Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

МАЛАКА ОШИРИШДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида меъёрий ҳужжатларни қабул қилаётганлиги бежиз эмас. Шу ўринда айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг асосий эътибори тизимнинг ҳар бир йўналишига, шунингдек, ишлар самарадорлигини оширишда малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бораётганлигига қаратилмоқда.

Айниқса, тизимни такомиллаштириш бўйича босқичма-босқич олиб борилаётган фаолиятларга назар ташлайдиган бўлсак, бу борада бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Самарали натижалар билан бир қаторда қилиниши керак бўлган вазифалар мавжудлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Ушбу тизимни янада ривожлантириш мақсадида Далатимиз ва Ҳукуматимизнинг бир қатор фармон ва қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқлари ишлаб чиқилиб, жойларда уларнинг ижроси бўйича фаолиятлар изчиллик билан олиб борилмоқда. Айтиш лозимки, тизимнинг барча йўналишларида мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган ҳамшираларнинг ҳам ўрни алоҳида эканлигини таъкидлаш муҳим. Шундай экан, бугунги кун ҳамшираси ўз устида мукаммал ишлай оладиган, малакали, қолаверса, мамлакатимиз тиббиёт тизимида рўй бераётган ўзгаришлар, янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда замон руҳияти, қолаверса, ислоҳот жараёнлари билан қадамба-қадам юришлари даврнинг асосий талабига айланмоқда. Шу мақсадда жорий йилнинг январь ойида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида бош ҳамширалар мактабида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда пойтахтимиздаги етакчи клиникаларнинг ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши қошидаги санатор курортлар бошқармасига қарашли санаторийларнинг бош ҳамширалари, Ўзбекистон ҳамширалар ассоциациясининг Тошкент шаҳар ва вилоят бўлимлари раислари узлуксиз таълим жараёни бўйича ўтказилган ўқув курсида иштирок этишди. Ўқишнинг асосий мақсади, Республикамиз шифо масканларида фаолият юритаётган раҳбар кадрларнинг янгича ёндошув асосида ишлаш, назарий ва амалий билимларини бойитиш ҳамда малакасини оширишдан иборатдир.

Рихси САЛИХОДЖАЕВА,

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассиси:

– Бугунги кунда кадрлар малакасини ошириш борасида давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратилиб, ушбу йўналишда узлуксиз таълим жараёнлари изчиллик билан давом этмоқда. Шу маънода кадрларга бўлган эҳтиёжни қоплаш, ишларнинг сифат ва самарадорлигини оширишда малакали мутахассисларни тайёрлаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, ҳамшираларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш учун 2017 йил 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори қабул қилинган эди. Ушбу меъёрий ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил бошидан Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида бош ҳамширалар ўз малакаларини ошириб қайтдилар. Таҳсил олаётган тингловчиларга асосан мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий иқтисодий ва сиёсий даражадаги ўзгаришлар, маънавий-маърифий соҳадаги фаолиятлар, шу билан бирга, касбга доир дарс машғулотлари ўтказилди. Айниқса, соҳага оид қабул қилинаётган фармон ва қарорлар, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқларини мазмун ва моҳияти тушунтирилиб, уларнинг амалдаги ижросига оид чуқур маълумотлар берилди. Бундан ташқари, тиббиётнинг барча йўналишлари, шунингдек, маънавий-маърифий билимларини бойитиш бўйича дарс соатлари ҳам киритилди. Тингловчилар назарий билимлар олиш билан бирга пойтахтимиздаги етакчи клиникаларда амалиёт олиб боришди. Шунингдек, ҳамширалар маънавиятини янада ошириш мақсадида зиё-ратгоҳ жойлар ва театрларга ташрифлар ташкиллаштирилди. Бунинг баробарида таниқли адиб ва шоиралар билан учрашувлар ўтказилди. Малака оширишнинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, унда бошқарув тизимидаги ишларга ҳам кенг урғу берилиб, тингловчиларга бу борадаги иш жараёнлари батафсил тушунтириб борилди. Олинган билимлардан самарали фойдаланиш эса бугуннинг асосий талабига айланмоқда.

Мазкур ўқув курсида таҳсил олган тингловчилар билан суҳбатда бўлдик.

