатилар экан. Тамаки чекиш инсон умрини 12-15 йилга қисқартиради. Спиртли ичимликларни сурункали истеъмол қилиш эса овқат ҳазм қилиш тизими (ошқозон, ошқозон ости бези, жигар), юрак қон-томир тизими касалликлари (инфаркт, қон босими ошиши) ва бош мия, руҳий ҳолатининг бузилишларига олиб келади.

* Тўғри ва оқилона овқатланиш мақсадга мувофиқдир. Кунига 3-4 маҳал, оптимал вақти 30 дақиқа давомида бўлиши керак. Турли озиқ-овқат маҳсулотларини, кунига бир неча маҳал ҳар хил сабзавот ва мевалар, кўпроқ ўсимлик ёғи, таркибида ёғи кам бўлган сут ва сут маҳсулот (қатиқ пишлоқ, творог кабилар)ни кўпроқ истеъмол қилиш зарур. Тузнинг умумий миқдори кунига бир чойқошиқ (5 грамм) дан ошмаслиги ҳамда фақат йодланган тузни истеъмол қилиш керак.

* Ортиқча тана вазни инсон саломатлигига салбий таъсир қилиши туфайли ундан холос бўлиш зарур. Сабаби, у юрак қон-томир, нафас олиш, ошқозон-ичак тизими ва умуртқа поғонаси касалликларига олиб келади.

* Эрталабки бадантарбия – уйқучанлик ва ланжликни йўқотиб, кайфиятни кўтаради ва иштаҳани очади. У ҳаракатчан, майин ҳамда нафас олиш машқларидан иборат бўлиши зарур.

* Меъёрий уйқу – инсон саломатлиги учун муҳим омиллардан бири. Катта ёшдаги одамлар суткасига 7-8 соат ухлаши керак. Имкон қадар бир вақтда ухлаш ва уйғониш лозим. Уйқудан олдин хонани шамоллатиш, илиқ ванна қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

ЭЪТИБОР БЕРИНГ

Маълумотларига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда инсоннинг ўзига, яъни яшаш турмуш тарзига, 20 фоиз ҳолатда экологик омилларга, 15 фоиз ҳолатда ирсий омилларга, 10 фоиз ҳолатда тиббий ёрдамга боғлиқ бўлади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳар бир инсон ҳис-туйғуларини бош-қариб, стресслар билан кураша олиши керак. Зеро, салбий ҳис-туйғулар касалликларга олиб келади. Шу боис, ҳаётни борича севиб, саломатликка интилмоқ фойдадан холи эмас.

Кенжабой ИСМАИЛОВ, Республика жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ходими, тиббиёт фанлари номзоди.

№ 13, 06.04.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.