Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

КАДРЛАР САЛОҲИЯТИ — ФАОЛИЯТ МЕЗОНИ

Юртимизда тиббиёт соҳасида изчил ва самарали ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, шифохоналарни таъмирлаш, янгиларини бунёд этиш, уларни замонавий тиббий ускуналар билан таъминлаш, аҳолига сифатли дори-дармон воситаларини етказиб бериш, врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш шулар жумласидандир.

Эътиборлиси, мазкур ислоҳотлар юртимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилмоқда. Айтиш муҳимки, бу каби фаолиятларни Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази мисолида ҳам кўриш мумкин. Боиси, ўтган йиллар мобайнида муассасада кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бажарилиб, кўп қаватли кўркам бинолар қад ростлаб, бутунлай ўзгача қиёфа кашф этди. 2010 йилда бошланган қурилиш ишлари 2015 йилда якунига етказилди. Натижада, 60 ўринли хирургия мажмуаси (урология, абдоминал хирургия, торакал хирургия), анестезиология, реанимация ва интенсив терапия, жарроҳлик ва ПСС бўлими, ички дорихона ташкил этилди. Яна бир қисмида эса 45 ўринли пульмонология (аллергология), қабул бўлими, консультатив-диагностика, лаборатория фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари, 20 ўринли нефрология гемодиализи, 20 ўринли гематология, 35 ўринли неврология, 20 ўринли гастроэнтерология, физиотерапия ҳамда реабилитация бўлимлари, компьютер томография, 30 ўринли нейрохирургия, 40 ўринли йиринг хирургияси ва проктология, 40 ўринли юз-жағ хирургияси каби бўлимлар жойлашган бинолар ҳам реконструкция қилиниб, айни пайтда аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Энг муҳими, шифохона бўлимлари умумий қиймати бир миллиард 147,8 миллион сўмлик рақамли УТД аппарати, лаборатория ускуналари, компьютерли ЭХО ЭЭГ, 16 каналли ЭЭГ, велоэргометр стресс тизими, видеогастроскоп, видеоколоноскоп, невроскоп, дизенфекцион камера, аквадистиляторлардан иборат 20 турдаги замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланди. Муассаса 415 ўринга мўлжалланган бўлиб, барча зарурий шарт-шароитлар яратилган. Марказнинг даволаш-профилактика тизимида абдоминал хирургия, нейрохирургия, кардиоревматология, урология, нефрология-гемодиализ, гастроэнтерология, физиотерапия сингари 16 та клиник ва 7 та параклиник бўлимлар фаолият кўрсатмоқда. Бўлимлар ва марказ қошидаги кўп тармоқли поликлиника амалиётида жаҳон тиббиётида қўлланилаётган замонавий аппаратлар мавжудлиги беморларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда аниқ ташхис қўйиш имконини бермоқда. Бу ўз ўрнида даволаш жараёнларининг сифатли олиб борилишини таъминламоқда. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, бугун ҳудудлардаги аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида вилоят тиббиёт муассасаларига пойтахтимизнинг марказий клиникаларда самарали фаолият олиб борган профессор ва фан номзодларини раҳбарликка тайинлаш амалиёти қўлланилмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига ҳам тиббиёт фанлари номзоди Жамшид Алимов юборилди. Шифокор оиласида камол топган тажрибали шифокор тиббиёт маркази жамоаси қалбига тез йўл топди. Ҳар бир масалада марказнинг малакали мутахассислари билан бамаслаҳат иш юритмоқда. Тажрибадан маълумки, муассаса қанчалик замонавий аппаратлар билан таъминланмасин, улар билан ишлайдиган салоҳиятли кадрлар бўлмаса кўзланган натижаларга эришишнинг имкони бўлмайди. Тўғри, марказда ҳозирга қадар фидойиларча фаолият юритиб келаётган мутахассислар –даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари Зайрулла Оқбоев, анестезиология-реанимация ва интенсив терапия бўлими врачи Мамаражаб Пирматов, неврология бўлими бошлиғи, олий тоифали невропатолог Жўра Жумаев, консультатив поликлиника отолоринголог шифокори Холиқберди Ҳайитов, урология бўлими мутахассиси Каромат Саидалимов, офтальмология бўлими бошлиғи Раҳмон Муҳаммадиев, гастроэнтерология бўлими бошлиғи Абдурасул Убаев, пульмонология бўлими ходими Барот Соипов, бош фельдшер Баҳодир Усанов, жароҳат оқибатлари ва ортопедия бўлими катта ҳамшираси Зарифа Сатторова, кардио-ревматология бўлими катта фельдшери Ботир Бахтиёров, катта ҳамширалар Дилором Пардаева, Гулбаҳор Мирзаева, Саодат Норматова, Нодира Тагановалар масъулият билан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқдалар. Шундай бўлсада, замонавий тиббиёт талабларидан келиб чиқиб ходимлар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ёш шифокорлар билими ва тажрибасини ошириш мақсадида пойтахтимиздаги клиникаларга амалиёт ўрганиш учун юбориляпти. Банинг натижасида ходимлар сафи маҳоратли ва тажрибали мутахассислар билан кенгайтирилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Жамшид Алимов ташаббуси билан тиббиёт маркази бўлимлари қайта таъмирланиб, қўшимча замонавий асбоб-ускуналар келтирилиб, беморларга барча зарурий шарт-шароитлар яратилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, аҳоли саломатлигини асраш, касалликларнинг олдини олиш ҳамда ҳудудда соғлом турмуш тарзини жорий қилишда фаолиятлар изчил амалга оширилмоқда.

Усмонали НОРМАТОВ, журналист.

№ 6, 09.02.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.