Райҳона МАНСУРОВА,

Наманган вилояти

Соғлиқни сақлаш

бошқармаси бош

ҳамшираси:

– Ҳар йилги ўқув-машғулотларимизга қараганда бу йилгиси ниҳоятда ўзгача руҳда ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, шу кунга қадар соҳага оид чиқарилган меъёрий ҳужжатлар кўлами кенгайиб ҳар бир тиббиёт ходими олдига катта масъулият юклаётганлиги сир эмас. Ҳукуматимизнинг фармон ва қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари жойларга етиб борганда, албатта, уларнинг мазмун-моҳияти ва ижроси бўйича йиғилишлар ўтказилиб, тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ўтказилган ўқув курсида педагогларимиз томонидан ушбу меъёрий ҳужжатлар бўйича чуқур маълумотлар берилиб, бу борада ўзаро фикр алмашувлари бўлди. Шунингдек, дарс жараёнида ҳамширалик иши йўналишидаги барча фаолиятларни қамраб олинганлиги, асосан ҳужжатларни аниқ юритиш, ишлардаги самарадорликни ошириш, бунинг баробарида бошқарувни тўғри ташкиллаштириш ҳамда бемор билан ҳамширалар ўртасидаги деонтология масалаларига эътибор қаратилди. Айтиш лозимки, кейинги йилларда ўрта тиббиёт ходимларининг бирламчи тизимда ишлаш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида патронаж тизимининг йўлга қўйилганлиги, бу албатта, аҳоли орасида касалликларнинг олдини олиш ва эрта аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш, шу билан бирга, оиланинг барча аъзоларининг саломатлигини доимий назоратда ушлаб туриш имконини яратмоқда. Шу боис, ўқитувчиларимиз ушбу йўналишга доир муҳим меъёрий ҳужжатлар хусусида ҳам маълумот бериб ўтдилар.

Шунингдек, назарий ва амалий кўникмаларимизни янада бойитиш учун пойтахтимиздаги айрим етакчи клиникалардаги иш жараёнлари билан танишдик.

Анвар БОЙМУРОДОВ,

Ўзбекистон ҳамширалар ассоциациясининг Бухоро вилояти бўлими раиси:

– Бу каби узлуксиз таълим жараёнларининг давомийлиги ҳар бир мутахассисни замон билан ҳамнафас юришга, бир сўз билан айтганда, соҳа ходимларини ўз устида мукаммал ишлай олишига катта замин яратади. Кенг аудиторияда бу каби дарс жараёнларининг ўтказилиши ҳар бир иштирокчини фаолият бўйича фикр, мулоҳаза ва мушоҳадага чорлади. Айниқса, режа асосида олиб борилган ўқув машғулотларининг кенг қамраб олинганлиги ҳеч биримизни бефарқ қолдирмади. Энг муҳими, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари, тизимда малака ошириш ва аттестациядан ўтиш ҳамда Давлат дастурлари бўйича чуқур маълумотлар педагоглар томонидан тўлақонли тарзда тушунтирилди. Шунингдек, нафақат биргина тиббиёт тизими, балки фавқулодда вазиятлар, инсон ҳақ-ҳуқуқлари каби долзарб мавзулар бўйича ҳам маърузалар қилинди. Бундан ташқари, ўқув жараёнларида мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий соҳалардаги янгилик ва ўзгаришлар тўғрисида олган билим ва тушунчаларимиз эртанги келажагимиз учун ёрқин йўл эканлигини ҳис қилдик. Шу билан бирга, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, у ердаги шароитлар билан танишдик. Шу ўринда айтиш жоизки, машғулотлар қаторида маънавий ва маърифий билимларимизни оширишга катта эътибор қаратилди. Тошкент шаҳридаги театр ва диққатга сазовор жойларда ҳам бўлдик.

Озода ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қошидаги

санатор-курортлар

бошқармасига қарашли "Қашқадарё соҳили" санаторийсининг бош ҳамшираси:

