Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Ислоҳот одимлари

ТАҲЛИЛ, ХУЛОСА ВА НАТИЖА

Маълумки, давлатимизда Президентимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизими, шунингдек, фармацевтика соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тармоқни янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар бу борадаги фикрларимизнинг ёрқин ифодасидир.

Жумладан, ҳозирга қадар амалиётга жорий этилган шу мазмундаги ҳужжатлардан бирида дори воситаларининг таъминотини яхшилаш масалалари назарда тутилган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича мамлакатимизда ижтимоий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чекланган нархлардаги рўйхати тасдиқланди. Бироқ, уларни ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш масалалари билан боғлиқ турли вазиятлар юзага келганлиги боис, ушбу фаолиятларни амалиётга жорий этишда айрим муаммолар келиб чиқди. Ўз ўрнида бу аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди. Шундан сўнг, 2017 йилда яна бир муҳим ҳужжат қабул қилиниб, унда ижтимоий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг рўйхатини танқидий кўриб чиқиш вазифаси белгилаб берилган эди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур масала атрофлича ўрганиб чиқилиб, зарурий таклифлар берилди. Хусусан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан хом ашё маҳсулотларини олиб киришда бир хил рақобат тизими ўрнатилмаганлиги деб баҳоланди. Яъни, уларнинг айримлари тўлиқ технологик асосда фаолият юритса, баъзи ишлаб чиқарувчилар маълум турдаги маҳсулотлар билан чекланган. Яна бир турдагилар эса ярим тайёр маҳсулотларни олиб келиш эвазига дори воситаларини тайёрлаш билан шуғулланган. Аҳамиятлиси, уларга белгиланган имтиёзларда фарқ бўлмаган. Шунинг учун ҳам улар томонидан маҳсулотларнинг нархларида сезиларли даражада тафовутлар юзага келган.

Таъкидлаш муҳимки, Президентимизнинг жорий йилнинг 23 январида қабул қилинган "Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори мазкур масалалар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган асосий дастуриламал бўлди, дейиш мумкин. Сабаби, ушбу меъёрий ҳужжатда белгиланган вазифалар ижроси таъминланиши натижасида ишлаб чиқарувчиларга берилаётган имтиёзларни ҳаққоний белгилаш амалиёти жорий этилади. Шунингдек, олиб кирилаётган маҳсулотларни мамлакатимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлса, солиқ тўловларига оид белгиланган имтиёзлар ҳам сақлаб қолинмайди. Тўғри, ишлаб чиқаришни тўлиқ маҳаллийлаштиришга доир барча масалаларни қисқа фурсатда ҳал қилишнинг имкони йўқдир. Шундай бўлсада, эндиги фаолиятларимиз самараси ана шу эзгу мақсадга сафарбар этилади. Қолаверса, яна бир муҳим масала соҳа тараққиётида долзарб аҳамият касб этувчи фармацевтика саноатини ривожлантиришни мувофиқлаштиришга хизмат қилувчи агентликнинг ташкил қилинганлигидир. Эътиборлиси шундаки, илмий-тадқиқот институтлари, соҳани ривожлантирувчи ҳамда сифатни назорат қилувчи бўлимлар мазкур агентликнинг таркибига киритилди. Бу эса мазкур фаолиятларнинг режали асосда амалга оширилишини таъминлайди. Бундан ташқари, қарорда келтириб ўтилган масалаларни амалиётга жорий этишда бу борадаги жаҳон тажрибаси ҳам чуқур эътиборга олинади, албатта. Шу ўринда ҳақли савол туғилиши мумкин, яъни меъёрий ҳужжатга асосан амалиётга татбиқ этиладиган фаолиятлар аҳоли манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлашда қандай ўрин тута олади? Айтиш муҳимки, мазкур ислоҳотлар натижасида кўп йиллардан бери аҳолининг эътирозига сабаб бўлиб келаётган дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар нарх-навоси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш йўлларини кенгайтиради. Энг асосийси, излаганда имкон топиш, яъни зарурий дори воситаларини мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммабоп нархларда харид қилишга замин яратади. Шуларни инобатга олганда қарорда белгиланган вазифалар бугунги амалиётимизга жуда зарур ва уларнинг ижросини таъминлашга имкониятларимиз етарли, деб айта оламиз. Ўз ўрнида ушбу фаолиятлар биринчи навбатда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналаримизда янги инновацион ғоялар ва технологияларнинг яратилиши, мамлакатимиз фармсаноатининг ривожини такомиллаштириш, энг муҳими, аҳоли манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, халқимиз саломатлигини асраш, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фармсаноат имкониятларини кенгайтиришга қаратилган бугунги ислоҳотлар келгусида, албатта, ўзининг ижобий самарасини беради. Негаки, мамлакат тараққиёти, унинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашда аҳолининг саломатлик даражаси ҳамда давлатимиз соғлиқни сақлаш тизимининг ривожи муҳим аҳамият касб этади.

Муҳаббат ИБРАГИМОВА, "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизацияси ва стандартизацияси давлат маркази" ДУК ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи.

Сурат муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 4, 26.01.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.