Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ҲАМКОРЛИКДАГИ МАҚСАДЛИ ФАОЛИЯТЛАР

Мамлакатимиз тиббиёт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳам изчил фаолиятлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2857-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 718-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, Халқ таълими Мактабгача таълим ҳамда вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари билан ҳамкорлик фаолиятлари йўлга қўйилди. Бунинг натижасида ҳудуд аҳолисини мақсадли патронаж билан қамраб олиш, оилаларда тиббий маданиятни шакллантириш ҳамда оила ва таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилувчи "Саломатлик мактаб"лари тузилди. Айтиш керакки, ҳар бир маҳаллада жамоатчилик асосида фаолият юритувчи мазкур тузилма аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни патронаж хизмати ва профилактик кўриклар билан тўлиқ ва сифатли қамраб олиш ишларини янада такомиллаштириш имконини яратади. Ўз ўрнида бу фаолиятнинг асосини патронаж хизмати ташкил этади.

Патронаж – аҳолиниинг тиббий-санитария хизмати борасида аҳолининг эҳтиёжманд қисмига уйда тиббий ёрдам кўрсатиш тизими бўлиб, ҳар бир оила, ҳомиладорлар, ёш болалар, қариялар ва беморлар саломатлиги тўғрисида тўлиқ маълумот тўплаш, хонадонларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликлар профилкатикасини олиб бориш ҳамда олдини олишга хизмат қилади. "Саломатлик мактаби"да умумий амалиёт шифокори (УАШ), патронаж ҳамшира, Маҳалла фуқаролар йиғинининг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси (кейинги ҳолларда МФЙ маслаҳатчиси), маҳалла фаоллари, таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллари, жисмоний тарбия ўқитувчиси, таълим муассасаси шифокорлари ҳамкорликда фаолият кўрсатади.

"Саломатлик мактаби" жамоаси 10 кишидан иборат бўлиб, улар МФЙ маслаҳатчиси, УАШ, 2 нафар патронаж ҳамшира ҳамда 6 нафар фаолдан иборатдир. Бунда УАШ участкаси 6 та ҳудудга бўлиниб, ҳар бир ҳудудга бир нафардан фаол бириктирилади. УАШ 2 нафар патронаж ҳамширасига, улар эса 3 нафар фаол ҳамда маҳалла маслаҳатчиси билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. "Саломатлик мактаби" таркибидаги маҳалла фаолларидан иборат аъзоларнинг вазифаси қуйидагилар ҳисобланади:

- "Саломатлик мактаби" аъзолиги таркибига Умумий амалиёт шифокори билан МФЙ маслаҳатчиси ўзаро келишилган ҳолда маҳалланинг энг фаол аёлларидан 6 нафарини танлаб олади ва ташкилий йиғилишда ушбу йўриқнома билан уларни таништирадилар.

- Маҳалла 6 та ҳудудга бўлинади ва ҳар бир фаол биттадан ҳудудга ҳамда ҳафтанинг бир кунига масъул қилиб бириктирилади.

- Ҳар бир фаол ўз ҳудудидаги хонадонларда яшовчи аҳолининг ҳолатини батафсил ўрганиб, патронаж ҳамшира билан келишилган ҳолда саломатлиги борасида эътиборга лойиқ эҳтиёжманд оилаларни (патронаж контенгентини) алоҳида ажратиб олади.

- Эҳтиёжманд оилалардан ҳар куни хабар олиб, ҳудуднинг патронаж ҳамширасига (режали равишда ҳар куни соат 08:00 гача тезкор ҳолатда зудлик билан) телефон орқали маълумот етказиб туради.

Бунинг натижасида тиббий участкадаги оилаларнинг патронажга заруратлик даражаси ўрганиб борилади.

Оилалар саломатлик ҳолати бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

I. Намунали оилалар – бош шифокор (мудир) бир йилда бир маротаба мулоқотда бўлади.

II. Қониқарли оилалар – оилавий шифокор бир йилда икки маротаба мулоқотда бўлади.

III. Эҳтиёжманд ёки тиббий масалада тезкор муаммоси пайдо бўлган оилалар – муаммолар аниқланган кунда патронаж амалга оширилади.

IV. Патронажга зарур бўлган 9 та гуруҳдаги контингент – йил давомида режали равишда патронаж амалга оширилади.

Мазкур тузилма томонидан ҳафта кунлари қуйидаги мавзулар белгилаб олинди.

Душанба: Нуронийлар куни

Сешанба: Ҳомиладорлар куни

Чоршанба: Болалар ва ўспиринлар куни

Пайшанба: Хонадон ва экология куни

Жума: Аёллар ва қизлар куни

Шанба: УАШ ва 2 нафар патронаж ҳамшира, маҳалла маслаҳатчиси, 6 нафар фаол, мактаб, касб ҳунар коллежи, академик лицей, мактабгача таълим муассасалари маъмурияти вакили билан ўтган ҳафтада бажарилган ишлар муҳокамаси ҳамда кейинги ҳафта режаси бўйича таҳлилий соат ўтказилади.

Ҳар куни 9.00. дан 9.30. гача МФЙ даги учта масъул шахс маҳалла ҳудудидан узоқ муддатга чет элга чиқиб кетган ва қайтиб келганлар ҳолати аниқланганда, албатта, ўзаро боғланиб, ушбу шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтишини, ўрнатилган тартибда ташкиллаштиради.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида "Саломатлик мактаби" бўйича ишлар мазкур кўринишда режа асосида олиб борилмоқда.

Фарида КАМИЛОВА, Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Тошкент вилояти бўлинмаси мудири.

№ 6, 09.02.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.