– Аввало, Президентимиз Шавкат Мирзиёевга кўп сонли ҳамширалар номидан чексиз миннатдорлигимни билдираман. Мана, 2-3 йилдирки, давлатимиз раҳбари томонидан соҳага оид чиқарилаётган фармон ва қарорлар замирида инсон саломатлиги ва унинг манфаатлари мужассамлигини кўрамиз. Шундай экан, мазкур ҳужжатлар ижросини бажариш ҳар бир тиббиёт ходими олдига катта масъулият юклаётганлигини ва бу борада астойдил ишлаш куннинг асосий мақсадига айланиб бормоқда. Тиббиёт шундай фанки, бир дақиқа ҳам тўхтаб турмайди. Чунки, у инсон ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлган таббиий мўъжизадир. Бунинг учун соҳа мутахассиси малакали, қолаверса, бой тажрибага эга бўлиши керак. Шифокору ҳамшираларнинг ҳар томонлама интеллектуал салоҳиятга эга бўлиши учун давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратилаётганлигини Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида "Бош ҳамширалар" мактаби фаолиятида кўрдик. Мутахассис сифатида айтмоқчиманки, машғулотларимизни ўқув режасидан ўрин олган сиёсий, касбий ва маънавий-маърифий мавзуларнинг танланганлиги ҳамда тажрибали профессор ўқитувчиларнинг берган сабоқлари ҳар бир тингловчи учун катта мактаб вазифасини ўтади, десам хато бўлмайди. Жумладан, Ҳукуматимизнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, иш юритиш, ҳамширалик ишини ташкил қилиш, инновацион технологияларни қўллаш, хизмат турлари, фавқулодда вазиятлар каби дарс машғулотларининг қизиқарли ва интерактив тарзда олиб борилганлиги бош ҳамшираларнинг билим ва кўникмаларини янада оширди.

Машҳура ЖУМАЕВА, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қошидаги санатор-курортлар бошқармасига қарашли Бухоро вилоят "Ситорайи Моҳи Хоса" санаторийси бош ҳамшираси:

– Бугунги кунда мамлакатимиз тиббиёт тизимида кўпсонли ҳамширалар меҳнати давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланиб, уларни моддий-маънавий рағбатлантириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Биргина мисол, ўқув курси давомида фаолиятимиз учун зарур бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлиш билан бирга, пойтахтда бизга етарлича шарт-шароитлар яратиб берилди. Бунинг баробарида, ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларидаги фаолиятлар, клиникаларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашдик. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ҳамда "Зангиота" зиёратгоҳини зиёрат қилдик. Президентимиз томонидан илм ва маърифатга бўлган эътибор китобхонликка меҳримизни ошираётганлиги ҳам сир эмас. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган шоира Фарида Афрўз билан учрашувни қизиқарли ўтди. Тадбирда сўз қудрати ҳар нарсадан кучли эканлиги ва бугунги кунимизни маърифатсиз тасаввур этиш мумкин эмаслиги хусусида фикрлар билдирилди. Яна бир эътирофли жиҳати шунда бўлдики, Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси томонидан улуғ мутафаккир Алишер Навоий ҳамда шоира Фарида Афрўз қаламига мансуб шеърий китобининг тақдим этилганлиги биз учун қимматли совға бўлди.

– Ўзбекистон ҳамширалар ассоциациясининг вазифаси юртимиз тиббиёт тизимида фаолият олиб бораётган ўрта тиббиёт ходимларини меҳнатини қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Айни кунда жойлардаги бўлимларда ҳам фаолиятлар тўғри йўлга қўйилган. Замон талаби "Бугунги салоҳиятли кадр – эртанги келажак" шиорига амал қилган ҳолда иш юритар экан, фаолиятимизга кун сайин янгилик ва ўзгаришлар кириб келмоқда. Шунингдек, соҳа мутахассисларини интеллектуал салоҳиятини ошириш учун ўқув семинарлари, узлуксиз таълим жараёнларининг давомийлигини ташкил этмоқда. Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида бош ҳамширалар ва ассоциация раислари малака ошириш мобайнида улар чуқур билим ва малакага эга бўлдилар. Бундан ташқари, тингловчиларнинг маърифий дунёсини янада шакллантириш учун бадиий китоблар совға қилинди. Айниқса, таниқли шоира Фарида Афруз билан бўлиб ўтган учрашув ҳамшираларда катта таассурот қолдирди. Барчамизни мақсадимиз, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлиш экан, бунинг учун ҳамжиҳатликда ишлашимиз зарур, – дейди Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси раиси Гулнора Усмонова.

Дарҳақиқат, бу каби эзгу ишлар самарадорлиги асосан кадрлар салоҳиятига боғлиқ. Шундай экан, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, кадрлар малакасини ошириш, қайта тайёрлаш – бу даврнинг муҳим талабига айланган. Бунинг учун ушбу фаолиятлар ўзининг бардавомлигини йўқотмаслиги зарур.

Ибодат СОАТОВА.

Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 9, 02.03.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.