Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ҚУЛАЙЛИК ВА САМАРАДОРЛИК ОМИЛИ

Наманган тиббиётида замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни қўллашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Республикада биринчилардан бўлиб оилавий поликлиникаларда "Электрон поликлиника" тизими жорий этилган эди. Куни кеча шаҳар марказий шифохонасида "MedData AAT" ахборот тизими ишга туширилди.

Изланиш, янги ғоя ва инновацияларни дадиллик билан амалиётга татбиқ этиш давр талаби. Бугунги кунда бу борада фаоллик кўрсатмаган муассаса тараққиётдан ортда қолиши сир эмас. Шу боис, шифокорларимиз ҳам замон билан ҳамнафас қадам ташлашяпти. "MedData AAT" автоматлаштирилган ахборот тизимининг вужудга келиши уларнинг янги технологиялардан фойдаланиш орқали тиббий хизмат даражасини янги босқичга кўтариш борасида эришган ютуқларидан биридир.

Дарҳақиқат, янгилик аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни янада такомиллаштириш имкониятлари бисёр эканлигидан далолат беради. Амалга оширилган лойиҳа натижасида шифохонанинг барча бўлимлари локал тармоқ орқали ягона тизимга бирлашади. Қабулхона, лаборатория диагностикаси ва текширувлар, даволаш жараёнлари олиб борилаётган барча бўлимларнинг фаолиятига оид маълумотлар тармоқда тўлиқ ифодасини топади. Шуниси аҳамиятлики, беморнинг касаллиги, унинг даволаниши ва муолажалар электрон хотирага киритиб борилади. Натижада касаллик тарихига оид ҳужжатларни архивдан излашга ҳожат қолмайди.

Янгиликнинг афзал жиҳатлари кўп. Уни Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида изчил қўллашни ташкил этиш мақсадида Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасида "MedData AAT" воситасида шифохона бемори электрон тиббий баённомасини юритиш усуллари" мавзуида амалий семинар уюштирилди. Тадбирга барча туманлар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, вилоятдаги ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, ахборот-коммуникация тизимлари ишини юритувчи мутахассислар таклиф этилди.

Семинарни шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Абдували Мавлонов кириш сўзи билан очиб, Президентимиз ташаббуси билан жорий йилга "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" дея ном берилганлигида чуқур маъно борлигини айтиб, мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги бос-қичида соҳада янги техника ва технологияларни қўллаш ғоят муҳим вазифа эканлигини айтиб ўтди.

Таъкидланганидек, "MedData AAT" тизимининг фойдаланишга топширилиши эса бу йўналишдаги амалий ишлардан биридир. Лойиҳада кўзда тутилганидек, шаҳар марказий шифохонаси барча бўлимлари локал тармоқ орқали бир-бири билан узвий боғланди. Бундан беморнинг ўзи ҳам хабардор бўлади. Яъни, даволанувчи лабораторияга текширув учун қон топширган бўлса, таҳлил натижалари бемор ётқизилган бўлимдаги компюьтерда кўринади. Бундан ташқари шифокорнинг қайсидир беморда даволаш-диагностика стандарларига мувофиқ олиб бораётган амалиётини бўлим мудирлари назорат қилиб туради. Янгиликнинг яна бир муҳим жиҳати, энди кўп вароқли касаллик тарихларини тўлдириш шарт эмас, маълумотлар электрон база хотирасида акс этади.

Семинарда "MedData AAT" дас-турини ишлаб чиққан BePro компанияси вакили Ҳусанбой Усманов вилоят ҳудудидаги шифохоналарда тадбиқ қилинаётган янгиликнинг аҳамияти ҳамда Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасида амалиётга жорий этилган дастурнинг таркибий-функционал тузилиши ва моҳияти ҳақида тушунча берди.

Замонавий ва илғор ишланма муҳим аҳамиятга эга. Автоматлашган ахборот тизимида тиб-биёт-га оид билимлар базаси йиғилган. Биринчидан, унга халқаро касалликлар таснифи даражасида маълумотлар базаси киритилган. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишлаб чиққан даволаш-диагностика стандартлари ҳам тизимга сингдирилган. Учинчидан, шифокорларимиз зарур бўлган стандартларни мана шу тизимдан олиб, бемалол даволаш ишларини олиб боришлари мумкин. Яъни, врачларимиз даволаш жараёнларини мазкур стандартлар асосида текшириб кўриш имко-ниятига эга. Тўртинчидан, муассаса қабулхонасида беморлар электрон баённомасининг очилиши фуқаролар оқимини тезлаштиради. Шу билан бирга, шифохонада даволаниб чиққан фуқароларга саноқли дақиқаларда "Касаллик тарихи"дан кўчирма берилади. Ваҳоланки, илгари бу каби талабларни қондириш учун узоқ муддат кутишга тўғри келар эди.

Кўргазмали семинар қатнашчиларига шифохона қабулхонасида беморларнинг шахсий маълумотларини "MedData AAT"га киритиш ва электрон тиббий баённомани рўйхатга олиш, беморларда ўтказилган тегишли таҳлил ва текширувлар натижаларини тизимга юбориш, шифокорлар томонидан электрон тиббий баённомаларнинг юритилиши амалий тарзда кўрсатилди.

– Анжуманда замонавий ва такомиллашган технологияларни фаолиятимизга жорий этиш муҳимлигини ҳис этдик. Яқин орада "MedData AAT" автоматлашган ахборот тизимини туманимизда ҳам қўллашни мўлжалламоқдамиз, – дейди Поп тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустамжон Раҳматуллаев.

Наманган вилоятидаги ўнта тиббиёт муассасасида мазкур тизимни жорий этиш устида фаол иш олиб борилмоқда. Лойиҳанинг дастлабки босқичи эса Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасида муваффақиятли амалга оширилди. Соғлиқни сақлаш соҳасини қамраб олаётган замонавий технологиялар юртдошларимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

Абдулла ҒОЗИЕВ, журналист.

№ 5, 02.02.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.