Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР, СЎНГГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ЮКСАК ИМКОНИЯТЛАР НАМОЙИШИ

Мамлакат тараққиёти, жамият фаровонлигида, энг асосийси, аҳоли саломатлигини асрашда муҳим аҳамият касб этувчи тиббиёт тизими имкониятлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, соҳадаги ана шундай илғор ютуқларни намойиш этувчи "UzMedExpo – 2017" тиббиёт кўргазмаси фаолияти фикримизнинг амалдаги тасдиғидир.

Мамлакатимизда ўнинчи бор ўтказилаётган мазкур ихтисослашган халқаро кўргазма жорий йилнинг 20 сентябрь куни пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ" мажмуасида иш бошлади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда соҳага алоқадор қатор ташкилотлар кўмагида "IEG Uzbekistan" компанияси томонидан ташкил этилган бу галги кўргазма иштирокчилар кўлами, намойиш этилаётган лойиҳа, ишланмалар ва улар имкониятининг кенглиги билан аввалгиларидан тубдан фарқ қилади.

Тадбирнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган изчил ишлар натижасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати янада яхшиланмоқда. Буни кўргазмада иштирок этаётган хорижлик мутахассис ва ҳамкорлар ҳам эътироф этишмоқда.

– Мамлакатингизда тиббиёт соҳасига қаратилган эътибор ва унинг самарасини кўриб турибмиз, – дейди Жанубий Корея Республикасининг "LKSH Trading" компанияси менежери Чоунг Эун Сил. – Ушбу кўргазма бунинг тасдиғидир. Давлатингизга жаҳон тиббиётида қўлланилаётган энг сўнгги технологиялар олиб кирилмоқда. Биз ҳам компаниямиз томонидан ишлаб чиқарилган охирги авлод ЛОР комбайни имкониятларини намойиш этмоқдамиз. Тадбирнинг биринчи куни бўлишига қарамасдан иштирокчиларда қизиқиш катта. Аппаратнинг афзалликларига тўхталадиган бўлсак, у бир вақтнинг ўзида қулоқ, бурун ва томоқдаги яллиғланишларни аниқлаш хусусиятига эга. Мазкур ускунамиз дунёнинг 116 мамлакатида сотилмоқда. Шулар орасида юртингизнинг Тошкент, Фарғона, Самарқанд шаҳарлари ва Бухоро вилояти тиббиёти амалиётида фойдаланилмоқда.

Айтиш муҳимки, жорий йилги кўргазмада республикамизнинг 50 дан зиёд ишлаб чиқарувчи компанияларидан ташқари, дунёнинг Хитой, Жанубий Корея, Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Италия, Швейцария, Чехия, Украина каби давлатларининг нуфузли компания ва етакчи фирмалари қатнашмоқда. Кўргазма маҳсулотлари орасида тиббий лаборатория ва реабилитация ускуналари, диагностика, стоматология, физиотерапия, кардиология ҳамда соҳанинг бошқа тармоқларида қўлланиладиган технологиялар тақдим этилмоқда. Бундан ташқари, фармацевтика йўналишининг лойиҳа ва ишланмаларидан иборат янги препаратлар, витаминлар, дори воситалари ҳам қатнашчилар эътиборига ҳавола қилинмоқда.

Эътиборли томони, соҳа таркибидаги яна бир йўналиш хусусий клиникалар фаолияти ҳам назардан четда қолгани йўқ. Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда. Унга кўра, хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилди. Яратилган бу каби имтиёзлар мазкур муассасаларга моддий-техник базасини мустаҳкамлаш имконини беради. Бу борада юқори технологияли асбоб-ускуналар кўргазмаси белгиланган мақсадларга эришишга кенг йўл очади.

– Фирмамиз охирги 3-4 йилдан бошлаб халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган замонавий тиббиёт ускуналарини етказиб бериш билан шуғулланмоқда, – дейди "ENDO-SYSTEMS" компанияси ташқи иқтисодий алоқалар бўйича менежери Сардор Умаров. – Ушбу маҳсулотлар Германия, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Россия давлатларида ишлаб чиқарилган. Масалан, эндоскопик усулдаги жарроҳлик амалиётларини бажаришга ихтисослаштирилган аппаратлар асосан Германия, диагностик текширувларни ўтказишга мўлжалланган ускуналар эса Корея давлатидан келтирилади. Компаниямиз фаолиятининг афзаллик томонларидан бири – бу мижозларни сервис хизмати билан ҳам таъминлашидир. Бевосита бугунги тадбир борасида сўз юритадиган бўлсак, тиббиёт кундан-кунга ривожланмоқда ва бу тараққиёт мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам акс этмоқда.

Маълумки, тайёр маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқариш дастурига мувофиқ белгиланган чора-тадбирларга асосан, мамлакатимизда 2019 йилга қадар импорт дори воситалари ҳажмини қисқартириш назарда тутилган. Шуларни инобатга олган ҳолда бу йилги кўргазманинг фармацевтика бўлимида маҳаллий корхоналар иштирокига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, кўргазманинг ана шундай иштирокчилари орасида "CHORTOQ MINERAL WATER" қўшма корхонаси ҳам бор. Шунингдек, кўргазмага ташриф буюрганлар косметология, эстетик тиббиёт ва пластик жарроҳлик саноатидаги етакчи ишлаб чиқарувчилар томонидан намойиш этилаётган маҳсулотлар, хизматлар билан танишиши мумкин.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, "UzMedExpo – 2017" халқаро тиббиёт кўргазмаси соҳа ходимлари ва ишлаб чиқарувчи ҳамкор ташкилотлар учун ўзаро тажриба алмашиш майдонига айланмоқда. Клиника ва муассасалар раҳбарлари, хусусий тадбиркорлар учун эса янгилик, илмий изланишлар ҳамда сўнгги ишланмалар тўғрисида етарлича маълумотлар тўплаш, улардан хабардор бўлиш имконини бермоқда. Ўз ўрнида бу ахборот алмашинувлари тизимга янгиликларни татбиқ этиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш баробарида соҳа истиқболига муносиб ҳисса қўшишига шубҳа йўқ. Кўргазма ўз ишини 22 сентябргача давом эттиради.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ

№ 39, 22.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.